Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуасини бошқариш тизими
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
2.4. Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуасини бошқариш тизими.
Республикада агросаноат мажмуасини бошқаришдан мақсад уни самарали ривожлантириш, ҳар бир соҳа, тармоқ ва ишлаб чиқариш ходимларига меъёрий шароитларни таъминлаш, зарурий шарт-шароитларни яратиш ва мамлакатнинг озиқ овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир. Бу меҳнат, моддий ресурсларидан фойда-ланишни яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги шикастланишларни, ходимлар касалланишини камайтириш билан характерланади. Агросаноат мажмуига кирувчи корхона ва ташкилотларда ижтимоий-маданий объектларни қуриш, ишлаш ва дам олишга ижтимоий шароитни яхшилаш, кадрларни такрор ишлаб чиқариш учун имкониятларни яратиш ҳозирги долзарб масалалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуининг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш муаммоси стратегик аҳамиятга эга бўлиб, уни фақат илмий асосда ечиш мумкин. Рақобат стратегиялари концепцияси илмий ишлаб чиқилмаса, шунингдек давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилмаса, аграр секторда маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш жараёни суст кечади ва муқаррар тарзда рақобатбардошлик ва озиқ-овқат хавфсизлигининг йўқолиши, агросаноат мажмуи маҳсулотлари нархларининг номутаносиблиги каби салбий оқибатларга сабаб бўлади. Агросаноат мажмуасини ривожлантириш учун давлат ёрдамини ошириш, янги технологиялар ва техникани жорий этиш, харажатларни камайтириш, меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини ошириш, ички нархлар ва жаҳон нархлари ўртасидаги тафовутни камайтириш борасида мамлакатимизда катта ишлар қилинмоқда. Агросаноат мажмуасининг ривожланиши, улар таркибидаги корхоналарнинг кўпайиши, бир қанча масалаларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлайди: - қишлоқ ҳудудларида ишга яроқли кишиларни иш билан таъминлаш; - тайёр бозорбоп маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш; - чиқимсиз технологияларни жорий этиш; - хўжаликларнинг пул тушумларини кўпайтириш; - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нобудгарчилигининг камайтириш. - қишлоқ аҳолиси турмушининг кўтарилиши ва бошқалар. Агросаноат мажмуаси тузилмаларининг устунлигини таъминлашнинг стратегик жиҳатдан муҳим манбаларидан бири бу инновацион такрор ишлаб чиқаришдир. У ҳозирги замон стратегик тадбиркорлигининг ўзагини ташкил этади. Агросаноат мажмуаси бозорининг ҳақиқий бўлиши, харидорлар ва сотувчилар учун фойдали инновацион товарлар ҳамда уларга бўлган талабни ўз ичига олиши учун бозор кучлари шаклланишига шарт-шароит яратиш ва уларнинг рақобатини институционал таъминлаш лозим. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling