Электр хавфсизлиги


  Электр токининг инсон организмига таъсири


Download 144.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana23.03.2023
Hajmi144.14 Kb.
#1289523
1   2   3   4   5
Bog'liq
№1 ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ

1.3. 
Электр токининг инсон организмига таъсири 


Электр токи таъсиридан инсон организмида термик (иссиқлик), 
электролитик ва биологик ўзгаришлар кузатилади. 
Электр токининг иссиқлик таъсири инсон танасининг баъзи қисмла-
рида куйиш, қон томирлари, асаб ҳужайраларининг қизиши сифатида ку-
затилади. Электролитик таъсир деб, қон таркибидаги ёки ҳужайралар 
таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида, қоннинг физик ва хи-
мик хусуссиятларини ўзгаришига олиб келадиган ҳолат тушунилади. 
Бунда электр токи марказий асаб ва юрак тизимини кесиб ўтмасдан тана-
нинг баъзи бир қисмларигагина таъсир кўрсатишда рўй беради. 
Инсон организми асосан биоэлектрик токлар ёрдамида бошқарила-
ди. Электр токининг биологик таъсири, бу тирик организм учун хос 
бўлган хусуссият ҳисобланади. Бу таъсир натижасида инсон организми-
даги тирик ҳужайралар, мускулларнинг кескин қисқариши натижасида 
тўлқинлашади, организмдаги биоэлектрик жараёнларнинг бузилиши рўй 
беради. Бунга ташқи муҳитдан юқори кучланишдаги электр токининг 
таъсири, бу биотоклар тартибини бузиб юборади ва бунинг натижасида 
инсон организмида ток уриш ҳодисаси вужудга келади. Яъни, бошқарил-
май қолган организмда ҳаёт фаолиятининг баъзи бир вазифалари, нафас 
олиш тизимлари ишларининг бузилиши, қон айланиш тизимининг ишла-
май қолиши ва ҳ.к. бажарилмай қолади. 
Электр токининг инсон организмига таъсирининг хилма-хиллигидан 
келиб чиқиб, умуман электр токи таъсирини икки гуруҳга бўлиб қараш 
мумкин: электр токини маҳаллий таъсири ва уриши. 
Электр токини маҳаллий таъсирига: электр токи таъсири 
натижасида куйиб қолиш, терининг металланиб қолишини кўрсатиш 
мумкин. Электр токи таъсиридан куйиш, асосан организм билан электр 
ўтказгичи ўртасида электр ёйи ҳосил бўлганда содир бўлади. Электр 
ўтказгичдаги кучланишнинг таъсирига қараб бундай куйиш турлича 
бўлиши мумкин: енгил куйиш - пуфакчалар ҳосил бўлиши; оғир куйиш - 
ҳужайра ва териларнинг кўмирга айланишидан
оғир асоратларга олиб ке-
лиши мумкин. Электр белгилари, бу терининг устки қисмида аниқ 
кулранг-оч-сарғиш рангли 1-5 мм диаметрдаги белги пайдо бўлиши билан 
боғлиқ. Бундай белгилар одатда хавфли эмас. Терининг металланиб қо-
лишида, эриб майда заррачаларга парчаланиб кетган металлар тери ичига 
кириб қолади. Бу ҳолат электр ёйи ҳосил бўлганда рўй беради. Маълум 
вақт ўтгандан кейин бу тери кўчиб тушиб кетади ва ҳеч қандай асорат 
қолдирмайди. 
Электр токи уриши тўрт даражага бўлиб қаралади: 
I - 
мускуллар кескин қисқарилиши натижасида одам ток таъсиридан 
чиқиб кетади ва ҳушини йўқотмайди; 
II - 
мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқота-


ди, аммо юрак ва нафас олиш фаолияти ишлаб туради; 
III - 
мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини 
йўқотиб, нафас олиш тизими ёки юрак уриши тўхтаб қолади. 
IV - 
клиник ўлим ҳолати, бунга инсонга ҳеч қандай ҳаёт аломатлари 
кўринмай қолади. 
Клиник ўлим ҳолати - бу ҳаёт билан ўлим
орасидаги маълум оралиқ 
бўлиб, маълум вақтгача инсон ички имкониятлар ҳисобига яшаб туради. 
Бу вақтда унда ҳаёт белгилари: яъни, нафас олиш, қон айланиш бўл-
майди, ташқи таъсирларга фарқсиз бўлади, оғриқ сезмайди, кўз қорачиғи 
кенгайган ва ёруғликни сезмайди. 
Аммо бу даврда ҳали ундаги ҳаёт бутунлай сўнмаган, ҳужайраларда 
маълум модда алмашинув жараёнлари давом этади ва бу организмнинг 
минимал ҳаёт фаолиятини давом эттиришга етарли бўлади, бунинг учун 
ташқи таъсир натижасида ҳаёт фаолиятини йўқотган организмнинг баъзи 
бир қисмларини тиклаш, уни ҳаётга қайтариш имкониятини беради. 
Клиник ўлим
ҳолати 6-8 дақиқа давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўл-
маган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги ҳужайралар парчаланади, 
сўнгра клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади. 
Биологик ўлим

қайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб, организмдаги 
биологик жараёнлар бутунлай тўхташи билан характерланади, шунингдек 
организмдаги оқсил структуралари парчаланади. Бу клиник ўлим вақти 
тугагандан кейин рўй беради. 
Токнинг инсон организмига таъсири бир неча омилларга боғлиқ. 
Асосий омиллардан бири инсон организмига ток таъсирининг даво-
мийлиги, яъни одам ток таъсирида қанча кўп қолиб кетса, у шунча кўп 
зарар кўради. 
Иккинчи омил - инсон организмининг шахсий хусуссиятлари, ҳамда 
токнинг тури ва частотаси катта рол ўйнайди. 
Инсон организмининг ток таъсирига қаршилиги, кучланишни таъсир 
даражасини белгилайди. Чунки инсон организмининг қаршилиги ўзгар-
маган ҳолда, кучланиш кўпайиши натижасида организмдан оқиб ўтган 
ток миқдори ошиб боради. 
Инсон организмининг қаршилиги - тери қаршилиги ва ички аъзолар 
қаршиликлари йиғиндиси сифатида олинади.
Тери, асосан қуруқ ва ўлик ҳужайраларнинг қаттиқ қатламларидан 
ташкил топган бўлиб, катта қаршиликка эга, ҳамда инсон организмининг 
умумий қаршилигини ифодалайди. 
Инсон организмини ички аъзоларининг қаршилиги унча катта эмас. 
Одамнинг қуруқ, зарарланмаган териси 2000 дан 20000 Ом гача ва 
ундан юқори қаршиликка эга бўлган ҳолда, намланган, зарарланган тери 
қаршилиги 40÷500 Ом қаршиликка эга бўлади. Бу қаршилик инсон ички 


органлари қаршилигига тенг ҳисобланади. 
Умуман, техник ҳисоблар учун инсон организми қаршилиги 1000 
Ом қабул қилинган.
Инсон организми орқали 50 Гц 0,6÷1,5 мА ток оқиб ўтса, буни у се-
зади ва сезиш чегарасидаги ток, электр токи деб аталади. 
Инсон организми орқали оқиб ўтадиган токнинг миқдори унинг асо-
ратини белгилайди, яъни оқиб ўтган ток қанча катта бўлса, унинг асорати 
ҳам шунча катта бўлади. 
Агар инсон организмидан оқиб ўтган токнинг миқдори 10÷15 мА га 
етса, унда организмдаги мускуллар тартибсиз қисқариб, инсон ўз орга-
низми қисмларини бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлади, яъни электр 
токи бўлган симни ушлаб турган бўлса, панжаларини оча олмайди, унга 
таъсир кўрсатаётган электр симини олиб ташлай олмайди. Бундай токни 
чегара миқдори - ушлаб қолувчи ток дейилади. 
Агар ток миқдори 25÷50 мА га етса, унда ток таъсири кўкрак қафа-
сига таъсир кўрсатади, натижада нафас олиш қийинлашади. 
Агар ток таъсири бир неча дақиқага чўзилса, унда нафас олишнинг 
тўхтаб қолиши натижада ўлиши мумкин. 
Таъсир қилувчи ток миқдори 100 мА ва ундан ортиқ бўлса, бундай 
ток юрак мускулларига таъсир кўрсатади, ҳамда юракнинг ишлаш маро-
ми бузилади, қон айланиш тизими бутунлай ишдан чиқади ва ўлимга 
олиб келади. 
Инсон организми орқали оқиб ўтаётган токнинг давомийлилиги ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга, чунки узоқ давом этган ток таъсиридан инсон ор-
ганизмининг ток ўтказувчанлиги ортади ва токнинг зарарли таъсири ор-
ганизмда йиғила бориши натижасида асорат оғирлаша боради. 
Токнинг тури ва частотаси ҳам зарарли таъсир кўрсатишда муҳим 
рол ўйнайди. Энг зарарли - 20÷100 Гц атрофидаги электр токи ҳисоблан-
ади. Частотаси 20 Гц дан кичик ва 100 Гц дан катта токларнинг таъсир 
даражаси кескин камаяди. Катта частотали электр токларида ток уриш 
бўлмайди, лекин куйдириши мумкин. 
Агар ўзгармас ток бўлса, унда токнинг сезиш чегарасидаги миқдори 

7 мА; ушлаб қолувчи чегара миқдори 50÷70 мА; юрак фаолиятини 0,5 
секунд давомида ишдан чиқариши мумкин бўлган миқдори 300 мА гача 
бўлади. 

Download 144.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling