Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet198/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Фермернинг бизнес режаси – бу корхо-нанинг ишлаб чиқариш фаолиятини маълум бир муддат давомида амалга ошириш бўйича мавжуд имкониятлар, корхонанинг мақсади ва бозор талабини мувофиқлаштирувчи, корхонанинг юқори даражада фойда олишини таъминлаш борасидаги ёзма дастуридир.
Фирма ликвидлиги фирманинг қарз мажбуриятларини ўз вақтида қоплаш қобилияти.
Фойда – сотилган маҳсулотнинг қиймати билан таннархи айирмаси; қўшимча маҳсулотнинг пул шакли. Фойда даромаднинг бир қисми, фойданинг мувозанат, ҳисоб-китоб ва қолдиқ шакллари мавжуд. Маҳсулот таннархини пасайтириш, жадаллаштириш асосида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш фойда ўсишининг асосий омиллари ҳисобланади.
Фойда меъёри - бу ҳар бир сўмлик асосий ва айланма воситалар қиймати йиғиндисига тўғри келадиган фойда, соф даромаднинг фоиздаги ифодаси кўрсаткичи хисобланади.
Форс-мажор – ўзaро шартнома тузган томонларга боғлиқ бўлмаган, фавқулотда ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатлар.
Форфейтингмоллар сотувида четдан мол келтирувчиларга кредит ажратиш шакли. Бу кўпинча ташқи савдо операцияларида қўлланилади.
Франко савдо шартномаларида қўлланиладиган истилоҳ. У одатда бирор жой номига қўшиб ишлатилади. Бунда сотувчи сотилган молларни ўз ҳисобидан ўша жойга етказиб бериш мажбуриятини олади.
Франчайзер – шартнома шартлари асосида ва маълум вақтга бошқа бир шахсга саноат ёки тижорат фаолиятининг маълум бир турини жорий қилиш ҳуқуқини берувчи шахс.
Фьючерс1) битим тузилганидан сўнг муайян вақт ўтгач, мол ёки акция учун шартномада белгаланган нархда пул тўлашни кўзда тутувчи муддатли битим тури;
2) шартномаси хомашё моллари, олтин, валюта, молия ва кредит воситаларини битим тузилган пайтда белгиланган нархда харид қилиш ва сотишдан иборат муайян вақтдан (2-3 йилга қадар) кейин ижро этиладиган муддатли битим шартномаси.
Фьючерс битимлари – биржалардаги хом ашё ва бошқа товарларни, валюта, қимматли қоғозларни битим тузилган пайтида қайд этилган нархлар бўйича олди-сотдисига доир тезкор операциялар. Бунда битимнинг ижроси келаси давр ичида (2-3 йилгача) амалга оширилиши мумкин.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling