1. Микроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари


Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари


Download 36.75 Kb.
bet2/3
Sana28.10.2023
Hajmi36.75 Kb.
#1731330
1   2   3
Bog'liq
1 мавзу Микроиқтисодиёт”га кириш

2.Эҳтиёжлар ва ресурслар. Иқтисоднинг асосий масалалари

Инсон жуда турли-туман эҳтиёжларга: озиқ-овқат, кийим, бошпана, таълим, меҳнат, кўнгил очиш, мулоқот ва кўплаб бошқа эҳтиёжларга эга. Барча саналган эҳтиёжлар чексиз турли-туман шакллар, сифатлар, белгилар, хусусиятларга эга. Бунда ҳар бир инсон якка ҳолда қандай эҳтиёжлар у учун энг муҳим, устивор ҳисобланишини аниқлайди, яъни у биринчи навбатда қандай эҳтиёжларни қондиришни зарур деб ҳисоблайди.


Инсон ўз эҳтиёжларини ўзига қулай иқтисодий неъматлар ёрдамида қондиради. Уларга озиқ-овқатлар, кийим, китоблар, автомобиллар, санъат буюмлари ва бошқа шу кабилар киради.
Инсон эҳтиёжларини қондириш учун иқтисодий неъматларнинг бир қисми инсон иштирокисиз табиат томонидан яратилади, бир қисми-ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланади.
Иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш учун инсонга ресурслар зарур.
Ишлаб чиқариш ресурслари – бу товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ресурслардир.
Ишлаб чиқариш ресурсларини ишлаб чиқариш омиллари деб аташ қабул қилинган ва уларни учга ажратилади:

  • ер;

  • меҳнат;

  • капитал.

«Ер» (табиий ресурслар)- бу товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиат томонидан берилган ресурслардир. Табиий ресурсларга мисол бўлиб сув ресурслари, тупроқ, ўсимликлар, фойдали қазилмалар ҳисобланади.
Меҳнат (инсон ресурслари)- кишиларнинг ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган жисмоний ва ақлий қобилиятлари, соғлиғининг аҳволи, таълими ва касбий кўникмаларини ўз ичига олади.
Капитал (капитал ресурслари)- бу инсон томонидан яратилган ва товар ҳамда хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлардир. Капитал ресурсларига мисол бўлиб бинолар ва иншоатлар, асбоблар ва ускуналар, алоқа воситалари, транспорт, шунингдек қайта ишланган ҳом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобланади.
Баъзан ишлаб чиқариш омилларининг тўртинчи кўриниши – тадбиркорлик ажратилади, чунки у кишиларда тадбиркорлик қобилияти деб аталувчи ноёб хусусиятларнинг мавжудлигини кўзда тутади.
Ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ресурсларининг барча турларига: «ер», меҳнат, капиталга эга бўлиши зарур. Бироқ, инсон уларнинг чекланганлик муаммосига дуч келади. Бу чекланганлик масалан, фойдали қазилмалар заҳираларининг чекланганлиги каби табиий равишда мавжуд бўлса, шунингдек субъектив равишда, яъни инсон психологияси томонидан туғилиши мумкин, чунки унинг эҳтиёжлари чексиздир.
Ишлаб чиқариш ресурсларини чекланганлиги инсон, оила, жамият олдига танлов муаммосини қўяди:

  • НИМА ва қандай миқдорда ишлаб чиқариш?

  • ҚАНДАЙ техника ва технологияни қўллаш?

  • КИМ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмол қилинади?

Айнан шунинг учун иқтисод фанининг эътибор марказида - ишлаб чиқариш учун зарур ресурсларнинг чекланганлик муаммоларини ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш йўлларини ўрганиш туради.
Кишиларнинг чексиз эҳтиёжларида ресурсларнинг чекланганлик муаммосини ҳар қандай ҳал этилиши танлаш ҳолатини, яъни инсонларнинг турли эҳтиёжларини қондирувчи товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун бир ресурсни ишлатиш мумкин эмаслигини кўзда тутади. Бунда инсон ҳар доим ҳам «барчаси ёки ҳеч нима» хилидаги қарорни қабул қилмайди. Кўпинча инсон бир иқтисодий неъматнинг маълум миқдорини олиш учун бошқасининг маълум миқдоридан воз кечади. Бундай танлов муросали деб аталади. Муросали танлов асосида муқобил қиймат тамойили ётади.
Муқобил қиймат – бу воз кечилган бошқа иқтисодий неъмат қиммати билан ўлчанадиган иқтисодий неъмат қимматидир.
Шуни эсда сақлаш лозимки, инсон эҳтиёжларининг бирини қондирувчи иқтисодий неъматларни танлаш, бошқа эҳтиёжни қондирувчи иқтисодий неъматлардан воз кечишга олиб келади. Масалан, сизда мавжуд бўлган 3 метр мато бўлагидан ё кўйлак ёки костюм тикиш мумкин. Матонинг чекланган миқдори ҳам кўйлак, ҳам костюм тикишга имкон бермайди. Бу вазиятда танлаш керак бўлади. Бу танлов ё кўйлакдан ёки костюмдан воз кечишни кўзда тутади. Кўйлакни танлаш қарори костюмга эга бўлишдан воз кечишни билдиради, яъни янги кўйлакнинг қиммати костюмга эга бўлиб, олиш мумкин бўлган фойда ва қувончларга тенг. Унда кўйлакнинг муқобил қиймати борлиги айтилади-костюм. Агар костюм танланса-унинг муқобил қиймати кўйлак бўларди.
Иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнларини ўрганиб, иқтисод фани оқилона ишлатиш тамойилига асосланади.
Оқилона ишлатиш тамойили бу инсон оқилона фаолиятга интилиши, яъни энг кам ресурсларни сарфлаб, ўзининг энг кўп эҳтиёжларини қондириши ҳақидаги фикрдир.
Бу кўплаб вариантлар ичидан инсон чекланган ресурслардан яхшироқ фойдаланишга интилиб, энг яхшисини танлашини билдиради.
Агар ресурслар мутлоқ чекланган бўлганида, танлов мумкин бўлмасди. Агар чекланганлик бўлмаганида, унда танлов керак бўлмасди. Танлаш муаммоси чексиз, чунки биз битта қарор билан чекланмасдан, уларнинг кўпига эгамиз. Нималар ўртасида танлов боради? Ресурслардан фойдаланишнинг энг яхши вариантлари ўртасида. Ресурслардан фойдаланишнинг энг яхши варианти кам харажатларда энг юқори натижани таъминловчи вариант бўлади.

Download 36.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling