Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.13 Mb.
bet15/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Қишлоқ хўжалигининг ижтимоий иқтисодиётда тутган ўрни нимадан иборат?

  2. Иқтисодиётни модернизациялаш деганда нимани тушунасиз?

  3. Аграр соҳани ривожлантириш йўлларини айтинг?

  4. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулотларнинг ҳолатини тушунтиринг?

  5. Қишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этишнинг ишлаб чиқаришини ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  6. Агробизнесни ташкил этишда қишлоқ хўжалигини ривожланиш йўлларини кўрсатиб беринг?

  7. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг предмети, мақсади ва асосий вазифалари нималардан иборат?

  8. «Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанида қўлланиладиган усулларни айтиб беринг?

  9. Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш фани қайси фанлар билан ўзаро алоқада фаолият юритишини тушунтиринг?

  10. Қишлоқ хўжалик корхоналарида агробизнесни ташкил этиш зарурияти нимдан иборат?


2 БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИНИНГ МОХИЯТИ, ТАРКИБИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Таянч иборалар: агросаноат комплекси, агросаноат бирлашмаси, ишлаб чиқариш воситалари, қайта ишлаш, соҳа, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, инфратузилма, ташкилий-бошқарув тузилма, тиббий иқтисодий шароит, иқтисодий самарадорлик, инсон истеъмол моллари, аралаш тармоқлар, интеграция, ягона бир тизим, ихтисослаштириш, тиббий меъёрлар, асосий фонд, худудий бошқарув, АСМ бозори, эркин бозор, рақобат стратегияси инновацион товарлар.
2.1. агросаноат мажмуасининг мақсади, вазифалари ва таркиби.
Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва тайёр маҳсулотни истеъмолчиларга етказиб берувчи, ягона мақсадларга бўйсундирилган, технологик жиҳатдан устун даражада бир бири билан боғланган тармоқ ва хизматлар йиғиндисидир. Аграсаноат комплексини бошқаришнинг мамлакат, ҳудуд ва турли тармоқлар бўйича фаолят олиб бориш тизими қуйидагича изоҳланади.

  • Республика агросаноат мажмуаси;

  • Туман ( худуд) агросаноат мажмуаси;

  • Ихтисослашган (гўшт, сут, дон, сабзавот ва полиз каби маҳсулот турларини етиштириш билан шуғилланувчи) агросаноат бирлашмаларидан иборат.

Ихтисослашган агросаноат мажмуалари иккига бўлинади. Биринчиси, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи агросаноат мажмуаси. Иккинчиси ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи агросаноат мажмуаси. Бу агросаноат мажмуаларининг ҳар иккаласи ҳам алоҳида олинган товарлар (маҳсулотлар) бўйича агросаноат мажмуаларини ташкил этади.
Республика агросаноат мажмуасига қишлоқ хўжалиги ўзи, агросаноат мажмуаси тармоқлари учун ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи тармоқлар (қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаувчи заводлар, омуҳта ем заводлари, минерал ўғитлар тайёрловчи заводлар ва х.з.), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи (пахта заводлари, донни қайта ишловчи элеваторлар, гўшт, сут комбинатлари, жун заводлари, пиллани қайта ишловчи заводлар ва бошқалар), қайта ишловчи ва тайёр, охирги маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоқлар ва хизматлар киради. Бундан ташқари ушбу жараёнларга хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма ҳам унинг таркибига киради.
Ҳудуд агросаноат мажмуаси эса маълум, бир ҳудуд (иқтисодий ҳудудлар, вилоятлар, баъзан туманлар) доирасида амал қилади. Уларнинг таркибига айрим корхона ва тармоқлар (республика мақомига эга бўлган, мамлакатнинг барча ҳудудлари учун хизмат кўрсатадиган) кирмаслиги мумкин. Масалан, агарда трактор ёки комбайн ишлаб чиқарувчи завод ўша ҳудудда жойлашмаган бўлса, худуд агросаноат мажмуаси таркибга кирмайди.
Мамлакат агросаноат мажмуаси мураккаб таркибий тузилмага эга бўлиб, унинг таркиби 4 та соҳадан ташкил тапади. Иқтисодчи олимлар агросаноат мажмуасининг таркиби бўйича бир хил фикрга эга эмаслар. Агросаноат мажмуасининг ташкилий-иқтисодий масалаларига бағишланган юзлаб илмий мақолалар, монографиялар эълон қилинган ва диссертациялар ёзилган. Айрим олимлар агросаноат мажмуасининг таркиби 6 та, айримлари эса 5 та, бир гуруҳи 4 та ва бошқа бировлари 3 та соҳадан иборат дейишган. Уларнинг ҳар бири агросаноат мажмуасини таркибини илмий изланишнинг мақсади бўйича изоҳлаган. Агросаноат мажмуасининг таркибини илмий асарларда белгиланган таснифини бирортасини инкор қилмаган ҳолда унинг таркибини 4 та соҳага бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бу соҳалар қуйидагилардир.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling