Пассив – корхонанинг жами қарз ва мажбуриятлари.
Плантация - йирик деҳқончилик хўжалиги; қишлоқ хўжалиги экинлари экилган катта ер майдони.
Полизчилик – ўсимликшуносликнинг полиз экинлари маҳсулотини етиштириш билан шуғулланадиган соҳасидир. Полиз экинлари сабзавот экинларидан фарқ қилиб, алмашлаб экишда иштирок этадиган алоҳида далалар ва ихтисослаштирилган полизларга экилади. Бу экинлар экологик омиллардан иссиқлик, ёруғлик, тупроқ юмшоқлигига кўпроқ талабчан бўлиши билан ажралиб туради, озиқланиш майдонларининг каттароқ бўлишини талаб қилади, шунга кўра уларни етиштириш технологияси сабзавот экинларини етиштириш технологиясидан анча фарқ қилади.
Полис – суғурта идорасининг суғурта ҳақидаги битимни тасдиқловчи ҳужжати.
Портфел инвестициялар - портфелни шакллантириш билан боғлиқ бўлиб, қимматли қоғозлар ва бошқа активлар (жамғарма ва депозит сертификатлари, суғурта полислари ва ҳ.)ни сотиб олишдан иборатдир.
Популяция – бир-бири билан ўзаро эркин чатиша оладиган, бир хил яшаш шароитига мослашган, келиб чиқиши бир хил бўлган ўсимликлар йиғиндиси.
Пул – ҳамма товарлар ва хизматлар айирбошланадиган, умумий эквивалент бўлмиш махсус товар, бозор иқтисодиё-тининг энг асосий воситаси. Пул ўз табиатига кўра уч хил хусусиятга эга: ҳамма нарсага айирбошланадиган муҳим харид воситаси; бойлик тимсоли; меҳнатни қиймат шаклида ўлчаб берадиган восита. Пул ўз хизмати мазмуни ва миқёсига қараб турли тоифали бўлади: а) банк билетлари – бу пул оддий муомалада ишлатилади; б) банкнот – кредит пуллари бундай пул қарз олиш ва бериш жараёнларида қўлланади.
Пул қадри – пулнинг товар ва хизматларни харид этиш, чет эл валюталарига алмаша олиш қобилияти.
Пул тушуми – деҳқончилик ёки чорвачилик тармоқлари маҳсулотларини ҳар хил каналлар орқали реализация қилиш натижасида корхонага келиб тушадиган пул воситаларининг йиғиндисидир. Хўжаликнинг молиявий аҳволи пул тушуми ҳажмига кўп томонлама боғлик. У кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни шакллантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини ошириш, маънавий-маърифий шароитларни яхшилаш имкониятини яратади. Пул тушуми ҳажми сотилган маҳсулотнинг миқдори ва сифатига ва сотилиш муддатига боғлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |