Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида аграр соҳани ривожлантириш йўллари
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
1.2. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида аграр соҳани ривожлантириш йўллари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли фармони билан тасдиқланган иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш устивор йўналишлари доирасида қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотларини очиқ ва ҳимояланган ёпиқ майдонларда етиштириш, иссиқхона хўжаликларини кўпайтириш ҳар тамонлама қўллаб қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда(1.2.17). “Бизнес” сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда кишиларни фойда олишга қаратилган фаолиятидир. Бу фаолиятини ташкил этиш жараёнида кўплаб иқтисодий, ижтимоий ва ишлаб чиқариш муаммолари мавжуддир. Бизнинг фикримизча, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусисисятлари бўлиб, унда агробизнесни шундай таърифлаш мумкин. Агробизнес – қишлоқ хўжалик субектлари тамонидан маҳсулотни юқори истиқболли технологияларда етиштириш, сарф харажатларни тежаб қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳисобига фойда олишни ташкил этиш фаолиятидир. Агробизнес корхоналарини ҳар тамонлама ривожлантириш ва қўшимча қиймат яратиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланганлиги учун кўплаб фармон, қарор ва дастурлар қабул қилинмоқда. Жаҳон иқтисодиётида бўлаётган глабал иқтисодий муаммалар асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва аҳоли истеъмоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган. Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни истиқболда барқарор ривожлантириш давлат сиёсати даражасида қаралиб, янгича ёндошувлар, ислоҳатлар олиб боришни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “23” октябрдаги ПФ–5853-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия) вазифаларни белгилаб берилди. Стратегиянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда давлат сиёсатини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган устувор йўналишларни этиб: аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш; соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш; табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш; давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш; тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини босқичма-босқич диверсификация қилиш; қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш; қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш; тармоқ статистикасининг шаффоф тизимини ишлаб чиқиш белгиланган. Озиқ-овқат хавфсизлиги кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий, демографик ва экологик омилларга боғлиқ бўлиб, мамлакат ривожланишининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади(1.2.11). Озиқ-овқат хавфсизлигини модернизация қилишни тўрт таркибий қисмлари (озиқ-овқатнинг мавжудлиги, уни харид қилиш қобилияти, ундан фойдаланиш ва унинг барқарорлиги) бўйича озиқ-овқат хавфсизлигининг давлат сиёсати амалга оширилади. Масалан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш учун “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонинг 3 чи бандига асосан, иқтисодиётни таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диферсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш белгиланган: Шунингдек, -миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизматлар кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш; -ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмадаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган актив инвестиция сиёсатини олиб бориш; -саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада модернизация ва диверсификация қилиш; -иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш бозорларида монополияни босқичма босқич камайтириш; -принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технологиялар турларини чиқаришни ўзлаштириш, бунга асосан ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш; -ишлаб чиқариш маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом этиш ҳамда энг аввало истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш; -иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш; -эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналарни ташкил этиш, амалдаги зоналарнинг самарадорлигини ошириш; -хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматлар роли ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматларнинг тузилмасини энг аввало хизматларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш; -экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспортнинг тузилмаси ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш; -соҳага, бошқариш тизимига информацион-коммуникацион технологияларни жорий этиш ва бошқа устивор йўналишлар белгилаб олинди2. Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, шунингдек, иқлимнинг кескин ўзгариши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий омиллардир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича босқичма-босқич глобал рейтингларда ўз мавқеини эгаламоқда. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Глобал очлик индекси бўйича 119 мамлакат орасида 52-ўринни эгаллаб, 12,1 кўрсаткич билан “мўътадил” даражага эришди. Бунинг асосий сабаби қишлоқда мулкчиликга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этилганлиги ва инновацион технологиялар асосида қўшимча қиймат занжирини яратиш, рақаботдош маҳсулот етиштириб ҳажмини ошириб боришдир. Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда инновацион технологияларини жорий қилиш, фермер хўжаликлари молиявий барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий самарадорлигини ошириш, тармоқ экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадларига қаратилган “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарорига мувофиқ: - 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага бос-қичма-босқич қисқартиришни, пахта етиштириш ҳажмини 350 минг тоннага қисқартириш ҳисобидан бўшаган 170 минг 500 гектар суғориладиган ер майдонларида сабзавот ва картошка, шулар қаторида озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликларни экиш, боғ ва узумзорлар барпо этиш; - фермер хўжаликларида илм-фан ютуқларини ва инновацион технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш; - глобал иқлим ўзгариши ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги товарлар коньюктурасидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тармоқ тузилишини диверсификациялаш ва экинларни жойлаштиришни мақбуллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агротехнологик жараёнларни оқилоналаштириш, амалиётга ресурстежовчи усулларни жорий этиш воситасида маҳсулот таннархини пасайтиришга эришиш; - ҳудудларда шароитдан келиб чиққан ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш тизимига риоя этишни таъминлаш ва бошқалар; - замонавий суғориш усулларини қўллаш кўламини кенгайтириш, ер устидан суғориш технологиясига устуворлик бериш, экинларни суғориш жараёни устидан самарали мониторинг тизимини жорий этиш; - сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни таъминловчи технологияларни жорий этишга устуворлик бериш ва уни қўллаган фермер хўжаликларини иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг минтақавий табақалашган тизими ва механизмини жорий этиш 1.2.11. Бу кўрсаткичларга эришишда деҳқон фермер ва қишлоқ хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг сонини ва унга бириктирилган экин майдонларини ҳамда олинадиган ялпи маҳсулоти билан бир-биридан фарқ қилишини кўрсатиб бериш муҳим вазифа ҳисобланади. (1.2.1.-жадвал). 1.2.1-жадвал Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling