Сарфланган маблағларни қоплаш муддати – бу ишлаб чиқариш сарф-харажатлари олинган самаралар эвазига ўзини қоплайдиган вақт даврини ифода этади.
Сарф-харажатлар – маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш учун керакли ресурслар (моддий, меҳнат, молиявий).
Сақлаш сарф-харажатлари – моддий-товар бойликларни базалар, омборларда сақлаш ва керакли пайтда уларнинг миқдорини истеъмолчи томонидан қўйиладиган даражагача етказиш билан боғлиқ муомала харажатларининг бир қисми.
Селекция – 1) инсон томонидан бошқариладиган эволюция бўлиб ирсиятни ишлаб чиқаришнинг айниқса парвариш қилиш технологиясининг, ўзгаришидир;
2) маҳсулот сифатини яхшилашга, касаллик ва зараркунандаларга, ҳамда ташқи ноқулай шароитга чидамли навларни яратиш вазифалари мажмуидир;
3) ўсимликларнинг янги нав ва дурагайларини яратиш билан шуғуланадиган фан. Селекция лотинча сўз булиб танлаш маъносини билдиради. Селекциянинг асосий вазифаси муайян тупроқ - иқлим шароитида мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминлайдиган нав яратишдан иборатдир.
Селекция усуллари – ўсимликнинг янги навларини яратишда қўлланиладиган тадбирий чоралар йиғиндисидир. Аналитик ва синтетик селекция усуллари мавжуд.
Сенаж – хашак билан силос ўртасидаги озиқ. Биологик қиммати жиҳатидан сенаж кўк ўтларга яқинлашади, аммо тўйимлигиги кўк ўтларникига қараганда бирмунча юқори (0,3 – 0,35) озиқ бирлигига тенг бўлади.
Сертификация – 1) сифат тавсифлари сифат мезонлари талаб қиладиган даражага мос келишини тасдиқлаш;
2) гувоҳнома бериш тартиби.
Силос – консерваланган кўкатли озиқадир.
Синдикат – 1) бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўз маҳсулотларини ягона савдо тармоғи орқали сотишни ташкил этиш мақсадида тузган бирлашмаси;
2) инвестициявий банкирларнинг янги чиқарилган қимматли қоғозларни ҳамда сотилмаган қимматли қоғозларнинг катта туркумини харид қилиш ва жойлаш-тиришни кафолатловчи гуруҳи.
Do'stlaringiz bilan baham: |