«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан
Ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг умумий қоидалари
Download 375.85 Kb.
|
Химоя воситалари.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. АЙРИМ ТУРДАГИ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ 2.1. Электр ҳимоя воситалари Умумий низомлар
Ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг умумий қоидалари
1.2.19. Маълум кучланишга мўлжалланган электр ҳимоя воситаларидан кучланиши ушбу миқдордан катта бўлмаган электр ускуналаридагина белгиланган мақсадда фойдаланиш лозим. 1.2.20. Асосий электр ҳимоя воситалари ёпиқ хоналарда ўрнатилган электр ускуналарида қўллаш учун мўлжалланган, очиқ электр ускуналари ва ҳаво электр узатиш тармоқларида эса фақат қуруқ ҳаво шароитларида ишлатишга мўлжалланган. Очиқ ҳаводаги намгарчилик пайтларида ушбу шароитларга мўлжалланган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш лозим. Ҳимоя воситаларини тайёрлаш, синаш ва ишлатиш, фақат белгиланган давлат стандартлари, техник шартлар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади. 1.2.21. Ҳимоя воситаларини ишлатишдан олдин, ишчи ушбу ҳимоя воситаларини ишга яроқлилиги, ташқи томонида шикастланган жойи йўқлиги, чангдан тозалаб артилган ҳолда, унга босилган штампга асосан, яроқлилик муддатини текшириши лозим. Диэлектрик қўлқоплар ишлатишдан олдин уларни бармоқлари томон бураб, тешиги бор-йўқлигини текшириб олиш зарур. Ишга яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. 2. АЙРИМ ТУРДАГИ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ 2.1. Электр ҳимоя воситалари Умумий низомлар 2.1.1. 1000 В дан юқори кучланишли электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларининг изоляцияловчи қисми дастак томонидан электр изоляцияловчи материалдан қилинган ажратгич ҳалқа ёки тиргович билан ажратилади. Ажратгич ҳалқанинг ташқи диаметри дастакнинг ташқи диаметридан камида 10 мм га ортиқ бўлиши керак. Изоляцияловчи қисм билан дастак чегарасини фақат бўёқ билан ажратиб қўйиш ман қилинади. Ажратгич ҳалқа эса изоляцияловчи қисмнинг бир бўлаги ҳисобланади. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларидаги тирговичнинг баландлиги техник шартларда келтирилган талабларга мос келиши лозим. Ҳимоя воситаларини ишлатиш жараёнида уларнинг ажратгич ҳалқа ёки тирговични ташқарисидаги изоляцияловчи қисмига тегиш ман қилинади. 2.1.2. Электроизоляцияловчи трубкадан қилинган ҳимоя воситалари конструкциясида трубка ичига чанг ва сув киришига қарши чора кўрилган бўлиши зарур. Ушбу талаб изоляцияловчи чанг тортувчи штангаларга тааллуқли эмас. 2.1.3. Штанга ва кучланиш кўрсатгичларнинг конструкцияси ва ишчи қисмининг ўлчамлари ускуналарнинг (қутблари) фазалари орасида ва уларни ерга уланган қисмига нисбатан туташувига имкон бермаслиги даркор. 2.1.4. Изоляцияловчи ҳимоя воситаларининг локланган юзаси бузилган ёки бошқа носозликлар аниқланган тақдирда уларни ишлатиш ман қилинади. 2.1.5. 1000 В дан юқори кучланишли электр ускуналарида изоляцияловчи штангалар (ўлчов штангаларидан ташқари) ерга улаш учун, изоляцияларни чангдан тозалаш учун изоляцияловчи қисқичлар, электр ўлчовчи ва кучланиш кўрсатгичларидан диэлектрик қўлқоп кийиб фойдаланиш зарур. Ўлчов штангалари билан ишлаганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур эмас. Download 375.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling