Меъёр – аниқ мақсад учун фойдаланиладиган бирон-бир нарсанинг энг кўп ёки чекланган миқдори.
Меҳнат – инсоннинг бирон бир мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолиятдир.
Меҳнат жараёни қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: меҳнат предметлари; меҳнат воситалари; жонли меҳнат сарфлари.
Меҳнат мазмуни – ходимнинг меҳнат предметлари ва воситалари билан ўзаро муносабатга киришувидир.
Меҳнат мазмуни қуйидаги функцияларни бажаради: мантиқий, ижро этувчилик, қайд этиш ва назорат қилиш, тартибга солиш.
Микроиқтисодиёт – (юнонча “микро” – кичик) сўзидан олинган бўлиб, иқтисо-диётнинг дастлабки ҳал қилувчи бўғини бўлган фирма, корхона, микрофирмалар ва ташкилотларда бозор қонунлари таъсирида содир бўладиган иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларни, иқтисодий қонунлар ҳаракатини, уларни намоён бўлиш шарт-шароитларини ўрганиб, таҳлил қилиб, хулосалар беради.
Микрологистика тизими – бу битта корхона ёки фирма ичида, шунингдек, мустақил ишлаб чиқариш ёхуд ҳудудий савдо ҳамда ишлаб чиқариш мажмуалари доирасида уларнинг ташқарисига чиқмасс-дан, иқтисодий фаолиятни оптималлаш-тириш мақсадида моддий оқимларни бош-қариш тизими.
Минтақа – мамлакатнинг бошқалардан кўпинча аҳоли миллий таркибининг ўзига хос жиҳатлари билан қўшиладиган табиий ёки тарихий юзага келган иқтисодий-географик ва бошқа хусусиятлари мажмуи билан ажралиб турадиган вилояти, тумани, бир қисми.
Моддий рағбатлантириш – ходим меҳ-натда сезиларли ютуқларни қўлга киритишида қўлланиладиган чора-тадбир-лар: ходимнниг малака разрядини ва тегишли равишда таъриф ставкасини (маошини) ошириш; унга касб маҳорати учун қўшимча ҳақ тўлашни белгилаш; бир марталик мукофат бериш; кўрсатиб ўтилган бу рағбатлантириш турларини бирон бир тарзда бирга қўшиб фойдаланиш.
Моддий-техника базаси – моддий бойлик ишлаб чиқариш шаритида бевосита банд бўлган меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари йиғиндисидир.
Модел – тадқиқот нуқтаи назаридан моделлаштирилаётган объектнинг жиддий хусусиятларини акс эттирувчи ўрганилаётган жараён, восита ёки воқеликнинг нусхаси ёхуд шунга ўхшаш нарса.
Do'stlaringiz bilan baham: |