Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
1.1. Қишлоқ хўжалигининг республика ижтимоий иқтисодиётида тутган ўрни ва аҳамияти.
Дунё миқёсида глобал иқлим ўзгариши туфайли, қурғоқчилик кучаймоқда, ерларнинг шўрланиш-чўлланиш даражаси ортиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми ва аҳоли жон бошига экин майдонларининг кескин камайиши кузатилмоқда. Масалан: 1990 йилда Ўзбекистон республикасида аҳоли жон бошига 0,20 гектардан сувли ер тўғри келган бўлса, дунё мамлакатларида ўртача 0,27 гектардан ер тўғри келган. Бу кўрсаткич 2018 йилга келиб Ўзбекистонда 0,13 га ёки 75,0 фоизни, Дунё мамлакатларида 0,24 ёки 89,0 фоизни ташкил этиши деҳқончлик қилинадиган ерларнинг кескин камайиб боришини кўрсатади. Дунёда аҳолининг тез суъатларда ортиб бориши яъни 1990 йилда Ўзбекистон аҳолиси 20,3 млн. киши бўлган бўлса бу кўрсаткич 2018 йилда 33,0 млн. кишига ёки 162,6 фоизга ортганлигини, сувли ерлар ҳажми 25,0 фоизга камайганлигини аҳоли истеъмолини таъминлашда катта муаммолар келиб чиқаётганлигини кўриш мумкин. 1990 йилда Дунё мамлакатлари бўйича 5400,0 млн. киши бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилга келиб 7000,0 млн. кишига ёки 129,6 фоизга ортганлиги, сувли ерлар ҳажми 11,1 фоизга камайганлигидан кўриш мумкинки қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб кучайиб бораётганини кўрсатади. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 20,2 млн гектар ерларнинг атиги 20,7 фоизи суғорилиб деҳҳқончилик қилинадиган ерлар ҳисобланади. Олинган маълумотларнга кўра сўнгги 15 йил мобайнида аҳоли жон бошига суғориладиган ерлар ҳажми 24,0 фоизга камайган. Бунга сабаб сув таъминоти ҳажмининг қисқариши ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг бошқа ер фонди тоифаларига ўтиши натижасида юзага келган. Келгуси истиқболда яъни 30 йил мобайнида суғориладиган ер майдонлари ҳажми яна 20-25 фоизга қисқариши кузатилмоқда. Шунинг учун асосий эътиборни суғориладиган ерларни сақлаб қолишга ва ҳар бир гектар ердан унумли фойдаланиш бўйича ислоҳатларини олиб боришни талаб этади(3.26) Бугунги кунда жаҳоннинг кўпгина давлатларда мева-сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш вазифаси долзарблигича қолмоқда. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, охирги уч йилда асосий истъмолдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг харид нархи 80 фоизга ошганлигини кўрсатмоқда. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ривожланган мамлакатларда дон, мева-сабзавот экинларини тўғридан-тўғри озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида истеъмол қилиш йилдан-йилга камайиб унинг ўрнини чорвачилик маҳсулотлари учун озуқа экинлари кўпроқ эгалламоқда. Мамлакатимиз раҳбарияти тамонидан олиб борилаётган сиёсат нечоғли тўғри ва самарали эканлигини амалиётдан кўриш мумкин. Масалан: 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига республика аҳолиси сони 33 254,1 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 597,4 минг кишига ёки 1,8 фоизга ортган. Жами аҳолидан шаҳар аҳолиси сони 16 805,0 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,5 %), қишлоқ аҳолиси эса 16 449,1 минг кишини (49,5 %) ташкил этди. Республика доимий аҳоли сонининг 30,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 59,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,2 %и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталардан иборат(3.40). Маълумотлардан кўриниб турибдики, йилига аҳоли сони қарйиб 600 минг кишига кўпайиши натижасида уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммолари кучайиб боради. Бу муаммоларни ҳал этиш учун олиб борилаётган ислоҳатлар мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб маҳсулот ҳажмини узлуксиз ошириб бориш ҳисобига аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулот ҳажмини ошириб борилганлигини 1.1.1-жадвалдан кўриш мумкин. 1.1.1-жадвал. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling