“Агробанк” атб бошқаруви йиғилишининг 2022 йил “11” апрелидаги 22/4-сонли қарори билан


-§. Инвестиция лойиҳаларини кредитлаш


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/25
Sana22.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1379956
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25
Bog'liq
2022 Кредит сиёсати

2-§. Инвестиция лойиҳаларини кредитлаш 
48.Инвестиция кредитлари: 
а)тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилишни кўзда тутувчи; 
б)Республика ва ҳудудлар учун стратегик аҳамиятга эга; 
в)экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга 
мўлжалланган янги, замонавий техника ва технологиялар, асбоб-ускуналарни сотиб 
олиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш ҳисобига янги иш 


15 
ўринлари яратишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни ҳамда экпорт олди 
молиялаштиришга йўналтирилади. 
49.Юқори самарали инвестиция лойиҳаларини топиш ва молиялаштириш учун 
танлаб олиш мақсадида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий вазият, янги ғоялар ҳамда 
мижозларнинг ташаббуслари банкнинг масъул ходимлари томонидан доимий 
равишда ўрганиб борилади. 
Инвестиция лойиҳалари молиялаштиришдан олдин ҳаётийлик, молиявий 
барқарорлик, реал пул оқимлари ҳисобига ўзини ўзи қоплаши ва уларга хос 
таваккалчиликлар нуқтаи-назаридан баҳоланиб, таклиф этилаётган молиялаштириш 
схемасининг амалдаги қонунчиликка мақбуллиги экспертиза қилинади. 
50.Инвестиция лойиҳасининг экспертизаси, яъни инвестиция кредитларини 
олиш мақсадида тақдим этилган бизнес режа ёки техник-иқтисодий асослаш (ТИА), 
тармоқ жадвали, кредит таъминоти, лойиҳага оид бошқа ҳужжатлар ва 
кўрсаткичларнинг талабга қанчалик жавоб бериши белгиланган ваколатлар доирасида 
банкнинг тегишли масъул ходимлари томонидан амалга оширилади. 
51.Инвестиция лойиҳаларининг экспертизасида асосий эътибор лойиҳа 
ташаббускори бўлган мижоз репутацияси ва кредит тарихига, лойиҳанинг 
самарадорлиги ва ўзини ўзи қоплашига қаратилади. Кредит ва унга ҳисобланадиган 
фоизларни сўндириш манбаси лойиҳанинг келгусидаги пул оқимлари бўлиб, гаров 
таъминоти кредит ажратиш учун асос ёки уни сўндириш манбаси ҳисобланмайди. 
52.Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция лойиҳалари хорижий 
кредит йўналишлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда лойиҳа 
ташаббускор(лар)ининг лойиҳадаги улуши тегишли кредит йўналиши шартларидан 
келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
53.Лойиҳа ташаббускорлари бевосита лойиҳани амалга оширишда иштирок 
этадиган бино-иншоотлар, техника ва технологиялар, ускуналар, лойиҳани тайёрлаш, 
ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан амалга ошириладиган харажатлар, пул ва 
бошқа маблағлар билан ўз улуши сифатида қатнашишлари мумкин. Шунингдек, 
лойиҳа ташаббускорининг ўз улушини ҳисоблашда гаров таъминотини нотариал 
расмийлаштириш ҳамда суғурта билан боғлиқ харажатлар ҳам ҳисобга олиниши 
мумкин. 
54.Инвестиция 
лойиҳалари 
банкнинг 
ўз 
маблағлари 
ҳисобидан 
молиялаштирилганда кредитнинг айланма маблағлар (хом-ашё, ёрдамчи материаллар, 
эҳтиёт қисмлар ва ҳ.к.) учун ажратиладиган қисми умумий кредит миқдорининг 
25 фоизидан ошмаслиги шарт.
Хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда 
бундан мустасно.
55.Инвестиция лойиҳалари хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобига 
молиялаштирилганда айланма маблағларни тўлдиришга ажратиладиган кредитнинг 
энг катта миқдори кредит линияси шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 


16 
56.Инвестиция 
лойиҳаларини 
молиялаштиришда 
Ўзбекистон 
Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, банк томонидан 
ажратилаётган маблағлар ҳисобига сотиб олинаётган объектни (бино, иншоот, ускуна 
ва бошқалар) белгиланган тартибда гаровга олиш амалиёти қўлланилиши мумкин. 
Бунда, кредит ҳисобига сотиб олинадиган мулк гаровга қўйилгунга қадар 
кредит таъминоти сифатида етарли миқдордаги бошқа ликвидли таъминот 
расмийлаштирилиши лозим. 
57.Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун кредит ҳисобидан сотиб 
олинаётган техникалар, асбоб-ускуна ва технологик линиялар бўйича тузилган 
шартнома шартларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига, сотиб 
олинаётган техника, асбоб-ускуна ва технологик линиянинг жаҳон бозоридаги жорий 
нархларга тўғри келиши тўғрисида мустақил консалтинг компаниясининг хулосаси 
ёки сотиб олинаётган техника, асбоб-ускуна ҳамда технологик линиялар бўйича 
камида 3 та тижорат таклифи асосида тайёрланган рақобат варақаси тақдим этилиши 
лозим. 
58.Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун ажратиладиган кредит ва 
унга ҳисобланадиган фоизларни сўндириш муддатлари мижоз томонидан тақдим 
этиладиган техник-иқтисодий асос(бизнес-режа)да кўрсатилган реал қопланиш 
муддатига ва режалаштирилган пул оқимига асосланиб ҳамда кредит маблағлари 
тўлиқ ўзлаштирилиши ва лойиҳа ишга тушишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши 
мумкин.
59.Инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш муддати, кредитларни ажратиш ва 
мониторинг қилиш жараёни қарз олувчиларнинг тармоқ хусусиятлари, сўралаётган 
кредитнинг мақсади ҳамда ажратилаётган кредитларнинг манбаларидан келиб чиққан 
ҳолда тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида амалга 
оширилади. 
60.Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда фақат кредит бўйича 
таъминоти мавжудлиги билан чекланиб қолмасдан, уларнинг келажакдаги пул 
оқимлари ва молиявий истиқболини чуқур таҳлил қилган ҳолда қарор қабул 
қилиниши лозим. 
61. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар 
учун ҳисобланган фоизлар капитализация қилиниб бориши мумкин. Кредитни 
қайтариш муддати келганда биринчи навбатда капитализация қилинган маблағлар 
қайтарилиши лозим. 
62.Ҳисобланган фоизларни капитализация қилишда ушбу маблағлар 
суммасига тегишли таъминот расмийлаштирилиши талаб этилади, бунда суғурта 
компанияларининг кредит қайтармаслик хатаридан суғурта полиси таъминот 
сифатида қабул қилиниши мумкин. 
63.Лойиҳа бўйича асбоб-ускуналар кечикиб (пандемия, табиий офатлар, 
санкциялар ва бошқалар) етказиб берилган ҳолларда, банк мижоз билан келишган 


17 
ҳолда кредитнинг якуний қайтариш муддати кечиккан даврга мос муддатга 
узайтирилиши мумкин. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling