Агробанк Марғилон шахар филиали бошлиғига «Hamkor mirishkor meva sabzavotchilik» мчж раҳбари И. Исмоиловдан


Download 12.8 Kb.
Sana25.04.2023
Hajmi12.8 Kb.
#1396707
Bog'liq
Агробанк Марғилон шахар филиали бошлиғига хат


Агробанк Марғилон шахар филиали бошлиғига
«Hamkor mirishkor meva sabzavotchilik» МЧЖ раҳбари И.Исмоиловдан

Сўров хати

Сизга шуни ёзиб маълум қиламизки, «Hamkor mirishkor meva sabzavotchilik» МЧЖга Қўштепа туман ҳокимининг 2023 йил 7 апрелдаги №66-11-157-Q/23-сон қарори билан ер майдонлари кластер сифатида бириктириб берилган. Шу сабабли жамиятимиз қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланишни режа қилмоқда. Фаолиятни бошлаш ҳамда ривожлантириш учун ишларни ташкиллаш ва 25 000 кг уруғлик картошка олиш керак. Шу сабаб жамият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги “Қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-387-сонли қарорига асосан 150 000 000 (Бир юз эллик миллион) сўм маблағни кредит қилиб, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агенлиги ҳисобидан олишни режалаштирмоқда. Сиздан экин экиш мавсумини ҳисобга олиш ушбу кредитни қисқа фурсат ичида олишда амалий ёрдам беришинегизни сўрайман.


Кредит учун керакли барча хужжатлар банк ходимига тақдим этилган.

«Hamkor mirishkor meva
sabzavotchilik»
МЧЖ раҳбари: И.Исмоилов
Download 12.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling