Ушбу рисола инсон шахсини билишга ёрдамлашадиган қўлланма эканлигига ишонч ҳосил қиласиз


Download 133 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2023
Hajmi133 Kb.
#1230001
  1   2   3   4
Bog'liq
DIAGNOZ M


КИРИШ

Кундалик ҳаётингиз давомида сиз ўз танловингизнинг тўғрилигига кўпинча ишончсизлик билан қарайсиз. Балки касб танлашда ёки ўзингизга турмуш ўртоғи танлашда, эҳтимол дўст танлашда адашгандирсиз. Бу каби иккиланишлар сизни доим ҳар бир нарсага шубҳа билан қарашга мажбур этади.


Қолаверса, одам ҳар доим ҳам ўз руҳий холатини ва психологик сифатларини тўғри тавсифлаб бера олмайди, бунга интилмаслиги ҳам мумкин. Чунки ўз ўзини таҳлил қилиш одамда мавжуд айрим комплекслар туфайли чеклаб қўйилган бўлиши мумкин. Алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар доим ҳам атрофдагиларнинг фикрига таяниб бўлмайди. Чунки у киши сизга тобе ёки сизга ижобий хислатларини намоён этадиган бўлса, у фақат сизни яхши жиҳатларингизни кўрсатишга уринади, аксинча бўлса, у фақат сизни салбий жиҳатдан тавсифлашга ҳаракат қилади. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқадигин бўлсак, турли шароитларда сизга тестлар ёрдам бера олади.
Тестлар нисбатан узоқ тарихга эга бўлмаган кашфиёт бўлсада, ҳозирги кунга келиб тестлардан инсон ҳаёт фаолиятининг турли соҳаларида фойдаланиб келинмоқда.
Мазкур қўлланмада сизга таклиф этилаётган тестлар ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, улар кўпроқ ботиний жиҳатларингизни аниқлашга ёрдам беради. Бошқача қилиб айтганда, улар кўпроқ проектив характерга эга тестлар жумласига киради.
Ушбу тестлар ечилиши осон ва енгил бажариладиган тестлар бўлганлиги сабабли уларни қўллаш нафақат шахсни ўзини ўзи билишида, балки мутахассис психолог томонидан шахсга психологик тавсиф беришда ҳам қўлланилиши мумкин. Шуларни инобатга олган холда қўлингиздаги китобча амалиётчи психологлар, таълим муассасаси педагоглари, тарбиячилар, маҳалла психолог - педагоглари фаолиятини осонлаштиришга ёрдам берадиган қўлланма бўлиши мумкин.
Ушбу рисола инсон шахсини билишга ёрдамлашадиган қўлланма эканлигига ишонч ҳосил қиласиз.


Кўрсатма: юқорида ифодаланган бешта шаклга қаранг. Сиз «бу - Мен!» деб айта оладиган шаклингизни танлаб олинг. Фақат ҳеч қандай мантиқий таҳлил ва нокерак ақлий ҳаракатлар билан шуғулланманг. Бу ҳеч нарсага олиб келмайди. Фақат
ўзингизни шаклингизни ҳис қилишга ҳаракат қилинг. Агар жуда қийналаётган бўлсангиз, шакллар ифодаланган варақни кузатганингизда биринчи бўлиб сизнинг диққатингизни жалб этган шаклни танланг. Бу шаклнинг номини биринчи рақам билан ёзиб қўйинг. Энди қолган тўртта шаклни ушбу тартибда ўзингизга маъқуллиги асосида ўринларга жойлаштириб чиқинг. Марҳамат, узоқ ўйламасдан бу ишни амалга оширинг.
Агар қийналсангиз қуйидаги стратегиядан фойдаланинг: тасаввур қилингки, колган тўртта, кейин 3 та, кейин 2 та шакл орасидан ўзингизни танлашингиз керак. Биз тажрибанинг бошиданоқ сизга бешта эмас, балки тўртта, учта шакл таклиф этишимиз ҳам мумкин эди-ку. Охирида қолган, яъни номини сиз бешинчи рақам билан белгилаб қўядиган шакл, яққол сизники бўлмаган, яъни сизга тўгри келмайдиган шакл бўлади.
Сизни табриклаймиз! Ишнинг биринчи, энг оғир босқичи якунланди. Олдингизда сизнинг субъектив интилишингиз акс этган геометрик шаклларнинг тартибли қатори турибди. Сиз биринчи ўринга қайси шаклни қўйганингиздан қатъи назар бу сизнинг асосий шаклингиз, ёки субъектив шаклингиз. Айнан шу сизнинг характерингизда ва хулқ-атворингиздаги асосий, устун белги ва хусусиятларни аниқлаш имконини беради. Қолган тўртта шакл эса, сизнинг хулқ-атворингиздаги етакчи оҳангни безаб турадиган ўзига хос белгиловчилар. Уларнинг таъсир кучи тартиб рақами ортиб бориши билан пасайиб боради. Агарда иккинчи ўринда турган шаклнинг айрим характеристикаларини сиз ўз хулқ-атворингизда кўришингиз мумкин бўлса, охирида, бешинчи ўринда турган шакл сиз яққол ўзингизда бўлмаган (ўзингизга ёқмай турган) вақтингизда намоён бўлади. Охирги шаклнинг бошқача аҳамияти сиз учун муҳимроқ - у сизга ўзаро муносабатга киришишингиз энг қийин кечадиган одамнинг шаклини кўрсатади (ишончимиз комилки, сиз психогеометрик тест ёрдамида бу қийинчиликни муваффақият билан бартараф этасиз). Келинг, энди психогеометрик тилни тушуниш билан шуғулланамиз.



Download 133 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling