Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet194/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Т
Таваккалчилик – бу оқибатнинг яхши бўлишига умид боғлаб, хавф эҳтимоллигини зиммасига олинган ҳолда қилинадиган ҳаракат.
Таваккалчилик жамғармаси – фирманинг барқарор молиявий аҳволини ва унинг фавқулотда ҳолатларда тўлов лаёқатини таъминлаш учун мўлжалланган соф даромаднинг бир қисми.
Товар маҳсулоти - ялпи маҳсулотнинг ссотиладиган қисми товар маҳсулоти дейилади.
Таклиф – ишлаб чиқарувчилар бозорда сотишга тайёрлаган (чиқарган), муайян нархларга эга товарлар ва хизматлар миқдори.
Тактик қарорлар мақсадга эришишнинг восита ва усуллари хусусидаги жорий, тезкор қарорлардир.
Тамойил – бу фаолият юритишнинг асосий қоидаси, етакчи ғоядир
Таққослаш усули кўп тармоқли фермер хўжалиги самарадорлигини аниқлашда асосий мезони бўлиб иқтисодий кўрсаткичлар, ишлаб чиқарилган маҳсулот, қилинган харажат, (капитал сарф) олинган фойда, рентабеллик кўрсаткичи ва бошқалар хизмат қилади.
Талаб – харид қобилияти ёки истеъмол қилиш ҳуқуқини исботловчи бирон-бир бошқа шаклда қувватланган эҳтиёж.
Талабнома – буюртмачининг товар етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш тўғрисидаги талабларни ўз ичига олувчи ҳужжат.
Танлаш – бирон-бир нарсани бошқасидан афзал кўриш асосидаги аниқ ҳаракат.
Танлаш назорати – жараёнлар боришини назорат қилиш, бунда назорат қилинадиган жараён тўғрисидаги қарор яхлит назорат натижалари бўйича эмас, балки умумий жараённинг бир қисми ҳисобланган кузатув бўйича қабул қилинади.
Таннарх калькуляцияси – маҳсулот, ишлаб чиқариш, иш ва хизматлар харажатларининг пулдаги ифодаси.
Тарифкорхоналар, ташкилотлар, аҳолига кўрсатиладиган турли ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш йўналишидаги хизматлар учун тўланадиган ҳақ. Тариф нархнинг кўринишларидан бири.
Тариф тизими – турли норматив материаллар мажмуидан иборат бўлиб, улар ёрдамида корхонадаги ходимларнинг иш ҳақи даражаси уларнинг малакасига, меҳнат шароитларига, корхоналар ўрнашган жуғрофий жойи ва бошқа тармоқ хусусиятларига қараб белгиланади Тариф тизимининг асосий элементларига тариф сеткалари, тариф ставкалари, таъриф малака маълумотлари, лавозим маошлари, хизматчилар лавозимларининг таъриф маълумотлари, тариф ставкаларига устама ва қўшимча ҳақлар, иш ҳақига доир минтақавий малака коэффициентлари киради.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling