Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.4. 1-Расм.
Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги. “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш”фанини ўрганиша кўпгина фанлар иштирок этишини кўриш мумкин. Масалан: II Боб.1. ”Агробизнес корхоналари фаолиятининг ташкилий-иқтисодий асослари”ни белгиловчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар. Фермер хўжалиги фаолиятини ҳуқуқий асослари” саволини ёритишда “Қилоқ хўжалик ҳуқуқи”, “Фермер хўжалиги иқтисодиёти”, “Деҳқончилик”, “Агробизнес” фанларидан фойдаланишдан ташқари “Ўзбекистор Республикаси Конститутцияси, “Мулкчилик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар ва Президентнинг "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида" асаридан фойдаланилган. Шундан кўриниб турибдики, фаннинг ҳар бир жараёнини ўрганишда турли табиий фанлар, техник-технологик фанлар, ижтимоий-иқтисодий фанлардан кенг миқёсда фойдаланилади.
Фаннинг таркибида бўлган мавзуларни асослашда қатнашадиган фанлар бир-бири билан узвий алоқада бўлиб кўзланган мақсадга эришади. “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фани қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи ва унга хизмат кўрсатувчи фаолиятни ташкил этувчи, асосий фаолият билан қўшимча тармоқларни қўшиб олиб фаолият кўрсатувчи, қишлоқ хўжаликлари тўғрисида қабул қилинган иқтисодий қонунларни ҳамда меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш ва маҳсулот етиштиришда агробизнесни ташкил этиш ҳамда бошқариш йўлларини ўргатишдан иборатдир. Агробизнесни ташкил этиш зарурияти. Аграр соҳада қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича кўплаб ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бу ислоҳатларни амалиётга жорий этишда айрим худудларда юқори натижалар бермаётганини кўриш мумкин. 1.4.1-Расм. Табиий, техник-технологик ва ижтимоий-иқтисодий фанлар Бунинг асосий сабаби корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этишда агробизнесни ташкил этиш талаблари бўйича ишни бошқариш ташкил этилмаганлиги сабаб бўлмоқда. Шуннг учун жойларда агробизнесни ташкил этиш зарурлигини инобатга олиб шу фан фан сифатида киритилган. Мазкур ўқув қўлланма аграр соҳани ривожлантириш, агробизнесни ташкил этиш ва уни бошқаришнинг истиқболли йўлларини очиб бериш кўзда тутилган. Агробизнеснинг мақсади ишни тўғри ташкил этиб фойда олишга қаратилган фаолият бўлиб ҳисобланади. Демак, қишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этишни аввало, агробизнесда ишлаб чиқариш муносабатларини, ишни ташкил этиш объеклари фаолиятини, агробизнесни ташкил этишда таъминот ва хизмат кўрсатишни, ишни бошқарувчи менежернинг бошқарув салоҳиятини, худуднинг географик жойлашуви ва сув таъминотини, меҳнат жамоаси ўртасидаги муҳитни, бошқарув сирларини ва таваккалчиликни, бошқарув қарорларини демократик йўл билан қабул қилиш, ишловчини моддий ва маънавий рағбатлантириш ва ишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўрганиш орқали бошқарув ишларни ташкил этиш масалаларини ёритиб бериш кўзда тутилган(3.27) Кўп йиллик кузатишлар шуни кўрсатадики кишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил ишларига тўғри йўлга қўйилганда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, янги инновацион технологияларни қўллаш, қўшимча қийман занжирини яратиш, ишловчиларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, рақаботдош маҳсулотларни етиштириб унинг экспорт ҳажмини ошириш, корхонанинг пул даромадини кўпайтириш манбаи бўлган агробизнесни тезкор ташкил этиш ва бошқариш бугунги куннинг зарурияти бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда агробизнесни ташкил этиш бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар ва қарорларни амалиётга жорий этишда кучли иқтисодий сиёсат олиб борилаётганлиги тўғрисидаги чора-тадбирларни амалиётга жорий этишни ташкил этиш зарур бўлади. Шу мақсадда “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фани аграр соҳани ривожлантиришда самарали хизмат қилади. Бу фан иқтисодий фан бўлиб, қишлоқ хўжалик корхоналарига маҳсулот ишлаб чиқариш ва сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ишларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш муносабатларини яхшилаш, меҳнатни тўғри ташкил этиш ва манфаатдорликни ошириш; объектив иқтисодий қонунларни амалиётга татбиқ қилиш; қишлоқ хўжалик субъектларига раҳбарлик қилиш; кредит маблағларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни киритиш; инновацион технологияларни амалиётга жорий этишда агробизнесни ташкил этиш йўлларини кўрсатиб берилади. Хуллас, “Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш” фани билан табиий, табиий-технологик ва ижтимоий-иқтисодий фанлар билан боғлиқ ҳолатда ўз фаолиятини ташкил этиши, қишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этиш нечоғли муҳимлигини қўрсатиб берилган.. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling