Соф пул тушум – умумий пул тушумидан қўшилган қиймат, акциз солиғи ва экспорт божи олиб ташлангандан қолгани.
Спецификация – тавсилотлар ҳужжати, таклиф қилинаётган ёки етказиб бериладиган товарларнинг ҳар бир нав, марка, маҳсулот тури ва зарур ҳолларда нархи, сифат кўрсаткичлари кўрсатилган рўйхат.
Ссуда – одатда банк томонидан моддий бойликларни гаровга қўйиб, маълум муддатга ва фоизини тўлаш шарти билан бериладиган кредит шакли.
Cсуда маржаси – кредит ажратишдан олинган даромад ва маблағ жалб этиш қиймати ўртасидаги фарқ.
Стагнация – иқтисодиётда, ишлаб чиқаришда ёки савдода таназзулликни юзага келтирувчи турғунлик.
Стагфляция – инфляциянинг иқтисодий инқироз билан бир вақтда содир бўлиши; ишлаб чиқариш таназзуллиги, нарх-наво ва ишсизликнинг ўсиши бир вақтда содир бўладиган иқтисодиёт ҳолати.
Статистик гуруҳлаш усули - ер фондидан рационал фойдаланиш, маҳсулот таннархи, меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлигининг ўсиши, техникалардан рациоал фойдаланиш ва бошқа кўрсаткичларни ўрганади. Бу усул ёрдамида кўрсаткичларнинг таркиби, бир-бирига боғлиқлиги, кўп йиллик ўсиш даражаси, фермер хўжалигини янада ривожлантириш истиқболлари аниқланади.
Структуравий таҳлил усуликўп тармоқли фермер хўжалигини келгусида ривожлантириш имкониятларини билиш, бизнес улушини ортиб боришига баҳо бериш, кичик бизнес субъектлари орасида айрим тармоқ ва корхона ўрнини аниқлашга ёрдам беради.
Суғурта – молиявий фаолиятнинг бир тури бўлиб, унинг мақсади корхоналар, ташкилотлар ва хусусий шахсларга суғурта хатари бўлган тақдирда зарар ўрнини улар томонидан тўланган пул маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган суғурта жамғармасидан қоплаш ҳисобланади
Суғурта хатари – кишиларнинг онгли фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда (ҳалокат, йўл фожиаси, авария, сув тошқини, ер қимирлаши, қурғоқчилик, ўлим, кризис ҳамда бошқа табиий ва ижтимоий фалокатлар) рўй бериши эҳтимолига ва тасодифига эга бўлган воқеалардир.
.
Сув мониторинги – сув мониторинги, шу жумладан ер ости сувлари мониторинги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, уларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш учун сувларнинг ҳолати устидан олиб бориладиган кузатув тизимидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |