Металларни босим остида ишлаш технологияси
Download 0.91 Mb.
|
METALLARNI BOSIM OSTIDA
Металларни босим остида ишлаш техналогияси Режа
Металларни босим остида ишлаш технологиясиМеталларни босим билан ишлаш усулларининг асосий турлари. Конструкцион металларни ташқи куч тасирида пластик дефармациялаш натижасида кутилган шакилга келтириш, ўз ҳолатига зарар етказмасдан технологик жараёнига металларни босим билан ишлаш деб айтилади. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариладиган пўлатларнинг 90 % рангли метал ва улар қотишмаларнинг 50 % дан ортиқроғи босим билан ишланмоқда . Техникавий металлар ичида энг пластиги қурғошиндир. Қалай, алюминий, мис, рух ва темирни ҳам қиздирилмай босим билан ишлаш мумкин. Маълумки, турли металларни пластиклиги хар хил бўлади, у металларни ички тузилишига химиявий таркибига структурасига ва бошқа кўрсаткичларига боғлиқ. Кузатишлар шуни кўрсатадики, агар улар сиқувчи кучлар таъсирида ишланса, пластик дефармация осон кечади. Металларни совуқ холда босим билан ишлаш жараёнида структуравий ўзгариш оқибатида унинг пухталиги, қатиқлиги, эластиклиги ортиб, пластиклиги камайиб боради (1-расм). 1-расм Тайёрлама Тайёрлама Тайёрлама 3-расм. Металларни босим билан ишлаш усулларининг асосий турлари. Машинасозлик саноатида металларни босим билан ишлашнинг қуйидаги усуллари кенг тарқалган. Прокатлаш - бунда қиздирилган тайёрмани прокатлаш машинасининг қарама-қарши томонга айланувчи цилиндирик жувалари орасида эзиб ўтказиб, ишланади. Бунда тайёрламанинг кўндаланг кесим юзаси кичрайиб, бўйига узаяди. Бу усулда варақали чивиқлар, турли кундаланг кесимга эга бўлган маҳсулотлар тайёрланади. Маълумотларга қараганда, ишлаб чиқарилаётган пўлатларнинг 80% ортиқроғи, рангли металларнинг 40-50% прокатланади. Прокатлаш қуйидаги усулларга бўлинади. Бўйлама прокатлаш- бу усулда тайёрлама прокат станининг қарама-қарши томонига айланувчи жувалар орасидан эзиб ўтказилиб, ишланади. Натижада унинг кўндаланг кесми кичрайиб узунлиги ортади (4-расм, а). Кўндалангига прокатлаш бу усулда тайёрлама прокат станининг бир томонига айланувчи жувалари орасидан эзиб ўтказилиб ишланади. Бунда тайёрлама жуваларининг айланиши томонига қарама-қарши айланиб, бўйлама ўққа тик йўналишда пластик деформацияланади (4-расм, б). Металларни прокатловчи машиналарга прокатлаш станлари дейилади. 5-расм а ва б да прокатлаш стани жуваларининг текис ва ўйиқли хиллари келтирилган. Текис цилиндрик жувалардан листларни прокатлашда, жуваларнинг ўйиқли хиллари ёрдамида хар хил профилли сортаментлар тайёрлашда фойдаланилади. 5-расм в ва г да очиқ ва ёпиқ калибрлар кўрсатилган. 5-расм, д да қўштаврнинг бўйлама прокатланиши мисол сифатида келтирилган. Прокат станлари жуваларининг сонига кўра уларни икки, уч, тўрт ва кўп жували хилларга ажратилади 5-расм.
4-расм.
а-бўйига; б ва в -кўндалангига; 1- жувалар;2-тайёрлама. 5-расм. Прокатлаш жўвалари ва калибрлари: а-силлиқ листлар прокатлаш жўвалари; 1-бочка; 2-бўйин; 3-треф; б-сортли буюмлар жўвавлари: 4-ўйиқ:в-очиқ калибр: г-ёпиқ калибр: д- қўштавр балкаларни тайёрлашдаги калибрлаш жувалари. 6-расм. Прокат станлари: а-икки жўвали; б-горизантал ва вертикал ўрнатилган; в-ўч жўвали; г-тўрт жўвали; д-олти жўвали; е –кўп жўвали; ж-универсал. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling