Изоляцияловчи қисқичлар
2.1.22. Изоляцияловчи қисқичлар сақлагичлар билан ишлаш учун, изоляцияловчи қопламалар ва тўсиқларни ўрнатиш ҳамда олиш ва шунга ўхшаш ишларни бажаришда қўлланилади1.
1 Изоляцияловчи қисқичлар ўрнига зарурий ҳолларда универсал каллакли изоляцияловчи штангаларни қўллаш лозим.
2.1.23. Қисқичлар ишчи (қисқич тишлари), изоляцияловчи қисмдан ва дастакдан ташкил топган. Изоляцияловчи қисқичнинг габарит ўлчамлари 2.3-жадвалда келтирилган.
2.3-жадвал. Изоляцияловчи қисқичларнинг минимал ўлчамлари
|
Электр ускуналарининг номинал кучланиши, кВ
|
Узунлиги, мм
|
изоляцияловчи қисми
|
дастак
|
1 гача
|
Чекланмайди, қўллашга қулай ҳолда белгиланади
|
6 дан 10 гача
|
450
|
150
|
10 дан юқори, то 35 гача
|
750
|
200
|
Электр ўлчовчи қисқичлар
2.1.24. Электр ўлчовчи қисқичларга қўйилган умумий техник талаблар ГОСТ 9071-79 да келтирилган.
2.1.25. Электр ўлчовчи қисқичлар электр узатиш тармоқларида уларнинг яхлитлилигини бузмасдан тармоқдаги ток, кучланиш ва қувватни ўлчаш учун ишлатилади.
2.1.26. 10 кВ кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган электр ўлчовчи қисқичлар ишчи, изоляцияловчи қисмлар ва дастакдан ташкил топган. Қисқичнинг ишчи қисми очилиб-ёпиладиган магнит ўтказгичдан, чўлғамдан ва олиб қўйиладиган ёки ичига ўрнатилган ўлчов асбобидан ташкил топган. Изоляцияловчи қисми ва дастаги эса электроизоляцияловчи материалдан тайёрланиши ва минимал узунлиги 380 мм, дастаги 130 мм бўлиши лозим.
2.1.27. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналари занжирларида ўлчовчи қисқичлар билан фойдаланилганда чиқариладиган асбобларни ишлатиш, шунингдек, ўлчов чегарасини ток ўтказувчи қисмлардан қисқичларни олмай туриб алмашлаб улаш ман қилинади. Ўлчаш ишлари олиб борилаётганда қисқични осилиб турган ҳолда ушлаш лозим.
2.1.28. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналари учун қўлланиладиган қисқичлар ишчи қисмдан (ажратгичли магнит ўтказгич, чўлғам ва ўлчов асбобидан) ҳамда бир вақтнинг ўзида изоляцияловчи қисмли таянч ва дастак вазифаларини бажарувчи корпусдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |