Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet173/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Деҳқон хўжалигиоилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
Диверсификация қилинаётган таваккалчиликкорхонанинг бозор ўзгаришларига нисбатан барқарор сиёсатини ташкил этиш мақсадида моддий зарар келтирадиган ҳолатларни турли соҳаларга тақсимлаш.
Диверсификациялаш – бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқаришларни бир пайтда ҳар томонлама ривожлантириш, маҳсулот турларини кенгайтириш.
Дивиденд – акционер жамият фойдасининг акция эгасига тегадиган, бинобарин, унинг даромадига айланган қисми.
Дилер – 1) қимматли қоғозлар, моллар ва валюта олди-сотди битимларида воситачилик қилувчи шахс ёки фирма;
2) товар, фонд ва валюта биржаларида товарлар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматли нарсаларни харид қилувчилар ва сотувчилар ўртасида битимларни тузишда воситачилик фаолияти билан шуғулланадиган ва ўз номидан ва ҳисобидан ишлайдиган жисмоний ёки юридик шахс.
Дотация (ҳадя, эҳсон) давлат ёки маҳаллий бюджетдан қайтариб бермаслик шарти билан маблағ ажратиш; иқтисо-диётга бюджет орқали таъсир этиш восита-ларидан бири. Фаолияти умумдавлат аҳамиятига молик, лекин ўз даромади билан харажатларини қоплай олмайдиган корхона ва ташкилотларга давлат дотация билан мадад беради. Дотация умумий ва мақсадли бўлади. Умумий дотация ажратилганда маблағ маҳаллий бюджетларга берилади, уни ишлатиш маҳаллий ҳокимият ихтиёрида ва унга марказ аралашмайди. Мақсадли дотация берилганда уни мўлжалланган мақсад учун сарфлаш мажбурий ва буни давлат назорат қилади.
Е
Ёмғирлатиб суғориш – махсус қурилмалар ва машиналар ёрдамида сунъий ёмғир тарзида ўсимликлар устидан пуркаб суғориш.
Ер мониторинги – ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат.
.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling