“Агробанк” АТБ
Бошқаруви йиғилишининг
2022 йил “07” майидаги
30/1-сонли қарори билан
“ТАСДИҚЛАНГАН”
“Агробанк” АТБ Кузатув
Кенгаши йиғилишининг
2022 йил “07” майидаги
10/2-сонли қарори билан
“МАЪҚУЛЛАНГАН”
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг
Кредит сиёсатига 1-ўзгартириш
1-ИЛОВА
Банд
Эски таҳрирда
Янги таҳрирда
109
Кредит таъминоти сифатида бенуқсон тўлов қобилиятига эга
бўлган, тўлов лаёқати ва молиявий ишончлилиги ўрганилган,
барқарор молиявий ҳолатли доимий пул маблағлари оқими мавжуд,
кредит лаёқатига эга юридик шахсларнинг кафилликлари қабул
қилиниши мумкин.
Кафиллик кредит суммаси ва у бўйича фоизларни (барча
мажбуриятларни) ўз ичига олиши лозим. Кафиллик шартномасида
қарз олувчи кредит шартномада белгиланган муддатда ўз
мажбуриятларини
бажармаган
ҳолда,
қарз
олувчининг
мажбуриятларини кафил томонидан баҳс-мунозарасиз бажарилиши
қайд этилиши лозим. Кафиллик шартномасини банк, қарз олувчи,
кафил иштирокида ёзма шаклда тузиш талаб этилади. Икки
томонлама кафиллик шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди.
Кредит таъминоти сифатида бенуқсон тўлов қобилиятига эга
бўлган, молиявий барқарор, доимий пул маблағлари оқимига эга
юридик шахсларнинг кафилликлари қабул қилиниши мумкин.
Бунда, кафилнинг молиявий ҳолати, жумладан кредитга
лаёқатлилиги, кафиллик бериш ҳуқуқи (кафиллик шартномасини
имзолаш ваколати), пул маблағлари оқимлари, тўловлар ва бошқа
мажбуриятларининг мавжудлиги таҳлил қилиниши лозим,
молиявий носоғлом ва барқарор бўлмаган юридик шахсларнинг,
юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларининг
кафилликлари таъминот сифатида қабул қилинмайди
.
Кафиллик кредит суммаси ва у бўйича фоизларни (барча
мажбуриятларни) ўз ичига олиши лозим. Кафиллик шартномасида
қарз олувчи кредит шартномада белгиланган муддатда ўз
мажбуриятларини
бажармаган
ҳолда,
қарз
олувчининг
мажбуриятларини кафил томонидан баҳс-мунозарасиз бажарилиши
қайд этилиши лозим. Кафиллик шартномасини банк, қарз олувчи,
кафил иштирокида ёзма шаклда тузиш талаб этилади. Икки
томонлама кафиллик шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |