«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан
Download 375.85 Kb.
|
Химоя воситалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ВА СИНАШ ҚОИДАЛАРИ 1. УМУМИЙ НИЗОМЛАР 1.1. Қоидаларнинг мақсади ва қўлланилиши
«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан «ТАСДИҚЛАНГАН» «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан «КЕЛИШИЛГАН» ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ВА СИНАШ ҚОИДАЛАРИ 1. УМУМИЙ НИЗОМЛАР 1.1. Қоидаларнинг мақсади ва қўлланилиши 1.1.1. Ушбу Қоидалар «Ўзбекэнерго» Давлат акционерлик компанияси қарамоғидаги барча қурилиш-монтаж ташкилотлари, трестлар, заводлар, механизациялашган колонналар ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлар учун тааллуқлидир. Ушбу Қоидаларни электр ускуналарини таъмирловчи, фойдаланувчи, қурувчи ва монтаж қилувчи муҳандис-техник ходимлар ва ишчилар эгаллаб турган лавозими ёки касби ҳажмида билишлари шарт. 1.1.2. Қоидаларда ҳимоя воситаларининг таснифлари, уларга қўйиладиган талаблар баён қилинган, фойдаланиш усуллари ва синов меъёрлари бўйича кўрсатмалар келтирилган. Мазкур Қоидалар талабларига жавоб бермайдиган ҳимоя воситаларини ишлатиш ман қилинади. 1.1.3. Ҳимоя воситалари, уларни амалга татбиқ қилиш характерига қараб икки турга бўлинади: коллектив ҳимоя воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари (ГОСТ 12. 4. 011-75). Электр ускуналари конструкцияларининг ҳимоя воситаси функциясини бажарувчи (мунтазам тўсиқлар, стационар ерга улагич пичоқлар ва ҳоказолар) қисмлари ҳимоя воситалари тушунчасига кирмайди. 1.1.4. Электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради: изоляцияловчи штангалар (оператив, ўлчов, ерга улагични ўрнатиш учун), изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар (сақлагичлар билан ишлаш операциялари учун), кучланиш кўрсатгичи, фазаларни созлаш учун кучланиш кўрсатгичи ва ҳоказолар; 1000 В дан юқори кучланиш остида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ишлатиладиган изоляцияловчи воситалар ва мосламалар, 1000 В гача кучланиш остидаги электр ускуналарида иш олиб бориш учун ишлатиладиган изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари; диэлектрик қўлқоплар, этиклар, калишлар, гиламчалар, изоляцияловчи қопламалар ва изоляцияловчи тагликлар; шахсий экранловчи комплектлар; кўчма ерга улагичлар; тўсиқ қурилмалари ва диэлектрик қалпоқлар; хавфсизлик плакатлари ва белгилари. Юқорида келтирилган электр ҳимоя воситаларидан ташқари, электр ускуналарида иш олиб борилганда ҳимоя кўзойнаги ва каскалар, противогазлар, қўлқоплар, монтёрнинг ҳимоя белбоғлари ва хавфсизлик арқонлари каби шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш мумкин. 1.1.5. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида иш бажариш мобайнида ишлатиладиган асосий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради: изоляцияловчи штангалар, изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар, кучланиш кўрсатгичлари, фазаларни созлаш учун аниқловчи кучланиш кўрсатгичлари; электр монтёрлар ҳаво электр узатиш тармоқларида бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб туриб таъмирлаш ишларини олиб боришда кўлланиладиган изоляцияловчи қурилма ва асбоб-ускуналар (изоляцияловчи нарвонлар, ҳавозалар, бевосита симларга тегиб турадиган изоляцияловчи тортқилар, арқонлар, телескопик миноралар саватчаси, симларда ишлаш учун мўлжалланган кўчма миноралар ва ҳоказолар). 1.1.6. Асосий ҳимоя воситаларининг изоляцияловчи қисми диэлектрик хусусияти чидамли бўлган материаллардан (чинни, қоғозбакллет қувурлари, эбанит, гетинакс, ёғоч қатламли пластиклар, пластик ва шиша эпоксид материаллар ва ҳоказолардан) тайёрланиши зарур. Ўзига нам тортувчи материаллар (қоғозбакелит қувурлар, ёғоч ва бошқалар) намга чидамли лок билан қопланган ва бу материаллар ёрилмаган, дарз кетмаган, текис юзали ва тирналмаган бўлиши керак. 1.1.7. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида қўлланиладиган қўшимча электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради: диэлектрик қўлқоплар; диэлектрик этиклар; диэлектрик гиламчалар; шахсий экранловчи комплектлар; изоляцияловчи тагликлар ва қопламалар; диэлектрик қалпоқлар; кўчма ерга улагичлар: тўсиқ қурилмалари; хавфсизлик плакатлари ва белгилари. 1.1.8. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган асосий электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради: изоляцияловчи штангалар; изоляцияловчи ва электр ўлчовчи қисқичлар; кучланиш кўрсатгичлари; диэлектрик қўлқоплар; изоляцияловчи дастакли чилангарлик-йиғув асбоблари. 1.1.9. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари учун қўшимча электр ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради: диэлектрик калишлар; диэлектрик гиламчалар; кўчма ерга улагичлар; изоляцияловчи тагликлар ва қопламалар; тўсиқ қурилмалари; хавфсизлик плакатлари ва белгилари. 1.1.10. Электр ускуналарини оператив ҳолда алмашлаб улашларда ва бошқа ишларни бажариш учун зарур ҳимоя воситаларини танлаб олиш мазкур Қоидалар асосида, «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари», «Саноат частотасида ишлаётган ўзгарувчан токли 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанцияларида иш бажариш жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш меъёрлари ва қоидалари» ҳамда бошқа тегишли меъёрий техник ҳужжатлар билан, шунингдек, мазкур ҳужжатларда талаб этилганидек маҳаллий шароитга қараб аниқланади. 1.1.11. Асосий ҳимоя воситаларидан фойдаланилганда қўшимча ҳимоя воситаларининг бирини ишлатиш кифоядир, бундан фақат электр ускуналари токидан шикастланган одамларни қутқариш ҳолати мустаснодир. Бундай ҳолларда қадам кучланишдан сақланиш учун шунингдек, диэлектрик этик ёки калиш ҳам ишлатилади. 1.1.12. Ҳимоя воситалари электр ускуналари ишчи кучланишнинг1 энг юқори қийматида ишлатишга мўлжалланган бўлиши зарур (ГОСТ 1516.1-76 ва 20690-75). 1 Бу ерда ва бундан кейин кучланиш деганда ҳимоя воситалари учун мўлжалланган кучланиш синфи тушунилади. Download 375.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling