Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар Режа


Download 28.45 Kb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi28.45 Kb.
#1524908
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
gg.ppt


Ҳарбий хизматни ўташ тартибига
қарши жиноятлар

Режа:

1.Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар жиноятининг юридик таҳлили.


2. Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар жиноятининг юридик таҳлили.
3. Ҳарбий мулкни сақлаш ёки ундан фойдаланиш тартибига қарши жиноятлар жиноятининг юридик таҳлили.
4. Ҳарбий мансабдорлик жиноятлари жиноятининг юридик таҳлили.

1.Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар жиноятининг юридик таҳлили.
1.1 Бўйсинмаслик жинояти учун жавобгарлик.
(ЖКнинг 279-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўрнатилган тартибга бўйсиниш жиноятнинг асосий бевосита объекти ҳисобланади. Қушимча бевосита объект бўлиб эса, инсонлар ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлиги, ўзгалар мол-мулкининг сақланишини таъминловчи жамоат муносабатлари хизмат қилади (ЖК, 2370-модда, 2-қисм).
Объектив томондан буйсинмаслик, буйруқни бажаришдан очиқдан очиқ бош тортиш демакдир, бу эса, буйруқни қасддан бажармаслик билан баробар.
Буйсинувчи, бажарилиши натижасида хизмат манфаатларига зарар етиш етмаслигидан қатъий назар, белгиланган муддатда унга берилган буйруқни бажариш бўйича ҳеч қандай ҳаракатлар бажармаган вақтдан бошлаб, буйсинмаслик тугаланган жиноят ҳисобланади.
Жиноятнинг ЖКнинг 279-моддасида белгиланган субъектив томони, тўғридан тўғри характерланади. Бунда айбдор қонуний, бажариши мажбурий бўлган командир буйруғини бажармаётганлигини ва буни истамаётганлини англайди.
Фақатгина 18 ёшга тулган харбий хизматчи ёки харбий йиғимларга чқирилган харбий хизматга мажбур, буйруқ берган командирга (бошлиққа) буйсинувчи шахсларларгина жиноят субъекти бўлишлари мумкин.
ЖКнинг 279-моддаси, 2-қисмида, буйсинмаслик қўйидагича регламентланади:
а) бир гурух шахслар томонидан содир этилган;
б) оғир оқибатларга олиб келган.
Ҳарбий ҳолатда буйсинмасликда, ЖКнинг 279-модда, 3-қисми юзага келган оқибатлардан қатъий назар четлаб ўтилади, инкриминаллаштирилади.

Download 28.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling