Электр хавфсизлиги


Download 144.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana23.03.2023
Hajmi144.14 Kb.
#1289523
  1   2   3   4   5
Bog'liq
№1 ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ



 
ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ 
1.1. 
Умумий талаблар 
Ишлаб турган электрстанциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари, 
иссиқлик автоматикаси ва ўлчови қурилмалари, диспетчерлик ва 
технологик бошқарув воситалари, туман қозонхоналари, «Ўзбекэнерго» 
ДАК нинг энерготаъмирлаш корхоналарини электр ускуналарида, ҳамда 
уй-жой ва маиший хизмат хўжалиги корхоналарининг электр 
тармоқларига хизмат кўрсатиш ва уларни ишлатиш, таъмирлаш, 
қурилиш-таъмирлаш ва созлаш ишларини бажаришда техника 
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш зарур. 
Техника хавфсизлигининг қоидаларига биноан ишлатилаётган 
электр ускуналарида иш бажариш учун ихтисослашган ва бошқа 
қурилиш-таъмирлаш ташкилотлари ходимларига ишлашга ижозат 
беришда техника хавфсизлигининг қоидаси талаблари бажарилиши керак. 
Техника хавфсизлиги қоидасига ўзгартириш ва қўшимчаларни фақат 
уни тасдиқлаган ташкилот киритиши мумкин. 
Техника хавфсизлиги қоидасига мувофиқ иш жараёнида 
фойдаланиладиган ҳимоя воситалари Давлат ягона нусхаси талабларига 
ва 
«Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини 
қўллаш ва синаш қоидаси» га жавоб бериши шарт. 
Ишларни бажаришда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш 
машиналари, компрессор ва ҳаво йиғувчи қурилмалар, асбоб ва 
мосламалар синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги ягона нусхаси 
талабларига, Ўзбекистан Республикаси Давлат тоғ-кон техникаси 
назорати қоидаларига ва 
«Асбоб ва мосламалар ёрдами билан иш 
бажаришда хавфсизлик қоидалари» га, шунингдек, ишлаб чиқарган 
завод йўриқномаси талабларига мувофиқ ишлатилиши керак. 
Ишлаб турган электр ускуналарида қурилиш ва таъмирлаш 
ишларини бажараётганда қурилиш меъёри, яъни 
«Қурилишда техника 
хавфсизлиги» қоидасига риоя қилиш шарт. Қоида ҳамма учун 
мажбурийдир. 
Ишчи ва хизматчилар меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаси ушбу 
қоидага мувофиқлаштирилиши керак. 
Ҳар бир ходим қоида талабларига зид бўлган чекиниш ёки техника 
хавфсизлигининг қоидалари талабини бажармасликни, ҳамда электр 
ускуналаридаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб 
бориш жараёнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб, мослама ва 
ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини кўра олмаса, 
зудлик билан юқори ташкилот раҳбариятига бу ҳақида хабар бериши 


шарт. Техника хавфсизлиги қоидаларига зид келадиган фармойиш ва 
топшириқларни бажариш қатъиян ман қилинади. 

Download 144.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling