Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet33/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Кооперация деганда мавжуд ишлаб чиқариш мулклари ва молиявий ресурслари, мустақиллиги ва ташаббускорлиги асосида иқтисодий фаолиятнинг у ёки бу сохасида умумий ишлаб чиқариш мақсадларига эришиш учун ихтиёрий бирлашадиган корхона ёки ишлаб чиқариш бўлинма, ходимларининг маълум қисмининг ташкилий шакли тушунилади.
Қишлоқ хўжалигида кооперациянинг зарурлиги, энг аввало бир бутун ижтимоиий ишлаб чиқаришга бевосита мустақил қўшила олмайдиган алоҳида деҳқон, деҳқон хўжалиги, ижарачилар ва бошқалар каби - майда қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларининг мавжудлигига бевосита боғлиқ. Улар учун бу вазифа, хўжалик юритишнинг анча қулай, қўлланиладиган ҳаммабоп шакли бўлган кооперация орқали ҳал қилиниши мумкин. Ахир кооперация асосида меҳнат коллективларининг ўзини-ўзи ташкил қилиш принципи етади, у ихтиёрийликни, ўз-ўзини молиялаштиришни ўзини-ўзи бошқаришни. ташаббускорлик ва мустақилликни талаб қилади.
Артелъ принципига асосланган кооператив меҳнат ҳаки ҳаётий манфаатларни меҳнатнинг конкрект пировард натижалари билан мустаҳкам боғлайди, кишиларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва унинг келажаги ҳақида қайғуришга нафақат ўзининг индивидуал истеъмоли тўғрисида эмас, балки ишлаб чиқариш жамғармаси тўғрисида ўйлашга ундайди. 
Амалиётда кооперациянинг икки усули қўлланилиши мумкин: ташқи куч таъсири остида бирлашиш ва ихтиёрий бирлашиш. Биринчи ҳолатда бирлашма энг аввало шу ташқи кучнинг манфаати йўлида хизмат қилади ва коллектив ходимларнинг социал мослигини ҳисобга олмасдан ташкил топади. Бундай коллективларда шахс кўпинча бўйсунади. Ходимларнинг ихтиёрий бирлашуви эса уларнинг ҳамкорликда манфаатдорлиги асосига таянади; бу ерда кооперация - унинг қатнашчилари манфаатларини амалга ошириш воситаси ва шунинг учун киши шахсиятини камситмайди. Бу усуллар кўпинча уйғунлашади, лекин бу уйғунлашув турлича, кўп омилларга боғлиқ бўлади. Саноатда "юқоридан" мажбурий кооперация устунлик қилувчи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида "юқоридан мажбурий кооперация кам самаралидир(3.39).
Қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатиш сферасига боғлиқ ҳолда кооперацияларнинг учта типи ҳаракат қилади: ишлаб чиқариш, матлубот ва аралаш.
Кооперацияга қатнашувчиларнинг составига қараб қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш кооперативлари қуйидаги турларда бўлиши мумкин:
а).Деҳқон хўжаликларининг ишлаб чиқариш-сотишга мўлжалланган кооперативларга бирлашиши (деҳқон кооперацияси);
б).Ўсимликчилик, чорвачилик ва бошқа тармоқ кооперативларига ички хўжалик ижара пудрати системасидаги бирламчи ижара коллективларини бирлаштириш (ички хўжалик кооперацияси);
в).Жамоа хўжалиги шаклидаги кооперативларга алоҳида деҳқонларнинг бирлашиши (қишлоқ хўжалик кооперацияси)
г).Корхона ва бошқа хўжаликлар иштироқида бирлашиш(хўжаликлараро бирлашиш). 
Қишлоқ хўжалигида кооперативлар деҳқонларнинг, ижарачиларнинг, деҳқон хўжаликларининг бошқа фуқароларнинг хоҳиши бўйича ташкил этилади. Унинг ташкил этилиши қандайдир алоҳида кенгаш, хўжалик ва бошқа органларнинг махсус рухсати билан боғланмаган. Кооператив аъзоси кооперативнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда қатнашишга хоҳиши ва қобилияти бўлган ҳар бир 16 ёшга тўлган фуқаролар бўлиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти муносабатларигача, яъни қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилгунга қадар қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш кооперативларининг етакчи шакли жамоа хўжалиги ҳисобланар эди. Жамоа хўжалиги ҳаракатдаги қонунчиликда кўриб чиқилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади, шу билан бирга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигидан келиб чиқадиган хусусиятларга ҳам эга. Жамоа хўжалиги мустақил товар ишлаб чиқарувчи жамоа сифатида АСМнинг бошқа корхона ва ташкилотлари билан шартнома асосида алоқа қилади. У узига беркитилган ер ва бошқа ишлаб чиқариш ресурсларидан окилона фойдаланган ҳолда, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатни қишлоқ хўжалик хом-ашёсига бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида юқори сифатли деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга чақирилган.
Жамоа хужаликларининг трансформация қилиш барча бўлинмаларни ички хужалик ижара пудрати ва ширкатларга айлантириш йўли билан боради. Ўз навбатида барча ижара коллективлари ўсимликчилик, чорвачилик ва бошқа бирламчи тармоқ кооперативларига бирлашадилар. Булар ҳаммаси деҳқоннинг кооператив мулкка – ерга, бошқа ишлаб чиқариш воситаларига яқинлашишига ва улардан фойдаланиш муносабатларини ўзгартиришга имкон беради. Юқоридаги шартларга риоя қилганда у ўзининг ишлаб чиқариш яхлитлигини сақлаб қолади ва кооперативларнинг кооперативига айланади. Ижара ва кооператив муносабатларининг кенг ўзлаштирилиши ишлаб чиқаришни самарали юргизиш учун зарур шароит яратади.
Кейинги йиллар давомида жадал ривожланишга ўтган қишлоқ хўжалик иқтисодининг муҳим жараёнларидан бири хўжаликлараро кооперациялаш ҳисобланади. Хўжаликлараро корхона ва ташкилотларнинг вужудга келиши ва ривожланиши, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқарувчи кучлар характерига мос келиши қонуни ҳаракатига, жамиятнинг иқтисодий эҳтиёжи натижасида юзага келган ва замонавий Фан-техника тараққиёти ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланиши ва такомиллашувига фаол таъсир кўрсатади. Бу жараён нафақт ишлаб чиқариш сферасини, яъни нафақат тақсимотни умумлаштиришни кўзламасдан, балки меҳнатни сифат жиҳатдан Янги асосда бирлаштиришни кўзлайди.
Хўжаликлараро кооперация ривожланишининг оммавий характери шундан келиб чиқадики, кўпчилик йирик ва иқтисодий бақувват хўжаликлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг кайта ишлашнинг индустриал даражасини таъминловчи механизациялашган ва автоматлашган комбинатлар, фабрикалар, заводлар куриш учун етарли молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларига эга эмаслар. Хўжаликлараро кооперациянинг аҳамияти, яна шундан иборатки, у кўп тармоқлиликдан ихтисослашган ишлаб чиқаришга ўтишни амалга оширади, уни индустрлашни анча самарали олиб боради, ижтимоий муаммоларни ҳал қилади, иқтисодий шароитларни тенглаштиришга олиб келади.
Горизонтал буйича хўжаликлараро кооперация ривожланишининг ташкилий шакли хўжаликлараро корхона ва ташкилотларнинг ташкил топишидир.
Хужаликлараро кооперация ўз ичига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш сфераларини, қурилиш, мелиорация ва бошқа сфераларни олади. Хўжалик кооперация базасида ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва концентрациялашни (тўплаш) амалга ошириш қуйидаги асосий тамойиллардан келиб чиқади:
1.Жамоа, фермер хўжалиги ва бошқа корхоналарнинг қушма ҳамкорликда ихтиёрийлиги;
2.Тармоқ хусусиятлари ва тўпланган тажриба, хужалик иқтисоди ва ишлаб чиқариш тизимини ҳисобга олган ҳолда ишларни амалга оширишнинг кетма-кетлиги ва йўналиши, ташкилий шаклларини танлашга илмий ёндошиш;
3.Хўжаликлараро бирлашмага кирувчи жамоа, ширкат, бошқа корхона ва ташкилотларнинг хўжалик мустақиллигининг сақланиши;
4.Бутун бирлашма миқёсида ҳам, алоҳида корхона миқёсида ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишда жамоа ва ширкат ходимлари, хужаликларнинг моддий манфаатдорлиги;
5.Маҳсулот чиқаришни ва сотишни тезроқ ўстириш, унинг сифатини яхшилаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва таннархни пасайтириш;
6.Бирлашма фаолиятини бошқаришда демократик централизм.
Кооперациянинг моҳияти ва саноат корхоналарида уни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари меъёрий-ҳуқуқий базани шакллантиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқариш заруриятини белгилаб беради. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш шароитида халқаро кооператив альянси тамойилларига жавоб берувчи хўжалик юритиш шаклини ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур бўлган меъёрий-ҳуқуқий базани дарҳол шакллантириб бўлмайди. Ушбу база бозор ислоҳотларнинг босқичма босқич амалга оширилиши билан уйғунликда шаклланиши керак.
Кооперацияни ривожлантириш учун муҳитнинг шаклланишини таъминловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг биринчи гуруҳини кўриб чиқаётиб, 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган ва кейинчалик (1993 йил 7 майда, 1994 йил 23 сентябрда, 1995 йил 6 майда,1996 йил 27 декабрда ва 2002 йил 13 декабрда) қўшимчалар ҳамда ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида кооператив мулк шакли тушунчасига аниқ тариф берилган. Унда “Хўжаликни биргаликда юритиш ёки бошқа фаолият билан шуғулланиши учун аъзолик асосида ихтиёрий бирлашган фуқароларнинг биргаликдаги мулки кооператив мулкдир”. Шу билан бирга, бунда мулкни ҳосил қилиш механизми ҳам белгиланган, хусусан, “Кооператив мулк унинг аъзолари берган мулк ёҳуд бошқа мол-мулк шаклидаги бадаллар, улар ишлаб чиқарилган маҳсулот ва уни сотишдан ҳамда кооператив уставида назарда тутилган бошқа фаолиятдан келадиган даромад ҳисобига ташкил топади ва кўпайиб боради”, боради дея қайд этилган.
Кооперациянинг шаклланиши ва ривожланиши учун ижтимоий- иқисодий муҳитни таъминловчи қонунчилик ҳужжатлари ичида Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳужжатлар тўплами муҳим ўрин тутади. “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг 22-моддасида ва “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасида уларнинг “Ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосида маҳсулот етиштириш, харид қилиш уни қайта ишлаш, моддий техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маҳсулот бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга, жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш кириш ҳуқуқига эга”лиги қонун билан белгилаб қўйилган. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасида ушбу ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қишлоқ хўжалигида кооперациянинг барча турларини кенг ривожлантириш учун асосий ижтимоий-иқтисодий имкониятларни яратади.7
Мулкчиликнинг кооператив шаклига асосланган хўжалик юритувчи субъектларни шакллантириш ва уларни фаолият кўрсатишини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иккинчи гуруҳдан Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган ҳамда 1993 йил 28 декабрь ва 1998 йил 29 августда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган “Кооперация тўғрисида”ги, шунингдек, 1998 йил 30 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат) тўғрисида”ги қонунларни алоҳида таъкидлаш лозим(1.1.3).
Ўзбекистон Республикасининг “Кооперация тўғрисида”ги Қонуни жисмоний ва юридик шахсларга кооперациялашган хўжаликка ихтиёрий равишда кириш ва ундан эркин чиқишни, ушбу хўжаликни бошқаришда иштирок этишни, унинг мулкчиликнинг бошқа шакллари билан тенг ҳуқуқлилигини, жамоа хўжалигининг мустақиллигини ва унинг устав вазифаларини бажариш бўйича қарорлар қабул қилишда мустақилликни кафолатлайди.8
Шундай қилиб Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги Қонуни деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ташкил этиладиган ва одатда, йирик корхоналар тоифасига эмас, балки ўрта ва ҳатто майда корхоналар жумласига қаратиладиган кооперациялашган корхоналарнинг моҳиятини тўлиқ маънода акс эттирмайди.
Кооперациянинг барча турларини ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлигини назарда тутиб давлат томонидан кооперацияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат ва минтақавий дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши лозим.
Кооперацияни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мезонлари, тамойиллари ва асосий йўналишларини ўрганиш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар қатор хулосаларни чиқариш имконини беради:
– кооперацияни ривожлантириш қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари ишлаб чиқаришнинг асосий мезони бўлиб, ўзаро ҳамкорлик мақсадга мувофиқлиги ва иқтисодий жиҳатдан англаб етиш ҳисобланади;
– товар ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бир гуруҳ учун ишлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказиб беришнинг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланган умумий иқтисодий манфаатлар тармоқ ва тармоқлараро кооперация ҳамда умуман иқтисодиётнинг агрор секторини ривожлантириш учун базавий ҳисобланади, бунга хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳам фаоллигининг ошиши ва ташаббусларининг ривожланиши кўмаклашиши керак;
– иқтисодиётининг сегменти сифатида аграр соҳада кооперация муваффақиятли фаолияти кўрсатишига фақат мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектлар билан хўжалик, минтақавий ва минтақалараро иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш, мулкчиликнинг кооператив шаклидаги корхоналарнинг, айниқса, ривожланишининг дастлабки босқичида зарур ресурслар ва кредит маблағларидан кенг фойдаланиши асосида эришиш мумкин;
– кооперациялашган корхоналар ва унинг кооператив мулкчилигига асосланган сегменти товар ишлаб чиқарувчиларнинг хўжалик юритишнинг бундай шаклига тайёргарлиги даражаси билан шартланган босқичма- босқичли хусусиятга эга бўлиши ҳамда унинг меъёрий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш ва такомиллаштириш билан уйғунлаштирилиши лозим;
– қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва маҳсулотни қайта ишлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг ўзига хос хусусиятлари билан шарланган қишлоқ хўжалигида кооперацияни шакллантириш ва ривожлантиришнинг ўзига хос шароитлари мустақил ҳуқуқий сегмент сифатида кооперация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишни талаб қилади;
– кооперацияни ривожлантириш корхоналар ва давлат билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларнинг кенг доирасини ўз ичига олиши зарур.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling