Agro ilm – O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi
Download 493.36 Kb. Pdf ko'rish
|
махсус сон 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Horsch Sprinter ST (Германия) ва СЗ- 3,6А (Россия) Morris Concept-2000 (Канада)
- AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI Махсус сон [2]. 2022 95
Сеялка эккичлари ҳосил
қиладиган ариқчаларнинг кўндаланг кесими шакли Сеялкалар СЗ-3,6А, СЗ -5,4 Россия) Джон Дир 730(США) Солитэр 10 (Германия) Salford 520 (Канада) Сеялка эккичлари ҳосил қиладиган ариқчаларнинг кўндаланг кесими шакли Сеялкалар Amazone Primera DMC (Германия) Amazone AD3 Special (Германия)), Сеялка эккичлари ҳосил қиладиган ариқчаларнинг кўндаланг кесими шакли Сеялкалар Horsch Sprinter ST (Германия) ва СЗ- 3,6А (Россия) Morris Concept-2000 (Канада) AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI Махсус сон [2]. 2022 95 Horsch Sprinter ST (Германия) ва СЗ-3,6А (Россия) се- ялкаси эккичлари тупроқни жадал юмшатади, майдалайди, аралаштиради ва текислайди. Оғир тупроқли ерларда тас- малаб экишни таъминлайди. У пружинали сақлагич билан жиҳозланган. Morris Concept-2000 (Канада) сеялкаси эккичлари уруғларни 15 см кенгликка тасма шаклда, ялпи экишга мўлжалланган. Ўғитларни уруғлардан алоҳида солишни таъминлайди. Тўнтарилган Т- шаклли ариқча олгич эккичларнинг кам- чилиги, уларнинг тортишга қаршилигининг катталиги бўлса, афзаллиги - озиқлантириш майдончасининг рационал таъ- минлаши; уруғ қадаладиган тупроқ зичлигини талаб даража- сида тайёрлаши; уруғларни бир хил чуқурликда экилишини таъминлаши ҳисобланади. Чигит сеялкалари (СХУ, СЧХ-4) туб қисми U-шаклли бўлган, тўнтарилган П-шаклли ариқча ҳосил қиладиган сирпанғичли эккичлар билан жиҳозланган. Ариқчани бундай шаклда тайёр- лаш, яъни туб қисми тор ва унинг тупроғи зичланган бўлиши, экилган уруғларнинг тўғри, бир қаторларга жойлашишини ва уруғларга намлик етказиб берадиган капилляр найчаларининг қайта тикланишини таъминлашни кўзда тутади. Аммо, экишга тайёрланган ерлар талаб даражада тайёрланмаса, серкесак ва ўсимлик қолдиқларига бой бўлса, ариқча шакли аниқ олинмайди, уруғ мўлжалланган ерга қадалади. Юқорида келтирилганлар асосида турли тупроқли ша- роитларда уруғ экиладиган тегишли шаклли ариқчаларнинг кафолатли равишда олинишини таъминлаш учун уруғ экила- диган зона тупроғини маълум бир чуқурликда ва кенгликда, агротехник талаб даражасида юмшатиш ва юмшатилган тупроққа уруғ экиш технологияси ишлаб чиқилди ва уни таъминлайдиган, комбинациялаштирилган ишчи қисмлар билан жиҳозланган чигит сеялкаси (ҒАР 00473) яратилди. Синовларидан ўтказилган, кутилган натижалар олинган. Download 493.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling