Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инфратузилма
- Ипотека кредити
- Иш вақти
- Иш ҳажми
Инфляция – 1) мамлакатда муомалада юрган қоғоз пул миқдорининг хўжалик муомаласи эҳтиёжларидан ҳаддан зиёд ошиб кетиши. Нарх-наво умумий даража-сининг кўтарилиши.
Инфратузилма – иқтисодиётда ишлаб чиқариш ҳамда аҳолига хизмат қиладиган соҳалар. У транспорт, алоқа, савдо, моддий техника таъминоти, сув билан таъминлаш, фан, маориф, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси (бевосита моддий ишлаб чиқаришга хизмат қилади) ва ноишлаб чиқариш инфратузилмаси мавжуд. Ишлаб чиқариш инфратузилмаси соҳаларида ялпи ижтимоий маҳсулот, миллий даромад яратилади; ижтимоий инфратузилма соҳалари (маориф, фан, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришга, инсон омилини фаоллаштиришга хизмат қилади. Ипотека кредити – кўчмас мулкни гаровга олиб, узоқ муддатга бериладиган кредит Иссиқхона – бутун йил давомида ишлатиладиган, устки ва ён тўсиқлари ёруғлик ўтказадиган қопламалари бўлган йирик ҳажмли ўсимлик ўстириш жойларидир. Иш вақти – ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт. Иш услуби — бу бошқарув функцияларини самарали бажариш мақсадида бирор бир органнинг ёки раҳбарнинг бўйсунувчиларга аниқ ва нисбатан баркарор таъсир қўрсатиш усули ва йўллари мажмуасидир. Иш ҳақи – меҳнат бирлигининг бозор баҳоси бўлиб у шартномада белгилаб қўйилади ва муайян вақт бирлиги ичида бажариладиган ва муайян касб - малака хусусиятларига эга бўлган меҳнатга тўланадиган ҳақ даражасини белгилаб беради. Иш ҳажми – иш масштаби – иш ҳажми ва масалалар ва операцияларнинг турли туманлиги томонидан ишга бериладиган тавсиф. Ишдан ташқари вақт – ишчи ишлаб чиқариш билан банд бўлмаган вақт. Бу ишчининг ишга келиши, уй ишлари билан банд бўлиши, томорқасида ишлаши, ўзининг физиологик талаблари (уйқу, овқат-ланиши, шахсий гигиена), бўш вақтлари (дам олиш, ўқиш, малака ошириш, маданий ва маърифий талаблар) билан боғлиқдир. Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ошиши, ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш, меҳнат жараёнларини рационализациялаштириш иш вақтининг қисқаришига, қишлоқ ишчисининг бўш вақтини кўпайишига ва бўш вақт таркибининг (ижтимоий тадбирлар, хизмат кўрсатиш, шахсий томорқада ишлашнинг яхши шароитларини яратиш ва бошқалар) яхшиланишига сабаб бўлади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling