Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet175/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Иқтисодий самара – иқтисодий фаолият натижалари ва ушбу натижаларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш учун ҳисоблаб чиқилган сарф-харажатлар ўртасидаги хилма-хиллик.
Иқтисодий самарадорлик - ишлаб чиқариш воситалари ва жонли меҳнатни қўллаш орқали олинган фойдали натижани ёки жами ресурслар бирлигига олинган натижани ифода этади.
Иқтисодий таҳлил – иқтисодий фаолият ҳақидаги маълумотни шакллантириш ва қайта ишлаш услуби йиғиндиси бўлиб, у холис баҳолаш, ривожлантириш йўналиши, мавжуд вазифалар, самарадорликни ошириш заҳираларини ва улардан фойдаланиш йўлларини аниқлашни таъминлайди.
Иқтисодий усул -меҳнат жамоаси моддий манфаатдорлигига асосланган бўлиб, давлат,жамоат. ва хар бир ходимнинг манфаатларини бир-бири билан узвий боғлайди.
Ижара – мол-мулкни ёллаш бўйича шартнома. Унга кўра бир томон (ижарага берувчи) иккинчи томонга (ижарачи) маълум тўлов эвазига мол-мулкини вақтинча фойдаланиш учун беради. Ижара ҳақи мулк эгаси мол-мулкининг қийматига ва келтирадиган даромадга боғлиқ бўлиб, ўзаро келишув билан белгиланади. Мамлакатларда ер, уй-жой, савдо-саноат биноларии, саноат ва савдо корхоналарини ижарага бериш ва олиш кенг тарқалган. Ижара ҳақи дастлабки йилларда ушбу корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот билан тўланар эди. Ижара ҳақи корхона жамоаси даромадининг бир қисми бўлиб, ижарачи ва ижарага берувчи ўртасида шартнома йўли билан корхонанинг рентабеллиги ва ривожланиш истиқболини ҳисобга олиб ўрнатилади.
Ижтимоий институт – ижтимоий тизимни ташкил этадиган, инсон фаолиятида унинг мавқеи ва аҳамиятини белгилаб берадиган формал ва ноформал қоида, тамойил, меъёрларнинг қатъий мажмуидир.
Ижтимоий мавқе – ижтимоий тизимда ўзига хос хусусиятлари билан инсоннинг эгаллаган ўрни. Туғма (келиб чиқиши, ёши, жинси) ва шаклланган (касб, малака, мансаб) мавқелар фарқланади.
Ижтимоий муомалаижтимоий муҳитнинг ҳосила таркибий қисми бўлиб, у ҳаракат қилувчи шахсларнинг субъектив таърифлари ва ҳатти-ҳаракатларига қўшилиб кетади. Шунингдек инсон фаоллигининг субъектив омили ҳисобланади. Инсоннинг аҳамиятли қизиқишлари ва эҳтиёжларига мувофиқ аниқ мақсадларига қаратилган фаоллик жараёнидир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling