Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси
Қишлоқ хўжалигида кооперациявий муносабатлар
Download 1.13 Mb.
|
Дарслик-Ўрмон хўж.
3.5. Қишлоқ хўжалигида кооперациявий муносабатлар.
Мамлакат миллий иқтисодиётини модернизациялаш ва техник ҳамда технологик қайта қуриш жараёнлари кечаётган тараққиётнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётни эркинлаштириш, ўтказилаётган бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, аҳолининг умумий бандлигини ошириш, корхоналар ўртасида барқарор кооперацион алоқаларни шакллантириш қишлоқ хўжалиги олдидаги асосий вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947- сонли фармони билан 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 3.2. бандининг Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш номли устувор йўналишида “...ишлаб чиқариш маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом этиш ҳамда, энг аввало, истеъмол товарлар ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш”.6 Бугунги кунга келиб, фермер хўжаликларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш борасидаги республикамиз ҳукуматининг изчил иқтисодий сиёсати туфайли мамлакатимизда кооперацион фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий замини мустаҳкамланди, кооперацион алоқаларга кенг йўл очиб берилди, кредит бериш муддатлари узайтирилди, бизнесни рўйхатга олиш, ихтиёрий равишда ёпиш ва тугатиш, айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсатномаларни бериш жараёнлари соддалаштирилди, тадбиркорлик билан шуғулланувчиларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун бож ҳақи, банкларда ҳисоб рақамларини очиш, кадастр хужжатлари, экологик экспертиза, солиқ ва статистика ҳисоботларини топшириш муддатлари ва тўловлари миқдори пасайтирилди, айрим тўловлар бекор қилинди. Аммо, давлатимизнинг иқтисодиётни модернизациялаш, минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини, фермер хўжаликларини ривожлантириш орқали самарадорлигни янада ошириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадлари ҳамда турмуш фаровонлигини юксалтириш сиёсати амалга оширилаётган шароитда республикамиз худудларида кооперацияни ривожланиши муаммоларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш, фермер хўжаликларида кооперацион ҳамкорлик тараққиётидаги аҳамияти ва ролини асослаш, минтақаларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда кооперацион ҳамкорликнинг турли шакллардаги янги механизмларини яратиш, уларнинг барқарорлигини таъминлаш орқали соҳани янада жадал ривожлантириш бўйича илмий асосланган ёндошувларни, тавсия ва таклифларни ишлаб чиқиш мамлакатимиз иқтисодиёти олдида турган муҳим муаммолардан саналади. Қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг турли туман шакллари системасида кооперация муҳим ўрин тутади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling