Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
ХXII–БОБ. ХИЗМАТ САФАРИДАГИ ХОДИМЛАР БАЖАРАДИГАН ИШЛАР
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
ХXII–БОБ. ХИЗМАТ САФАРИДАГИ ХОДИМЛАР БАЖАРАДИГАН ИШЛАР
513. Хизмат сафаридаги ходимлар деб, "Узбекэнерго ДАК" корхоналарининг хизмат, бўлимлари ва "Уздавэнергоназорат" давлат инспекцияси ходимлари ҳамда энергетика тизимининг эксплуатация, таъмирлаш ва созлаш корхоналарининг (электростанциялар, электр ва иссиқлик тармоқлари, таъмирлаш корхоналари, электр созлаш корхоналари), илмий текшириш институтларининг, бошқа муассаса ва истеъмолчиларнинг (Кейинги текстларда эксплуатация қилувчи корхона деб юритилади) электростанция, электр ёки иссиқлик корхоналарининг ишлаб турган электр ускуналарида иш бажариш учун юборилган ва ушбу корхона штат рўйхатида бўлмаган ходимлар хисобланади. Ишлаб турган электр ускуналарида ишлаш учун юборилган қурилиш–монтаж ташкилотларининг ходимлари ҳам хизмат сафаридаги ходим қаторига қўшилади. Бу ходимларни хизмат сафаридаги ходимга тенглаштириш тўғрисидаги қарорни электр ускуналарини эксплуатация қилувчи корхонанинг бош мухандиси билан келишган ҳолда, қурилиш–монтаж ташкилоти раҳбарияти қабул қилади. 514. Хизмат сафаридаги ходимнинг электр ускуналарда ишлашга ижозат ушбу Қоидага мувофиқ амалга оширилади. Хизмат сафаридаги ходимда хизмат сафарига юборган корхона (ташкилот) томонидан берилган ушбу Қоида бўйича билими текширилган ва электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳига эга бўлган расмий формадаги гувоҳнома бўлиши шарт. 515. Хизмат сафарига юборилаётган корхона иш раҳбари, ишбоши, назорат қилувчи ва бригада аъзолари қилиб тайинланиш мумкин бўлган ходимларни, шунингдек узоқ муддатли ишларга наряд бериш ҳуқуқи берилган ходимларни ёзма равишда кўрсатиши зарур. 516. Ишлаб турган электр ускуналарида хизмат сафаридаги ходимларга иш раҳбари, ишбоши ва бригада аъзолари сифатида ишлаш ҳуқуқини электр ускуналарини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти хизмат сафарига юборган корхона хатига қўйган кўрсатма билан расмийлаштирилиши мумкин. Наряд ва фармойиш бериш ҳуқуқи эса электр ускуналарини эксплуатация қилувчи корхона раҳбарияти ёзма кўрсатма билан расмийлаштирилиши шарт. 517. Хизмат сафаридаги ходим, хизмат сафарига келган корхонадаги иш бажариш керак бўлган жойдаги электр ускуналарининг хусусиятин ҳисобга олган ҳолда электр хавсизлиги бўйича йўриқнома олиши шарт. Наряд берувчи,иш раҳбари ва ишбоши вазифасини бажариш ҳуқуқи топширилган ходимлар ўша электр ускуналарининг чизмалари бўйичаҳам йўриқнома олишлари зарур. Йўриқнома, йўриқномаларини қайд қилиш журналида йўриқнома олган ва йўл–йўриқ берган хизматчининг имзолари билан расмийлаштирилади. 518. Хизмат сафаридаги ходимларга йўриқномани эксплуатация корхонасининг V–гуруҳга эга бўлган маъмурий техник ходими ёки IV–гуруҳга эга бўлган навбатчи ёки тезкор таъмирлаш ходими бериши лозим. Йўриқноманинг мазмунини бажарилиши керак бўлган иш характерига, электр ускуналарини чизмасига, ишнинг мураккаблигига ва хусусиятига қараб йўл–йўриқ берувчи ходим белгилайди. 519. Хизмат сафарига юборган корхона хизмат сафаридаги ходимларнинг электр хавфсизлиги гуруҳига ва уларга берилган ҳуқуқларга лойиқ эканлигига ва ходимлар ушбу Қоидани бажаришларига жавоб беради. 520. Ишлаб турган электр ускуналарида хизмат сафаридаги ходимлар ишлаётган корхона электр токидан шикастстланишга қарши ва ишлаб турган электр ускуналари таъсиридан ҳосил бўладиган кучланишдан ишчиларни сақлаш учун хавфсизлик чораларини бажаришига жавоб беради. 521. Электр ускуналари махсус таъмирлаш корхона участкалари томонидан доимо эксплуатация қилинадиган корхона билан келишган ҳолда таъмирлаш корхоналари участка ходимларини "Энергетика корхоналари ва ташкилотларида ходимлар билан иш ташкил қилиш қоидалари" га асосан тайёрлангандан сўнг, уларга тезкор–таъмирлаш ходими ҳуқуқини бериши мумкин. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling