Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet29/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

3.4.1-жадвал

Республика деҳқон хўжаликлари фаолиятининг асосий индикаторлари ўзгариш тенденцияси




Кўрсаткичлар

Ўлчов
бирлиги

Йиллар:




2015

2016

2017

2018

2018 й. 2015 й.га нисбатан




Мамлакат ЯИМ

млрд. сўм

190036,2

220064,0

267744,8

361951,1

190,5




Мамлакат ялпи қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти ( ЯҚМ)

млрд. сўм

64680,3

74779,0

90983,9

117315,8

181,4




ЯҚМ нинг мамлакат ЯИМ
даги улуши

%

34,1

34,0

34,0

32,4

- 1,7 пункт




Деҳқон хўжаликларининг
ЯҚМ улуши

%

66,9

68,0

68,4

71,2

+4,3 пункт




Жами деҳқончилик маҳсулотларида деҳқон хўжаликларининг улуши

%

46,2

46,4

49,1

52,2

+ 6 пункт




Жами чорвачилик маҳсулотларида деҳқон хўжаликларининг улуши

%

92,9

92,9

93,1

92,3

+ 0,1 пункт




Дехқон хўжаликларига бириктирилган экин майдони

минг га

477,2

480,2

472,5

472,9

99,1




Дехқон хўжаликлари экин майдонининг жами экин майдонидаги улуши

%

12,9

12,9

13,5

13,9

+1,0 пункт




Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида.

3.4.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2015-2018 йилларда ЯИМ 190,5фоизга ортишининг сабаби мамлакат ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ( ЯҚМ) ҳажми 181,4 фоизга ошиши деб ҳисоблаймиз. ЯҚМ нинг мамлакат ЯИМ даги улуши солиштирилаёрган йилларда 34,-32,4 ёки -1,7 пунктга, Деҳқон хўжаликларининг ЯҚМ улуши -4,7 пунктга, Жами деҳқончилик маҳсулотларида деҳқон хўжаликларининг улуши 6 пунктга, Жами чорвачилик маҳсулотларида деҳқон хўжаликларининг улуши0,1 пунктга, Дехқон хўжаликларига бириктирилган экин майдони 99,1 фоизга, камайган бўлса Дехқон хўжаликлари экин майдонининг жами экин майдонидаги улуши 1,0 пунктга кўпайган. .


Зотан, бу деҳқон хўжаликларининг бошқа тегишли субъектлар билан бўладиган муносабатларини ташкил этишда, кооперация муносабатлари самарали йўлга қўйилаётган ҳозирги шароитда уларни турли шаклдаги кластер ва кооперативлар таркибига жалб қилиш масалаларида маълум бир мураккабликлар туғдириши табиийдир.Таҳлилларнинг кўрсатишича, кейинги ташкилий-таркибий ислоҳотлар жараёнида аҳоли ва деҳқон хўжаликлари фаолиятига таъсир қилувчи бири-биридан фарқланувчи асосан икки йўналишдаги тенденция кузатилмоқда. Биринчидан, республиканинг аҳоли тиғиз жойлашган айрим вилоятларида деҳқон хўжаликлари экин майдонлари улушининг қисқариши, иккинчидан, бошқа бир қанча вилоятларда эса улар экин майдонлари улушининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.
Биринчи гуруҳга боғлиқ тенденция, яъни экин ерлари камаяётган вилоятларда уларнинг кўпроқ қисми уй-жой қурилишига ажратилаётганлиги, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этишга қаратилаётган тадбирлар билан изоҳланса, иккинчи гуруҳ вилоятларида эса экин майдонларининг кенгайиши кузатилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳам интенсив, ҳам экстенсив омиллар
Биринчи гуруҳга боғлиқ тенденция, яъни экин ерлари камаяётган вилоятларда уларнинг кўпроқ қисми уй-жой қурилишига ажратилаётганлиги, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этишга қаратилаётган тадбирлар билан изоҳланса, иккинчи гуруҳ вилоятларида эса экин майдонларининг кенгайиши кузатилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳам интенсив, ҳам экстенсив омиллар ҳисобига ортишига хизмат қилаётганлигини таъкидлаш лозим. Улардан фарқли равишда, республика миқёсида яна бир ўзига хос тенденция мавжудки, бунда қишлоқ жойларида замонавий типдаги уй-жойлар барпо этилишига эътибор қаратилмоқда ва бу кичик-кичик оила хўжаликлари юзага келишига олиб келмоқда. Бу хўжаликлар кичик ҳажмда бўлсада, айрим ноёб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, масалан, цитрус мевалари ва турли резаворлар ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутмоқда.
3.4.2-жадвалда Республика деҳқон хўжаликлари сони ва ер майдонларининг ўзгариш динамикаси берилгн бўлиб 2005 йилда фермер хўжаликлари сони  4731694та бўлиб, бу кўрсаткич 2019 йилга келиб 4981534тага ёки 249840 тага ошган. Бу кўрсаткичлардан кўриниб турибдики деҳқон хўжаликларига бўлган қизиқиш кескин ортиб борганлиги деб ҳисобланади. Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг жами экин майдони 2005-2019 йилда 4716 гектарга камайганлигини кўриш мумкин.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling