Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар Режа


Download 28.45 Kb.
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi28.45 Kb.
#1524908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
gg.ppt

ЖК 287м. 1 қисмида назарда тутилган жиноятлар, агар ҳарбий хизматчи ноқонунан ҳарбий қисмдан ёки хизмат жойидан ташқарида бўлиб, 10 кун давомида хизматни уташ жойига келмаса тугалланган деб тан олинади.
Субъектив томондан жиноятлар қасддан ёки эхтиётсизлик бўйича содир этилади. Қисмни ёки хизмат жойини ўз хохишига биноан тарк этиш бевосита қасддан қилинган деб тавсифланади. Айбдор, қисмни ёки хизмат жойини командирнинг рухсатисиз тарк этаётганини ёки қисм худудига белгиланган муддатда қайтмаслигини англайди ва ушбу қилмишни содир этишни истайди. Хизматга муддатида қайтмаслик ҳам қасддан, ҳам эхтиётсизлик билан содир этилиши мумкин.
ЖК 287м. 1 қисмида назарда тутилган жиноят субъекти бўлиб, қонуннинг бевосита кучига биноан муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчилар, яъни аскарлар, матрослар, сержантлар ва муддатли хизмат старщиналари ҳисобланадилар.
ЖК 287м. 1 қисми ҳаракатлари захирадаги ва ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларга ҳам тарқалади.

ЖК 287м. 2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томонлари қисмни ёки хизмат жойини ўз хохишига биноан тарк этиши ёки ун суткадан кўпроқ, аммо бир ойдан ошмаган вақт давомида муддатли хизмат ҳарбий хизматчи, зобитлар таркибидаги шахс, прапоршик, мичман ёки контрак бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган томонидан узрли сабабларсиз содир этилган хизматга келмаслигидан иборатдир.


ЖК 287м. 2-қисмида назарда тутилган жиноятчилик субъектлари муддатли хизмат ҳарбий хизматчиси, зобит таркибидаги шахслар, прапоршиклар, мичманлар, контракт бўйича ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин.
ЖК 287м. 2 қисмида кўрсатилган субъектлар: муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари томонидан, зобит таркибидаги шахслар томонидан, прапоршиклар, мичманлар, контракт бўйича ҳарбий хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган қисмни ёки хизмат жойини ўз хохишига биноан тарк этиш, ҳамда узрли сабабларсиз бир ойдан ортиқ муддат хизматга келмаслик учун ЖК 287м. 3 қисмида жавобгарлик кузда тутилган.
Бунда қисмда ёки хизмат жойида ноқонуний йўқ булишликнинг максимал давомийлиги квалификациялаш учун аҳамиятга эга эмас, бироқ жазо чораларини аниқлашда ҳисобга олинади.
Агар жиноят субъекти ўз хохишига биноан қисмни ёки хизмат жойини ҳарбий хизматдан буйин товлаш мақсадида бир, ун суткадан ортиқ ёки умуман мақсадсиз хизматдан буйин товлаш мақсадида бир ойдан ортиқ давомийликда тарк этса, аммо бу муддатлар утмасидан олдин ушланган бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 287м. 1, 2 ва 3 қисмларида кўзда тутилган жиноят қилишга тажоввуз деб айтиш лозим.

Download 28.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling