Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet197/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Унумдорликмаълум бир вақт мобайнида (соат, чорак, йил, мавсум) бажарилган иш ҳажми. Бир ишчининг иш унумдорлиги – йил, ой, ишлаган киши-соат ҳисобида ўлчанади. Натурал ва қиймат кўринишларда ифодаланади. Унумдорлик кўрсаткичи техника воситаларидан фойдаланиш даражасини тавсифлашда ҳам фойдаланилади.
Устав – иш тартиби, унинг бажарилиши, тадбиқ қилиниши ва ташкил этилишини белгиловчи қонун-қоидалар мажмуи.
Учинчи шахсларнинг ҳаракатлари учун жавобгарлик – умумий фуқаролик ҳуқуқи жавобгарлиги асосларига мувофиқ вужудга келади, қарздор ўзини жавобгарликдан озод қилиши учун ўзининг ҳам, шунингдек учинчи шахснинг ҳам айби йўқлигини исботлаши керак.
Ф
Фавқулодда зарарлар – бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддаларидир.
Фавқулодда фойда – бу кўзда тутилмаган, тасодифий тусга эга бўлган, ҳодиса ёки хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти доирасидан четга чиқадиган тусдаги операциялар натижасида пайдо бўладиган ва олиниши кутилмаган фойдалар.
Фанни ўрганиш усуллари - ишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этиш фаолиятини ўрганишда қуйидаги усуллардан фойдаланилади таҳлил, абстрак рақамлар, маълумотлар йиғиш ва уни ўрганиш.
Фактлар таҳлили усули - кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқарув фаолиятига баҳо беришдаги аниқ фактларга таянилади. Фактлар доираси чегаралинмайди, у кўп қиррали бўлиши мумкин. Шулардан эксперт баҳолаш усули ижтимоийтадқиқодлар ўтказишда кенг фойдаланилади. Буларга анкета ўтказиш, суҳбат уюштириш ва бошқаларни олишимиз мумкин.
Фактура молнинг нархи кўрсатилган тавсифидан ҳамда барча юк маълумотларидан иборат мол ҳужжатлари турларидан бири.
Фармойиш – раҳбар ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, функционал ва линия хизматлари раҳбарлари томонидан уларга тегишли тузилмавий бўлинмалар ҳақидаги низом томонидан тақдим этиладиган ҳуқуқлар доирасида чиқариладиган бошқарув ҳужжати.
Фермер хўжалиги – ўзига танлов асосида узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган, мустақил хўжалик юритувчи субъект.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling