3. Экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик. Экологик жиноятлар учун жавобгарлик


Download 36.93 Kb.
bet1/4
Sana07.05.2023
Hajmi36.93 Kb.
#1437246
  1   2   3   4
Bog'liq
9-мавзу маъруза матни! —


МАВЗУ. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР СОҲАСИДА ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИК ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

Режа:
1.Юридик жавобгарлик тушунчаси. Экологик ҳуқуқбузарлик объекти ва субъекти.


2. Экологик қонун ҳужжатларни бузганлик учун интизомий ва моддий жавобгарлик.
3. Экологик ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик.
4. Экологик жиноятлар учун жавобгарлик.
Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлаш чоралари тизимида қонун ҳужжатларига риоя қилмаганлик, экологик талабларни бузганлик учун юридик жавобгарлик чоралари муҳим ўринни эгаллайди.
Юридик жавобгарлик деганда, ҳуқуқ нормаларини бузганлик учун жазо чораларини қўллаш оқибатида ҳуқуқбузарга салбий оқибатлар туғдириш ва давлат томонидан ҳуқуқ талабларини бажаришга мажбур этиш тушунилади. Юридик жавобгарлик ижтимоий жавобгарликнинг бир тури бўлиб, ҳуқуқий нормаларда белгиланади ва давлатнинг мажбурлаш кучини қўллаш имкониятлари билан ҳамиша боғлиқ бўлади.
Юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарлик содир этилганда ва унинг салбий оқибати келиб чиққанда вужудга келади. Юридик жавобгарлик давлатнинг мажбурлов характеридаги чораларини ҳуқуққа хилоф ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) содир этган шахсга нисбатан қўлланилиши билан боғлиқ ва у ҳуқуқбузарликка қарши курашнинг муҳим ҳуқуқий воситасидир.
Табиий ресурслар соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик жавобгарлик ўзининг асосий мақсади ва тамойиллари билан бошқа қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликдан фарқ қилмайди, аммо маълум бир ўзига хос хусусиятларга ҳам эга. Ушбу хусусиятлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни такса услуби асосида ундириш ва экологик қонун шужжатларини бузганлик учун махсус жазо чоралари, яъни табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва ундан машрум қилиш чораларини қўллашдан иборатдир.
Табиий ресурслар соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик қуйидаги мақсадларга эга: табиий обектлардан фойдаланиш ва уларни мушофаза қилиш қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш; атроф табиий муҳитга ва инсон саломатлигига етказилган зарарни қоплаш; янги экологик ҳуқуқбузарликни содир этишни огоҳлантириш.
Ҳозирги даврда кўпчилик олимлар томонидан “екологик ҳуқуқий жавобгарлик” термини қўлланилади. Ушбу терминни қўлланилиши ҳуқуқнинг комплекс тармоғи бўлмиш экологик ҳуқуқ консепсияси, ўзига мустақил ва яқин тармоқлар, яъни ер, тоғ, сув, ўрмон ҳуқуқи ҳамда табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан чамбарчас боғлиқ.
Экологик жавобгарлик бўйича ижтимоий муносабатлар экологик ҳуқуқбузарлик содир этилганда вужудга келади. Экологик ҳуқуқбузарлик деганда табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчи айбли, ноқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Экологик ҳуқуқбузарлик содир этилганда атроф табиий муҳитга ҳамда у орқали инсон саломатлигига зарар етказилади ёки зарар етказиш хавфи туғилади. Аммо, маълум бир ҳолатларда зарар экологик ҳуқуқбузарликни белгилашда ҳисобга олинмаслиги мумкин, чунки табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини бузиш оқибатида экологик муносабатларнинг бошқа бир субектларини ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши мумкин. Масалан, ҳеч ким томонидан фойдаланилмаётган ер майдонини ўзбошимчилик билан эгаллаб олишда давлатнинг ерга бўлган мулк ҳуқуқи бузилади.
Экологик ҳуқуқбузарликлар объекти табиий ресурслар, атроф табиий муҳит, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш бўйича белгиланган тартиби ҳисобланади. Экологик ҳуқуқбузарликларнинг субекти эса уни содир этувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланадилар.
Экологик ҳуқуқбузарликнинг обектив томони хатти ҳаракатнинг ноқонунийлиги, экологик зарарни етказиш ёки етказиш хавфи туғилиши ҳамда экологик муносабатларнинг бошқа субектларини ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши, ушбу хатти ҳаракат билан вужудга келган ёки вужудга келиши мумкин бўлган оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш билан ифодаланади.
Экологик ҳуқуқбузарликнинг субектив томони деганда ҳуқуқбузарнинг айби тушунилиши лозим. Ҳуқуқбузарнинг айби қасддан ёки эҳтиётсизлик шаклида вужудга келиши мумкин. Экологик ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилаётганида ҳуқуқбузар тақиқланган қоидани ёки бажариши лозим бўлган мажбуриятни атайин бузади ёҳуд бажармайди ва бунда у ўз хатти ҳаракатлари натижасида зарарли оқибатларни келиб чиқишини билади ҳамда онгли равишда унга ёьл қўяди. Масалан, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, руҳсатсиз ов қилиш ёки дарахтларни кесиш ва бошқалар.
Эҳтиётсизлик оқибатида ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузар ўз хатти ҳаракатининг натижасида салбий оқибатларни келиб чиқишини била туриб, улар вужудга келмайди деб ҳисоблайди ёки зарарли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда, уни олдиндан кўра билмайди. Масалан, чиқиндиларни тозаловчи носоз ускуналарни ишлатиш, кимиёвий моддаларни меъёрдан ортиқ ишлатиш ва бошқалар.
Экологик ҳуқуқбузарлик ўзининг хавфлилик даражасига қараб жиноий, маъмурий, фуқаролик (мулкий) ҳуқуқбузарлик ҳамда интизомий хатти ҳаракат тарзида бўлиши мумкин. Экологик ҳуқуқбузарликлар учун тегишлича интизомий, моддий, маъмурий, жиноий, фуқаролик ҳуқуқий (мулкий) жавобгарлик қўлланилади. Бундан ташқари экологик ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши, тўхтатиб турилиши ва ундан маҳрум этилиши мумкин.

Download 36.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling