Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар Режа


Буйруқни бажармаслик жинояти учун жавобгарлик


Download 28.45 Kb.
bet2/8
Sana17.06.2023
Hajmi28.45 Kb.
#1524908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
gg.ppt

1.2 Буйруқни бажармаслик жинояти учун жавобгарлик.
(ЖК 280-модда)

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўрнатилган буйсиниш тартибини таъминловчи жамоат муносабатлари жиноятнинг асосий бевосита объекти бўлиб хизмат қилади. инсонлар ҳаёти, саломатлиги, ўзгалар мол-мулки хавфсиздигини таъминловчи муносабатлар - қўшимча бевосита объект бўлиб хизмат қилади.


Объектив томондан ЖКнинг 280-моддасида белгиланган жиноят, ўз ортидан йирик зарар ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган буйруқни бажармаслик кўринишида намоён бўлади.
« Ушбу жиноят, йирик ҳажмдаги зарар ёки оғир оқибатлар келиб чиққан пайтдан бошлаб тугал ҳисобланади.
ЖКнинг 280-моддаси 1-қисмида назарда тутилган оғир оқибатлар ЖКнинг 279-модда 2-қисмида назарда тутилганлар билан бир хилдир.
Буйруқнинг бажарилмаслиги субъектив томондан эхтиётсизлик ёки хизматга совуққонлик билан ёндошиш натижасида содир этилади.
Ҳар қандай 18 ёшга тўлган харбий хизматчи ёки харбий йиғимларга чақирилган харбий хизматга мажбур бўлган шахс буйруқни бажармасликнинг субъекти бўлиши мумкин.
ЖКнинг 280-моддаси 2-қисмида харбий ҳолатларда буйруқни бажармаслик учун жавобгарлик белгилаб қўйилган.


1.3 Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур этиш жинояти учун жавобгарлик
(ЖКнинг 281-моддаси)

Ўрнатилган буйсиниш тартибларини, айнан, командир (бошлиқлар)нинг нормал хизмат фаолиятини, ягона бошлиқлик принципи ва уларга юклатилган хизмат вазифаларини бажараётган харбий хизматчилар обрусини таъминловчи жамоат муносабатлари - жиноятнинг асосий бевосита обеъкти ҳисобланади.


Объектив томондан жиноят бошлиққа, шунингдек, ҳарбий хизмат бўйича ўзига юклатилган вазифани бажараётган бошқа шахсга қаршилик кўрсатиш, ёки уни ушбу вазифаларни бузишга мажбурлаш кўринишида намоён бўлади.
Субъектив томондан, ЖКнинг 281-моддасида назарда тутилган жиноят, тўғридан тўғри гараз билан билан содир этилади. Айбдор унинг қаршилик кўрсатиш ва мажбурлаш бўйича ҳатти-ҳаракатлари айнан бошлиқ ёки хизмат вазифаси юклатилган бошқа шахсга қарши қаратилганлигини англайди ва ушбу ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишни истайди. Бунда, вазиятга кўра агар айбдор жабрланувчининг ҳуқуқий мақомини англай олмаган бўлса, у содир этган жиноят кўрилаётган моддага асосан квалификация қилинади, асослар мавжуд бўлган тақдирда эса, ЖКнинг бошқа меъёрлари бўйича квалификация этилиши лозим.
Жиноятни квалификация қилишда унинг сабаби ва мақсади ахамият касб этмайди.
Ҳар қандай ҳарбий хизматчи, жумладан, жабрланувчига буйсунмайдиган ҳарбий хизматчи ҳам жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин.

Download 28.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling