Патогенез. Электр токи организмга специфик ва умумий таъсир кўрсатади. Специфик таъсири
Download 13.87 Kb.
|
ЭЛЕКТРОТРАВМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Патогенез.
- Ўлим сабаби.
- Диагностикаси.
- Шикоятлари
- Биринчи ёрдам: 1.
ЭЛЕКТРОТРАВМА Организмнинг электр токи билан зарарланиши тушунилади. Элек-тротравмада зарарланиш беморнинг ёши ва организмнинг аҳволига боғлиқ бўлади. Ёш болалар, қариялар, сурункали касалликлари бор беморлар электр токига ўта сезгир бўлишади. Терининг электр ўтказувчанлиги: қалинлиги, бутунлиги, намлиги, тер ва ёғ безларининг бўлиши, васкуляризацияси аҳамиятга эга. Энг сезгир соҳалар юз, кафт, оралиқ териси ҳисобланади. Қуруқ ва бутун терининг қаршилиги юқори бўлгани сабабли 60В ток таъсирида зарарланмайди, 500В ва ундан кўп кучланишли токка тери қаршилиги тўсқинлик қила олмайди. 0,1 А га тенг ток кучи одам учун хавфли, 0,1-0,5А эса ўлимга олиб келади. 40В доимий ток ўлимга олиб келмайди, 220-380В ўлим кўрсаткичи 20-30% га кўпаяди, 1000В -50% га, 3000В -100% ўлим кузатилади. 50 Гц частотали ва 127-200-380В кучланишли ўзгарувчан ток доимий токка қараганда хавфли ҳисобланади. Ток кучи ва таъсир давомлилиги билан бир қаторда унинг орга-низмдан ўтиш йўллари "ток ҳалқалари" муҳим аҳамиятга эга. Энг хавфли ҳалқа юқорида (қўлдан-қўлга, қўлдан-бошга, қўлдан-оёққа, бошдан-оёққа) ёки тўлиқ ҳалқа (иккита қўл - иккита оёқ). Патогенез. Электр токи организмга специфик ва умумий таъсир кўрсатади. Специфик таъсири: 1. Электрокимёвий таъсир - тўқималардан ўтаётганда ток элект-ролиз, ҳужайралар қутбланишининг бузилиши каби патологик жа-раёнларни келтириб чиқаради. 2. Термик таъсири - терининг куйиши, атрофдаги тўқималарнинг кўмирланиши. 3. Механик таъсири - тўқималарнинг ажралиши, оёқ-қўлларнинг, қон ва нерв томирларининг узилиб кетиши, яъни бир сўз билан айтганда портлаш эффекти содир бўлади. 4. Биологик таъсири - скелет ва силлиқ мушакларининг, нервлар-нинг, ўтказувчи йўлларнинг тортилиши натижасида тетаник тутқаноқлар келиб чиқади. Натижада нафас тўхташи, суяклар, умуртқа поғонасининг синиши, марказий ва периферик нерв системасининг издан чиқиши, қоринчалар фибрилляцияси ва ўлим келиб чиқиши мумкин. Шунингдек, ҳужайра мембранасида калий-натрий градиенти бузилиши натижасида мембрана потенциали издан чиқади. Ўлим сабаби. Юрак қоринчалари фибрилляцияси, узунчоқ миянинг таъсирланиши, нафас мушакларининг тетаник қисқариши, овоз боғламининг спазми. Баъзан "электрик летаргия" деб номланган МНС фаолиятининг кескин тормозланиши, нафас ва томир ҳаракатлантирувчи марказларнинг фалажи кузатилади. Диагностикаси. Гувоҳлар ва жабрланувчининг ўзвдан йиғилган анамнез, ток изига қараб диагноз қўйилади. Даволаш. Дарҳол электр токи таъсирини тўхтатиш. Сўнг беморни хавфсиз жойга олиб ўтиб, ҳаётий белгилар аниқланади. Агар нафас ва юрак тўхтаган бўлса, юрак-ўпка реанимацияси ўтказилади. Беморлар албатта кардиореанимация бўлимларига госпитализация қилиниши шарт. ЭЛЕКТРОТРАВМА. Шикоятлари: Хушдан кетиш, хотиранинг йўқлиги, қўрқув хисси, холсизлик, бош оғриғи. Анамнез: Электр токи таьсири, а) 1-босқич мушаклар тиришиши, хуши сақланган. б) хушнинг йўқолиши билан мушаклар тиришиши. в) хушнинг йўқолиши, мушаклар тортишиши, юрак фаолияти бузилиши. г) клиник ўлим. Симптомлари: Бехушлик , психоматор қўзғалиш, ихтиёрсиз сийдик ажралиши, юрак тонлари бўғиқ, аритмия, АҚБ пасайган, нафас қийинлашган, асфиксия- нафас тўхташи бўлиши мумкин . махаллий белги- қўнғир рангли тери доғлари. Биринчи ёрдам: 1. Электр токидан ажратиш, (ёғоч, таёқ, резина этик, резина қўлқоп ёрдамида). 2. Нафас тўхтаганда - сунъий нафас бериш, 3.Нитроглицерин 1-2 таб тил остига. 4. Седуксен 2.0 м/о 10 5.Эктрасистолияда лидокаин 80-100 мг в/и (4 мл-5мл) в/и 6.Шок холатида бўлса -полиглюкин 400 мл в/и 7. Реанимация бўлимига ётқизиш. Download 13.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling