Биринчи- Базавий усул бўлиб бу 3 тургабўлинади:
1. Иқтисодий усул -меҳнат жамоаси моддий манфаатдорлигига асосланган бўлиб, давлат,жамоат. ва хар бир ходимнинг манфаатларини бир-бири билан узвий боғлайди.
2. Маъмурий буйрукбозлик усули - кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқаришнинг якка бошчилик принципига асосланади.
3. Ижтимоий-психологик усули -кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқаришда соғлом ижтимоий-рухий муҳитни бошқаришдир.
Иккинчи- Аниқ усул бўлиб бу ўз навбатида7 тургабўлинади:
1). Баланс усули бир текис ривожланиш,талаб ва таклиф асосида хомашё етказиб бериш, ишлаб чиқилган маҳсулотларни истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш, материал, пул баланси, меҳнат ресурслари балансини киритиш мумкин.
2). Меъёрий усул - кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқаришдаилмий жиҳатдан асосланган меъёрлардан фойдаланилади.Меъёр тадбиркорликда фойдаланиладиган моддий ресурсллар, меҳнат, иш ҳақи, ёқилғи ва мойлаш материаллари, электр энергия сарфи бўйича тегишли ташкилотлар томонидан белгиланган бўлади.
3). Мақсадли программалашган усул -кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожланиш жараёнида мақсадли дастурларни тузишда фойдаланилади.
4). Иқтисодий математик усул - кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ифодаловчи моделлар соҳалар бўйича, ҳудудлараро, иқтисодий – ижтимоий фаолиятинин жадаллаштириш моделлари, замонавий ҳисоблаш техникалари ва ахборот воситалариги таянган ҳолда иқтисодий математик усулдан фойдаланиб иқтисодий башорат қилиш усули ёрдамида қуйидаги ижобий натижаларга эришилади: кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқаришнинг самарали йўналиши ва соҳаларини аниқлаш; юқори фойда берувчи соҳаларни аниқлаш имкониятли ҳамкор (шерик)лар танлаш.
5). Экстраполяция усулида ўтган давра олинган статистик маълумотлар кўздан кечирилиб борилади ва улар орқали истиқбол башоратлари белгиланади.
6). Иқтисодий башоратусулида мақсадни кўп йиллик тажрибалар асосида ўрганиб бир қарорга келиш ҳамда бозорни ўрганиш, истиқболли режалар тузиб чиқишда ижобий самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |