Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
ХХ–БОБ. АВТОМОБИЛЛАР, ЮК КЎТАРИШ МАШИНАЛАРИ, МЕХАНИЗМЛАР ВА НАРВОНЛАРНИ ҚЎЛЛАБ БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
ХХ–БОБ. АВТОМОБИЛЛАР, ЮК КЎТАРИШ МАШИНАЛАРИ, МЕХАНИЗМЛАР ВА НАРВОНЛАРНИ ҚЎЛЛАБ БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР
491. Ишлаб турган электр ускуналарида юк кўтариш кранлари ("Юкларни кранлар билан хавфсиз кўчиришга жавобгар ўахсни тайёрлаш тартиби ва хавфсиз эксплуатация қоидаси" да белгилаб қўйилган) ёрдамида иш бажарганда, юкларини кранлар билан кўчиришда ишни хавфсизлик ташкил қилиш бўйича жавобгар IV–гуруҳга эга бўлган муҳандис–техник ходим бўлиши шарт. Бу ходим вазифаси наряд берувчига ёки иш раҳбарига юклатилиши мумкин. Айрим ҳолларда Давлат тоғ техника назоратининг (Саноатконтехназорат) маҳаллий органлари билан келишган ҳолда юкларни кранлар билан хавфсиз кўчириши назорат қилиш наряд билан ишбошига топширилиши мумкин. Бундай шахсни тайинланганлиги тўғрисидаги ёзув наряднинг "Алоҳида кўрсатмалар" сатрида қайд қилиниши шарт. 492. Энергетика корхоналари штатида бўлган ва ишлаб турган электр ускуналарида ишлайдиган хайдовчи бўйича IV–гуруҳга эга бўлишлари зарур. Бегона ташкилот кранчилари "Юк кўтариш кранларини тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидаси" талабларига мувофиқ ишга қўйилишлари керак. 493. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоғи қўриқ майдонларида автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва мехнизмлар ҳаракатига 491–бандда эслатилган ходимларнинг бири назоратида ёки V–гуруҳга эга бўлган маъмурий–техник ходим назорати остида рухсат этилади. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари майдонида автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳаракатига навбатчининг ёки IV–гуруҳга эга бўлган тезкор таъмирлаш ходимларидан тайинланган ишлашга ижозат берувчининг назорати остида ҳам руҳсат этилади. 494. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоқлари остида ўтаётган юк кўтариш машиналари ва механизмларнинг юкни кўтарувчи ва қўзғалувчи қисмлари йиғиштирилган транспорт ҳолатида бўлиши зарур. Иш жойи чегарасида текис–равон жойда юк кўтарувчи машиналарни ишчи органларини юксиз, қўзғалувчи ва юқорига кўтарувчи қисмлари кўтарилган ҳолда ва ичида одамсиз юришига рухсат этилади. Бундай юриш мумкинлигига ушбу механизмини ишлаб чиқарилган корхона йўриқномасида қайд қилинган бўлиши ва бу механизм кучланиш остида бўлган шиналар ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқлари остидан ўтмайдиган бўлиши шарт. Очиқ тақсимловчи электр ускуналарида механизмларини ҳаракат тезлиги маҳаллий шароитга қараб аниқланади, аммо тезлик соатига 10 километрдан ошмаслиги шарт. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмлар ҳаво электр узатиш тармоқлари симларини энг кам халқоб жойидан (устунга яшин ердан) кесиб ўтишлари лозим. 495. Стрелали юк кўтариш механизмларни бевосита кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғи симлари остига ўрнатиш ва ишлатиш ман қилинади. Юк кўтариш машиналарини (механизмларини) чиқарилган таянчларга ўрнатиш ва уни ишчи органини транспорт ҳолатидан ишчи ҳолатига ўтказишни ушбу механизмни бошқарувчи машинист бажариши зарур. Ушбу мақсадлар учун бошқа ишчиларни жалб қилиш ман этилади. 496. Автомобиллар, юк кўтариш машиналари ва механизмларни ўтказишда, ўрнатишда ва ишлатишда уларнинг кўтарувчи ва тортиб чиқарилган қисмлари, строплар, юк илувчи мосламалар, юклар билан кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлар ўртасидаги масофа 2–иловадаги масофадан кам бўлмаслиги шарт. 497. Телескопик миноралар ва гидроподъемник ёрдамида иш бошлашдан олдин уларни кўтариш ва тортиб чиқариладиган қисми текширилиши, телескопик минораларда эса, бундан ташқари, механизмни кўтариш қисми вертикал ҳолатда ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши зарур. 498. Ҳаво электр узатиш тармоқлари тассаларининг бурилиш қисмига ўрнатилган устунлардаги изолятор ва симларни алмаштириш ҳамда арматураларни таъмирлаш жараёнида телескопик минорани (гидроподъемникни) ушбу устунга келган симлардан ҳосил бўлган бурчак ичига ўрнатиш ман қилинади. 499. Очиқ тақсимловчи электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоғи ҳимоя зоналаридаги барча иш жараёнларида пневмоғилдиракда юрадиган автомобилларнинг ва механизмларнинг корпуси ерга уланиши шарт. Ерга улагич ўрнатилмагунча автомобилнинг (юк кўтаариш машиналари ва механизмларнинг) корпусига тегиш, юк илувчи асбобларида ва бошқа асосий деталларида биронғбир иш бажариш ман этилади. Занжир ғилдиракли юк кўтариш машина ва механизмлар бевосита ерда турганда, уларни ерга улаш талаб қилинмайди. 500. Юк кўтариш машиналари ва механизмларининг ишлаш жараёнида кўтарилаётган юк телескопик юк минора тагида ҳамда тортилаётган симлар (тросслар), маҳкамловчи қозиқлар, трговичлар, ишлаб турган механизмларнинг бевосита яқинида (5 метрдан кам масофада) одамларнинг туриши ман қилинади. 501. Телескопик минорада (гидроподъемникда) туриб ишлаганда машина ҳайдовчиси билан телескопик минора корзинасидаги ишчи бир–бирини кўзи билан яхши кўриши зарур. Булар бир–бирини кўролмаган тақдирда, телескопик минора яқинида корзинани юқорига кўтариш ёки пастга тушириш тўғрисидаги буйруқни хайдовчига етказиб турувчи ходим туриши шарт. Телескопик минорада (гидроподъемникда) ходим корзина тубида туриб, сақлагич камари тасмаси билан корзинага маҳкамланган ҳолда ишлаши зарур. Телескопик минора корзинасидан устунга ёки ускунага ўтиш ва корзинага қайтиш фақат ишбошининг рухсати билан амалга оширилиши лозим. 502. Кран стреласи ёки кўтариш механизми корзинаси кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб қолса, машинист дарҳол ушбу контактни ажратишга ҳаракат қилиши ва механизмни ҳаракатланувчи қисми ток ўтказувчи қисмдан 3.1–жадвалда кўрсатилган масофадан кам бўлмаган масофага узоқлаштирилиши зарур. Механизм (машина) кучланиш остида бўлган тақдирда механизмдан (машинадан) ерга тушиш ёки уни устига чиқиш, ҳамда ерда туриб унга тегиш ман қилинади. Машинист ён атрофдаги ишчиларни механизм кучланиш остида эканлиги тўғрисида дарҳол огоҳлантирилиши шарт. Кучланиш остидаги автомобиллар, юк кўтариш машиналари ёки механизмлар ёнган тақдирда ҳайдовчи (машинист) машинани қўли билан ушламасдан оёқларини жуфтлаб ерга сакраши зарур. Сўнг оёқларини бир–биридан ажратмаган ҳолда тавони илан машинадан 8 метр масофагача узоқлашиши керак. 503. 220 кВ ва ундан паст кучланишли тақсимловчи электр ускуналарида кўчма металл нарвонларни қўллаш ман қилинади. 504. 330 кВ ва ундан юқори кучланишли очиқ тақсимловчи электр ускуналарида кўчма металл нарвонларни қўллаш қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда рухсат этилади: нарвон горизонтал ҳолатда ишбошини, навбатчини ёки IV–гуруҳга эга бўлган тезкор–таъмирлаш ходимини узлуксиз назорати остида бир жойдан иккинчи жойга олиб борилиши; ишлаб турган электр ускуналарини таъсири остида нарвонда ҳосил бўлган кучланишлни йўқотиш мақсадида нарвонга ерга тегиб турувчи металл занжир маҳкамлаб осиб қўйилиши зарур. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling