Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Сарфланган маблағларни қоплаш муддати


Download 1.13 Mb.
bet191/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Сарфланган маблағларни қоплаш муддати – бу ишлаб чиқариш сарф-харажатлари олинган самаралар эвазига ўзини қоплайдиган вақт даврини ифода этади.
Сарф-харажатлар – маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш учун керакли ресурслар (моддий, меҳнат, молиявий).
Сақлаш сарф-харажатлари – моддий-товар бойликларни базалар, омборларда сақлаш ва керакли пайтда уларнинг миқдорини истеъмолчи томонидан қўйиладиган даражагача етказиш билан боғлиқ муомала харажатларининг бир қисми.
Селекция – 1) инсон томонидан бошқариладиган эволюция бўлиб ирсиятни ишлаб чиқаришнинг айниқса парвариш қилиш технологиясининг, ўзгаришидир;
2) маҳсулот сифатини яхшилашга, касаллик ва зараркунандаларга, ҳамда ташқи ноқулай шароитга чидамли навларни яратиш вазифалари мажмуидир;
3) ўсимликларнинг янги нав ва дурагайларини яратиш билан шуғуланадиган фан. Селекция лотинча сўз булиб танлаш маъносини билдиради. Селекциянинг асосий вазифаси муайян тупроқ - иқлим шароитида мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминлайдиган нав яратишдан иборатдир.
Селекция усуллари – ўсимликнинг янги навларини яратишда қўлланиладиган тадбирий чоралар йиғиндисидир. Аналитик ва синтетик селекция усуллари мавжуд.
Сенажхашак билан силос ўртасидаги озиқ. Биологик қиммати жиҳатидан сенаж кўк ўтларга яқинлашади, аммо тўйимлигиги кўк ўтларникига қараганда бирмунча юқори (0,3 – 0,35) озиқ бирлигига тенг бўлади.
Сертификация 1) сифат тавсифлари сифат мезонлари талаб қиладиган даражага мос келишини тасдиқлаш;
2) гувоҳнома бериш тартиби.
Силосконсерваланган кўкатли озиқадир.
Синдикат1) бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ўз маҳсулотларини ягона савдо тармоғи орқали сотишни ташкил этиш мақсадида тузган бирлашмаси;
2) инвестициявий банкирларнинг янги чиқарилган қимматли қоғозларни ҳамда сотилмаган қимматли қоғозларнинг катта туркумини харид қилиш ва жойлаш-тиришни кафолатловчи гуруҳи.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling