1. Микроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари


Download 36.75 Kb.
bet1/3
Sana28.10.2023
Hajmi36.75 Kb.
#1731330
  1   2   3
Bog'liq
1 мавзу Микроиқтисодиёт”га кириш



1-мавзу. “Микроиқтисодиёт”га кириш.





1.Микроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсад ва вазифалари
2.Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари
3.Хўжалик муаммоларини ҳал этишда микроиқтисодиётнинг амалий аҳамияти.

1.Микроиқтисодиёт фанининг предмети, услуби ва вазифалари.
Ресурслар, даромадлар ва тайёр махсулотлар билан айирбошлашнинг хилма-хил ва кўп сонли барча жараёнлар узлуксиз, бир текис кечаётган бўлса, унда иқтисодий тизим барқарор ва мувозанатли деб тушунилади. Аммо, ҳар қандай иқтисодий тизимнинг бундай ҳолати идеал ҳисобланади. Амалда у ёки бу ресурсларнинг, товар ҳамда даромаднинг ошиқчалиги ёки етишмаслиги доимо учраб туради. Иқтисодиётда умумий мувозанатнинг шу каби бузилиш ҳоллари инфляция ва ишсизлик даражасининг, ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг ўсиш суръатларини ўзгаришида намоён бўлади.
Санаб ўтилган ҳодисалар ва жараёнлар ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча қатнашувчилари ёки тизимнинг барча иқтисодий агентларнинг фаолиятлари натижасида пайдо бўлади ва миллий иқтисодиётни яхлит ифодалайди, яъни улар кенг қамровли хусусиятга эга. Шунинг учун уларни макроиқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар деб аталади, уни ўрганувчи фанни эса макроиқтисодиёт деб аталади.
Ресурслар, товарлар ва даромадларнинг доиравий айланиш алоҳида олинган корхоналар, тармоқлар, ҳудудлар даражасида ҳам рўй беради. Уларнинг бу даражадати ҳаракатини бошқа фан - микроиқтисодиёт ўрганади. Бу фан корхона ёки тармоқнинг даромадларини, у ёки бу маҳсулотга бўлган талаб ва таклифнинг ҳажмини, унинг нархини ва бошқа кўрсаткичларинг кўриб чиқади.
Замонавий микроиқтисодиёт асосий белгиси ва афзаллиги- бу жамиятдаги жараёнларда мавжуд ресурсларни чекланганларини қайд этиб, уларни тежаб ишлатиш, фаровонликни ошириш йўлларини асослаб бериш ҳисобланади. Бу мақсадни бажаришга қаратилган фан микроиқтисодиёт деб номланган .
Микроиқтисодиёт фани- турли моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа тур бойликларни бир корхона, бир тадбиркор, якка уй хўжалиги фаолияти доирасида фойдаланишини – олиш, сотиш, унга талаб, унинг таклифи, жамиятдаги маълум бир мамлакатдаги барча ресурслар доиравий айланишини, уларни самаралик ишлатилишини, иқтисодий ўсиш барқарорлигини, яъни миллий иқтисодиётни ривожланишини умумий ҳолда ўрганади.
Мкроиқтисодиёт фанининг аҳамияти нафақат давлат бошқарувида умумиқтисодий сиёсатни олиб бориши ва йўналишларини ишлаб чиқиш учунгина эмас, балки алоҳида тадбиркорлар, корхоналар, уй хўжаликлари, оддий фуқаролар фаолиятида ҳам зарур.



Download 36.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling