Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Алгоритм - дастлабки маълумотларни якуний натижага айлантириш жараёнини аниқловчи аниқ кўрсатма. Алмашлаб экиш


Download 1.13 Mb.
bet165/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Алгоритм - дастлабки маълумотларни якуний натижага айлантириш жараёнини аниқловчи аниқ кўрсатма.
Алмашлаб экишэкинларни вақт (йиллар бўйича) ва бўшликда (далаларда) маълум муддатда амалга ошириладиган илмий асосланган навбатлаб турилиши тушунилади. Алмашлаб экишнинг асосий вазифаси ерларнинг унумдорлигини тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш, ерларни турли зараркунандалар, касаллик қўзғатувчилардан тозалаш, ёввойи ўтлардан холи қилиш, маҳсулот таннархини камайтирган ҳолда экинлардан юқори ҳосил олишни таъминлашдир.
Амортизация – асосий фондлар қийматини улар воситасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар таннархига аста-секин ўтказиш ҳамда эскирган асосий фондларнинг ўрнини кейинчалик қоплаш мақсадида пул маблағларини тўплаб бориш.
Амортизация фонди – эскирган асосий фондларнинг ўрнини кейинчалик қоплаш мақсадида пул маблағларини тўплаб боришга мўлжалланган фонд.
Аналитик ҳисоб усули – фермерлар фаолиятини таҳлил қилиш, фермер хўжаликларининг барча тармоқларини ривожлантириш йўлларини белгилайди.
Аннуитет (немисча annuitat-йиллик тўлов) – инвестиция киритувчи шахсга бир хил вақт оралиғида муайян даромад келтирадиган инвестициялардир. Бунга асосан суғурта ва нафақа жамғармаларига маблағ қўйишни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Антимонопол сиёсат иқтисодиётни монополия (якка ҳукмронлик)дан халос этиш ва монополияларни чеклаб қўйишга йўналтирилган давлат сиёсати.
Арбитраж – 1) хўжалик ҳакамлик суди, тижорат ёки бошқа турли тармоқлардаги баҳсларни судга етказмай, ҳал қилувчи идора;
2) бир пайтнинг ўзида турли бозорларда мавжуд бўлган моллар, қимматли қоғозлар, валюта ва депозитлар нархлари ёки курслари ўртасидаги фарқдан фойда кўриш мақсадида амалга ошириладиган операциялар ва битимлар.
Асосий (технологик) операция қайта ишланадиган материал, маҳсулот ёки муҳитга бўлган таъсирни назарда тутади ва муайян ишлаб чиқариш объекти, ускуна ва бажарувчилар билан тавсифланади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling