Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида


III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


Download 21.62 Kb.
bet3/4
Sana23.09.2023
Hajmi21.62 Kb.
#1685284
1   2   3   4
Bog'liq
Қишлоқ хўжалиги техникалари

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги:

  1. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқармада кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, маълумот, хулосалар ва бошқа ахборотларни бошқа таркибий бўлинмалардан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар фаолияти устидан текширувларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш орқали қисқа муддатли ва келишиш орқали узоқ муддатли текширишларни ўтказиш;
юкланган вазифалар доирасида давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш, белгиланган тартибда текширишларни амалга ошириш;
текшириш ва таҳлиллар давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш ёки қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
бошқа идораларда ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан хулосалар бериш;
ўрганиш, таҳлил (мониторинг) текшириш натижалари бўйича тегишли органлар раҳбарларига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш, ёзма кўрсатмалар бериш, маъмурий ва молиявий жарималар қўллаш, шунингдек қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларига тегишли чоралар кўриш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар ҳамда аризалар юзасидан давлат божисиз судга ёки бошқа органга мурожаат этиш;
Раҳбарият топшириғи асосида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ушбу идоралар йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
зарур ҳолларда давлат органлари ва назорат қилувчи органлар ходимларини ҳамда уларнинг воситаларини ўз функцияларини бажариш жараёнида жалб этиш;
ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, соҳа бўйича халқаро ва маҳаллий лойиҳаларда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарма:

- ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
-соҳадаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириши учун жавоб беради.
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Download 21.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling