Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Агросаноат мажмуаси тармоқларининг ўзаро ишлаб чиқариш муносабатлари


Download 1.13 Mb.
bet18/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

2.2.Агросаноат мажмуаси тармоқларининг ўзаро ишлаб чиқариш муносабатлари.
Республика агросаноат мажмуасини барқарор ривожлантиришда мамлакатда мавжуд бўлган иқтисодий ҳамда ижтимоий инфратузилмалар аҳамияти каттадир. Улар агросаноат мажмуаси таркибидаги барча тармоқларнинг ривожланишини таъминлаш мақсадида банк, суғурта, инвестиция, солиқ, лизинг, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, маънавий, маданий, санъат, коммунал хизматларни амалга оширадилар. Шунинг учун барча мажмуалар ўртасидаги муносабатлар ўзаро манфаатли ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Эркин бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш таъминланаётган йилларда мамлакат аҳолиси 2019 йил январ ҳолатига 33254,1 минг киши бўлган бўлса, 2017 йилга нисбатан 1,8 фоизга фоизга ўсмоқда. Шу билан бирга саноат корхоналари сони ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Бу ҳолат республикада хом-ашё, озиқ-овқат маҳсулотлари ва инсон истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни ривожлантирилишини тақозо этмоқда. Бу муаммоларни ечиш учун энг аввало қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва у билан узвий боғлиқ бўлган хизмат кўрсатиш ҳамда қайта ишлаш тармоқларининг мутаносиб равишда ривожланишини таъминлашга эришиш, сўнгра тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва уларни истеъмолчиларга етказувчи тармоқларнинг ташкилий, техникавий, технологик, иқтисодий ва ижтимоий боғланишини таъминлаш лозим.
Қишлоқ хўжалигини барқарор равишда ривожлантириш ва самарадорлигини юксалтириш учун уни янги қишлоқ хўжалик машиналари, техникалари, транспорт ва кимёвий воситалар, минерал ўғитлар, ёқилғи ҳамда ёғловчи материаллар, қурилиш материаллари, озуқа моддалари билан тўлиқ ва мутаносиб равишда таъминлаб, мустаҳкам моддий-техника базасини барпо этиш керак. Демак, қишлоқ хўжалигининг келажакдаги ривожи даставвал унинг учун зарур бўлган ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари фаолиятига бевосита, шунингдек, аграр соҳанинг равнақи унга хизмат кўрсатувчи, яъни қишлоқ хўжалиги корхоналарини ишлаб чиқариш воситалари билан таъминловчи, тармоқдаги машина-трактор ва бошқа техникаларни таъмирловчи, хўжалик объектларини қурувчи, ирригация-мелиорация ва кимёвий, транспорт хизматларини бажарувчи тармоқлар фаолиятига ҳам боғлиқдир.
Агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалигининг ягона такрор ишлаб чиқариш жараёнига бирлашган аралаш тармоқлар мажмуаси ва улар ўртасидаги муносабатларнинг сифат жиҳатдан янги даражадаги кўринишидир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлиги тармоқда етиштирилган хом – ашёлар билан аҳолининг барча талабларини тўлиқ ва сифатли қондира оладиган озиқ-овқат, газлама, кийим-бош, оёқ кийим ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларининг серқиррали фаолиятига ҳам боғлиқ. Агросаноат мажмуасининг шаклланиш асоси қишлоқ хўжалиги ва саноат тармоқларининг интеграцияси натижаси ҳисобланади.
Агросаноат мажмуаси тармоқларининг ўзаро ишлаб чиқариш муносабатлари қишлоқ хўжалиги, унга ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган, хизмат қиладиган ва унинг маҳсулотини истеъмолчига етказиб бериш билан шуғулланадиган барча тармоқларнинг иқтисодий –ижтимоий алоқаларидан иборат.
Агросаноат интеграцияси ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқариш кучларини ривожланиши натижасида содир бўлади. Қишлоқ хўжалигининг тармоқлараро мустаҳкам алоқаси ҳам шу асосда ўрнатилади. Ана шундан, ишлаб чиқариш – техникавий, агрокимё хизмати, мелиоратив ишлар, ветеринария хизмати каби тармоқ ва корхоналарнинг вазифалари келиб чиқади. Қишлоқ хўжалигини агросаноат мажмуасининг бошқа тармоқлари билан маҳсулотни сотиш ва қайта ишлаш соҳасидаги алоқалари янада кучаяди. Кўп тармоқли ишлаб чиқариш тизимининг самарали фаолияти ресурслар таъминотига, улар кўламининг кенгайишига, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бўйича тармоқларнинг мослашувига, пировард натижани мақсад қилиб қўйган агросаноат мажмуаси тармоқларининг фаолиятига боғлиқ..
Агросаноат мажмуаси таркибидаги кархоналарда ишлаб чиқариладиган ҳар бир оралиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми, шу маҳсулотни истеъмол қилувчи корхона ва ташкилотларнинг талаби билан аниқланади, бу билан бутун бир мажмуани ривожлантиришнинг зарурий мутаносиблиги ва бир текислиги таъминланади. Ишлаб чикариш воситаларини ишлаб чиқарувчи тармоқлар, ўз маҳсулотларини қишлоқ хўжалигига ва қайта ишловчи корхоналарга етказиб берадилар. Уларнинг эътибори нафақат мажмуанинг ҳар бир бўғинининг талабини қондиришга, балки уларнинг агросаноат ишлаб чиқаришининг босқичлари бўйича нисбатларининг оптималлигини таъминлашга ҳам қаратилгандир. Акс ҳолда, агросаноат мажмуи ривожланишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёнида катта йўқотишларга олиб келувчи номутаносиблик келиб чиқар эди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрлашни, сақлашни ва қайта ишлашни амалга оширувчи агросаноат мажмуи учинчи бўғинининг тармоқларини моддий- техника базасини такомиллаштирилиши талаб этилади. Ишлаб чиқариш воситаларини етказувчи тармоқлар деҳқончилик ва чорвачилик билан тармоқлараро алоқаларда оптимал нисбатга риоя қилишлари зарур.
Агросаноат мажмуаси тармоқлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар маҳсулот ва хизматларга объектив ўрнатиладиган баҳоларнинг оптимал даражаси ёрдамида амалга оширилади. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳолари ўртасидаги фарқ натижасида меъёрий иқтисодий алоқалар ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ва пировард маҳсулотни сотиш қийинлашади.
Агросаноат ишлаб чиқаришида тармоқлар ва улар таркибидаги корхоналарнинг ўзаро алоқадорлиги:
-агросаноат мажмуасининг барча бўғинлари таркибидаги корхоналар учун ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш;
-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши;
-қишлоқ хўжалиги хом-ашёсидан тайёрланадиган истеъмол буюмларини ишлаб чиқариш;
-тезкор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларига ишлаб чиқариш–техникавий ва технологик хизмат кўрсатиш;
-пировард маҳсулотни сотиш билан белгиланади:
У ёки бу тармоқни агросаноат мажмуига тегишлилигини аниқлаш анча мураккаб масала бўлиб, саноатнинг айрим тармоқлари қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият кўрсатади. Кўпчилиги эса қишлоқ хўжалиги учун қисман маҳсулот ишлаб чиқаради. Агросаноат мажмуини ягона бир тизим шаклида характерлаб шуни таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалиги саноат, қурилиш, транспорт, савдо ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари билан доимо мустаҳкам алоқада бўлиб келган.
Республика фуқароларининг тайёр озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондирилиши барча тармоқларга турли хилдаги ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарадиган саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, унга хизмат кўрсатувчи, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот даражасига етказувчи ва уларни истеъмолчиларга етказиб берувчи барча тармоқларнинг техникавий, технологик, иқтисодий ҳамда ижтимоий боғланишини объектив ҳолда тақозо этади.
Шунинг учун улар мақсадга мувофиқ равишда жойлаштирилиб, ихтисослаштирилиб, халқ хўжалиги миқёсида меҳнат тақсимотини амалга оширилишини таъминлашлари зарур. Тармоқлар ягона мақсад йўлида ўзаро боғланишлари натижасида республика агросаноат мажмуаси шаклланади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling