Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet2/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Тошкент-2020
Аннотация
Дарслик қишлоқ хўжалигик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг назарий, ҳуқуқий ва иқтисодий асослари ёритилган бўлиб, республикамизда ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талабалари даражасида таёрланган. Агробизнесни ташкил этиш ва бошқаришни самарали амалга оширилаётган ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармонлар, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ёзилган. Агробизнес корхоналарида ишни ташкил этиш ва бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асослари, ресурслар салоҳияти, моддий-техника таъминоти, меҳнат ресурслари, инвестиция ва инновациялар, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи, бизнесни режалаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги, агробизнесда бошқарув, бошқарув қарорлари ва функциялари, бошқарув маданияти ва услуби ва таваккалчиликни бошқаришнинг истиқболлари очиб берилган.
Аннотация
Учебник охватывает теоретические, правовые и экономические основы организации и управления производством на сельскохозяйственных предприятиях и широко освещается в стране на уровне студентов Национальной программы обучения в этой области. Организационные, правовые и экономические реформы, эффективное осуществление организации и управления агробизнесом, указы, принятые Президентом Республики Узбекистан, постановления Кабинета Министров и соответствующие постановления. Организационно-экономические основы организации и управления работой на предприятиях АПК, ресурсная компетентность, логистика, трудовые ресурсы, инвестиции и инновации, производственные затраты, бизнес-планирование, эффективность производства, менеджмент и менеджмент в агробизнесе, управленческие и управленческие решения, менеджмент стиль и перспективы управления рисками.


КИРИШ
Ўзбекистон мустақил давлат сифатида ўз фаолиятини бошлаган кундан бошлаб, аҳоли учун зарур бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда мулкчилик муносабатларини шакиллантиришга ва хўжалик юритиш фаолиятини батамом ўзгартиришга эришилди. Натижада мулкчиликга асосланган қишлоқ хўжалик субектлари иқтисодий-ҳуқуқий жиҳатдан тўлақонли маҳсулот етиштириш имкониятига эга бўлди. Республикамиз Марказий Осиё минтақасида ўзининг иқтисодий салоҳияти билан аста-секин етакчи ўринлардан бирини эгаллай бошлади. Бунда қишлоқ хўжалигининг ҳиссаси юқори бўлишига Ҳукумат тамонидан олиб борилган ислоҳатларнинг натижасидир. Бундан ташқари ҳар бир деҳқоннинг ерга бўлган ҳуқуқий асослари тўлиқ тикланиб уларнинг фаолият юритишини қонун ва қонун ости ҳужжатлар билан белгилаб берилди. Масалан: “Ер тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив актлар асосида қишлоқ хўжалигига яроқли ер майдонларини узоқ муддатга ижорага бериш бошланди. Ерни унинг эгаси бўлган деҳқонга бериш, фермер хўжаликларини барпо этиш орқали қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Хусусан, “Ер кодекси”, “Ширкат хўжалиги тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги1 қонунларнинг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди(1.1.10). Дарҳақиқат, қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган субеклардан фермер, деҳқон хўжаликлари, кооператив, кластирлар шунингдек истиқболда технопарк, инкубатор, қишлоқ хўжалик илмий марказлари ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб уларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳқамасининг қарорлари қабул қилиниб уни бажариш бўйича дастурлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб амалиётга жарий этишда малакали кадрлар учун “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанини фан сифатида киритиб ўрганишни тақоза этди.
Ш.М. Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек, “... биз иқтисодиётимизни модернизация ва диверсификация қилиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва шу тариқа жаҳон бозорида муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллашга асосий эътибор қаратмоқдамиз. ...”1 Айниқса, агробизнес корхоналарида истиқболсиз экинлар ўрнига жаҳон бозорига рақаботдош сабзавот-полиз экин майдонларини кенгайтириш, экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндошувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштириш, субектнинг қўшимча қиймат занжирини яратиш ҳисобига даромадини ошириш, рақаботдош маҳсулотлар билан бунё бозорини эгаллаш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига ўзбек бренди билан товар маҳсулотларини кўпайтириш ишлари бўйича ислоҳатлар олиб борилмоқда
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниши аграр соҳадаги ислоҳотларнинг сифат жиҳатдан янги даврини бошлаб берди. Қарорда қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун мухандис-техник кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, ихтисосли олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси ва илмий-техник салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, таълим жараёнига замонавий педогогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илмий-педогогик кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини тизимли ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш каби муҳим масалаларни қамраб олинган(1.2.18).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПВ-4947 сонли Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони1 билан тасдиқланган иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устивор йўналишлари доирасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш орқали юқори маҳсулдорликга эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим, экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалик экинларининг янги селлекция навларини ҳамда ҳайванот турларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича аграбизнесни ташкил этиш ва бошқаришга катта аҳамият касб этади. Дарсликда, агробизнес корхоналарини ривожлантириш учун олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни жорий этишни ташкил этиш ва бошқаришнинг замоновий усулларини қўллашни ўргатишдан иборат(1.2.7). Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннни амалга оширишда хизмат қилиш кўзда тутилган.
Дарслик, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси талаблари ва Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори билан тасдиқланган (2020 йил “14“ 08даги № 3 -сонли баённомаси ҳамда № БД-5411500-2.13, БД-5410900-2.13, БД-5410300-2.14, билан рўйхатга олинган) “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанининг ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, ушбу дарслик ўқитишнинг янги таълим технологияси, замонавий ахборот технологиялардан ва форсайтлардан фойданилган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича мақсади, мазмуни, моҳияти ва аҳамияти ёритилган ҳамда мавзу бўйича назорат ва муҳокама учун саволлар, таянч иборалар, глоссарийлар ва фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати келтирилган.
“Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанининг дарслик асосан қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг ноиқтисодиёт таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган. Бундан ташқари, агробизнес корхоналарда ишни ташкил этиш ва бошқариш муаммолари билан шуғулланувчи профессор-ўқитувчилар, талабалар, тадқиқотчилар, илмий изланувчилар, тадбиркорлар ҳамда бошқа иқтисодиёт тармоқлари ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling