«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан


Ҳимоя воситалари ҳолатини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш


Download 375.85 Kb.
bet4/35
Sana09.06.2023
Hajmi375.85 Kb.
#1472314
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Химоя воситалари.

Ҳимоя воситалари ҳолатини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш
1.2.13. Рақамланиши зарур бўлмаган гиламчалар, тагликлар ҳамда хавфсизлик плакатлари ва белгиларидан ташқари, ишлатилаётган барча изоляцияловчи ҳимоя воситалари, ҳимоя белбоғлари ҳам рақамланган бўлиши зарур. Электростанция, электр тармоқлари ва подстанцияларда ҳар бир ҳимоя воситаси учун алоҳида рақамланади. Инвентарь рақамлар бевосита ҳимоя воситасига ёзиб қўйилади.
Агар ҳимоя воситалари бир неча бўлаклардан иборат бўлса (кучланиш кўрсатгичлари, изоляцияловчи штангалар ва ҳоказолар), ушбу восита учун умумий бўлган рақам жами бўлакларга алоҳида ёзилиши зарур. Ҳимоя воситаларининг рақами барча бўлакларда бир хилда бўлса, завод рақамини кўллаш мумкин.
1.2.14. Элекростанция цехлари, подстанция (марказлаштирилган хизмат кўрсатилганда бўлим ва участкада), лаборатория, қурилиш-монтаж ташкилотлари участкалари ва бошқа жойларда ҳимоя воситаларини ҳисобга олувчи ва ҳолатини назорат қилувчи, уларнинг номи ва рақами қайд қилинган, сақланиш жойи кўрсатилган, вақти-вақти билан синаш ва кўрикдан ўтказиш муддати кўрсатилган қайд этиш журнали олиб борилиши зарур. Журнал тавсия қилинган шаклда (1-иловага қаралсин) тўлдирилиб борилиши ва ҳар 6 ойда бир марта ҳимоя воситалари ҳолатига жавобгар маъмурий техник ходим томонидан назорат қилиб турилиши зарур. Шахсий фойдаланишда бўлган ҳимоя воситалари ҳам, ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш журналида қайд қилиниши, уларнинг берилган вақти ва ходимнинг воситани олганлиги тўғрисидаги имзоси бўлиши зарур.
1.2.15. Ҳимоя воситалари тайёрлангандан сўнг ҳар бир ҳимоя воситаси намунасини қабул қилиш ва топшириш, даврий (вақти-вақти билан) ва намунавий синовлардан ўтказиш талаб қилинади (ГОСТ 16504-81). Ишлатилаётган ҳимоя воситалари даврий ва навбатдан ташқари (таъмирлашдан кейин ўтказиладиган) синовлардан ўтказилиши лозим.
1.2.16. Изоляцияловчи тагликлар, диэлектрик гиламчалар, кўчма ерга улагичлар, тўсиқлар, плакат ва белгилардан ташқари, заводлардан ёки омборлардан ишлатиш учун олинган ҳамма ҳимоя воситалари ишлатиш синовлари меъёрлари бўйича синовдан текширилиши шарт.
1.2.17. Изоляцияловчи дастакли ускуна ва 1000 В гача бўлган кучланиш кўрсатгичларидан ташқари, синовга бардош берган барча ҳимоя воситаларига қуйидаги шаклларда келтирилган штамплардан бири қўйилиши зарур.
Электр ҳимоя воситалари учун штамп намунаси:

№ ______________________________________

_______________________ кВ кучланишгача яроқли.

Кейинги синов муддати 200_____й «______»___________________

______________________________________________________________

(лаборатория номи)

Электр ускуналари кучланишидан қатъий назар ишлатиладиган ҳимоя воситалари ва сақлагич мосламалари (диэлектрик қўлқоплар, противогазлар, монтёрнинг ҳимоя белбоғлари, хавфсизликни таъминловчи хавфсизлик арқонлари ва ҳ.к.лар) учун штамп намунаси:

№ _____________________________________

Кейинги синов муддати 200_____й «______»_____________________

__________________________________________________________________

(лаборатория номи)

Штамп резина маҳсулотлари четига, сақлагич мосламалари ва электр ҳимоя воситаларининг изоляция қисмидаги чегараловчи ҳалқа ёнига чидамли ҳамда ювилиб кетмайдиган бўёқ билан босилган бўлиши ёки елимда ёпиштирилиши керак. Бир неча бўлакдан иборат бўлган ҳимоя воситасига штамп ҳимоя воситасининг фақат бир бўлагига босилиши лозим. Ишга яроқсиз деб топилган ҳимоя воситасининг эски штампи қизил бўёқ билан ўчириб ташланиши зарур.
1.2.18. Ҳимоя воситаларини синовдан ўтказувчи лаборатория электр ва механик синов натижаларини ихтиёрий шаклдаги журналда қайд қилади. Диэлектрик резинадан қилинган кўп миқдордаги ҳимоя воситаларининг синов натижаларини алоҳида журналда қайд қилиш мумкин (2-илова). Бегона ташкилотларга тегишли ҳимоя воситаларига ҳам штамп босилади ва бундан ташқари, буюртмачига синов баённомаси берилади (3-илова).

Download 375.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling