1.3. “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, усуллари ва вазифалари.
Давлатимиз мустақил бўлган пайтдан бошлаб қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда иқтисодий ислоҳатлар олиб борилиши натижасида янгича тизимда шакилларган ишлаб чиқаришнинг ўзига-хос бўлган жиҳатларини ўрганишда иқтисодий фанлар ҳам киритилди. “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” - фани қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишни ривожлантиришда самарали хизмат қилади. Бу иқтисодий фанлар жумласига кириб, қишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этиб унда ишлаб чиқариш мунособатларини ишлаб чиқарувчи кучлар билан узвий боғланишини ўрганиш, бозор шароитида обектив иқтисодий қонунларнинг қабул қилиниши ва амалиётга тадбиқ қилиш, ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқаришни ва унинг тармоқларига раҳбарлик қилиш, менежмент, маркетингни ишлаб чиқаришдаги фан янгиликлари, инновацион ва илғор технологиялар тажрибаларни жорий этиш йўлларибозор мунособтлари асосида арзон ва рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш йўллари кўрсатилади.
Фанинг мақсади- қишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган субеклар ва унга хизмат кўрсатиш тармоқларида технологик иқтисодий қонунларни ишлаб чиқиш жараёнларига агробизнесни ташкил этишдан иборат.
Фанинг вазифаси- қишлоқ хўжалик қорхоналарига агробизнесни ташкил этиш, агробизнес корхоналари фаолиятини ташкилий-иқтисодий асослари, корхонанинг ресурс салохиятидан ва моддий-техника, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, агробизнесда инвестиция ва инновациялар, ишлаб чиқариш харажатлари ва таннархи, ишни ташкил этиш самарадорлиги, аграбизнесни бошқариш, бошқарув қарорлари, функциялари, маданияти ва услуби ҳамда таваккалчиликни бошқаришни ўрганишни ўз ичига олади.
Фанинг предмети –қишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этишда ишлаб чиқариш кучларининг, ишлаб чиқариш алоқалари ва ишни бошқаришда агробизнесни ташкил этишни яхшилашга иқтисодий қонунларни татбиқ қилиш, моддий таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар, ишлаб чиқариш кучлари, ва агробизнесни самарали бошқариш йўли билан меҳнат унумдорлигини оширишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |