Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида
Download 21.62 Kb.
|
Қишлоқ хўжалиги техникалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш соҳасида
Қишлоқ хўжалиги техникалари “Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги НИЗОМ I. Умумий қоидалар: 1.Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси (кейинги матнда – бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги матнда – Инспекция деб юритилади) мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади. Бошқармада: – Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш бўлими; – Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими фаолият кўрсатади. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекциянинг Хайъати қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади. Бошқармада йиғилишлар ўтказиб борилади, алоҳида муҳим масалалар Инспекция мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин. Бошқарма белгиланган ваколатлари доирасида ўз фаолиятини Инспекция марказий аппарати (кейинги матнда – марказий аппарат деб юритилади) таркибий тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари (кейинги матнда – қуйи турувчи инспекциялар деб юритилади), Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” (кейинги матнда –унитар корхона деб юритилади), шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда ташкил этади. Бошқарма ходимлари қуйи турувчи инспекциялар техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлимлари (кейинги матнда – қуйи тармоқлар деб юритилади), унитар корхонанинг тегишли бўлими фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан шахсан жавобгардирлар. 6.Қуйи тармоқлар ўз фаолиятларини мазкур Низом талаблари асосидаамалгаоширадилар. Бошқарманинг асосий вазифалари: 7.Инспекция тизимида техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш. Мазкур соҳада қуйи турувчи инспекциялар фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, услубий ва амалий таъминлаш; Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш йўналишида қонунийлик аҳволи ва назорат амалиётини тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бунга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш. Мазкур соҳада қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва Инспекция фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; Инспекция томонидан техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ва юридик шахслар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштириш ва самарадорликни оширишга доир топшириқ, кўрсатма ва таклифлар тайёрлаш; Марказий аппарат таркибий тармоқлари, қуйи турувчи инспекциялар, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунбузилишларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; Давлат дастурларининг техникалар ҳолати ва агротехник тадбирлар билан боғлиқ қисми оғишмай ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш, олиб борилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш; Идоравий бўйсинуви ва мулк шаклларидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг ҳисобини юритиш; Техникалар ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида ҳудудий бўлимларнинг замонавий диагностика ва назорат ўлчов ускуналари, стендлар, жиҳозлар билан таъминланишини таклифлар асосида ташкил этиш ва улардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатиш; Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганиб бориш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; Техникалар ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли ҳамда танқидий таҳлил қилиш. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш соҳасида: - идоравий бўйсунуви ва мулк шаклларидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг ҳисобини юритилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқариш, давлат рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек, давлат рақами белгиси, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш; - тракторчи-машинист гувоҳномасини ва огоҳлантириш талонларини бериш учун имтиҳонлар ўтказиш; - машина-трактор паркларини янгилаш бўйича давлат дастурлари ижро этилишини, эксплуатация қилинаётган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасининг модернизация қилинишини ва янги намуналари ишлаб чиқилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларини тежовчи замонавий технологиялари ишлаб чиқиш ва жорий этиш; - қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасини, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежовчи замонавий технологияларини синовдан ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилиши; - машинасозлик ва таъмирлаш корхоналарида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасини, ускуналарни ва эҳтиёт қисмларни юклашдан олдин уларнинг сифат кўрсаткичлари текширилишини амалга ошириш; - тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси давлат синовларидан ўтказилганлиги ва уларнинг эксплуатация қилиниши; - қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник тайёрлигини ошириш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлашни яхшилаш бўйича илғор тажриба татбиқ этилиши; - қишлоқ хўжалиги техникаларини эксплуатация қилишнинг кафолат муддати мобайнида аниқланган камчиликлар бартараф этилиши; - пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва йиғиб олиш бўйича агротехник тадбирларни ўтказишда техника ва агрегатларнинг бутлиги ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш. Download 21.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling