Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Download 1.13 Mb.
bet35/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ер фонди тоифалари

Жами ер майдони,

шундан: суғориладигани

Минг.га

Жами ерга нисбатан, %

Минг,га

Жами ерга нисбатан,%

1

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар

22338.3

50.29

4206.8

9.47

2

Аҳоли пунктларининг ерлари

236.3

0.53

48.8

0.11

3

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар

1955.5

4.40

11.7

0.03

4

Табиатни мухофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

72.5

0.16

0.6

0.002

5

Тарихий-маданий аҳамиятга молиқ ерлар

0.3

0.001

0

0

6

Ўрмон фонди ерлари

8562.3

19.28

26.3

0.06

7

Сув фонди ерлари

827.2

1.86

4.3

0.01

8

Захира ерлар

10417.9

23.46

4.5

0.01




Жами ерлар:

44410.3

100,0

4303.0

100,0

Ўзбекистон Республикасининг жами ер майдони 447,4 млн. гектар бўлиб, шундан қишлоқ хўжалигига яроқли ер майдонларининг 81 фоизи ёки 26,6 млн. гектари яйлов ва пичанзорлар, ерларнинг 16 фоизи ёки 3,0-3,2 млн. гектари ҳайдаладиган ерларни ташкил этади. Қолган қисмида намликнинг жуда кам бўлганлиги сабабли фойдаланилмайди.


Республика ер фондининг асосий қисми шаҳар ва аҳоли пунктлари ерлари, транспорт ва коммуникациялари, дарё ва сув ҳавзалари билан банд бўлган ерлар, ўрмон хўжалиги ерлари, ҳарбий мақсадлар учун ажратилган ерлар ва давлат заҳирасидан иборат.


4.2. Қишлоқ хўжалигида ер ресурслари ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
Қишлоқ хўжалигининг ер ресурслари - бу қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда хусусий мулк сифатида эгалик қилишга ва фойдаланишга ажратилган ер майдонларидир. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг моддий асоси сифатида ер ресурслари ишлаб чиқаришнинг умумий омили бўлиб, тармоқдаги бошқа ишлаб чиқариш ресурсларини бирлаштириш учун моддий асос ҳисобланади. Чунки ер қишлоқ хўжалигида бош ишлаб чиқариш воситаси ҳамда меҳнат предмети ҳисобланади.
Ернинг хусусиятлари. Ишлаб чиқариш восита сифатида ердан фойдаланишда унинг бир қанча хусусиятлари мавжуд:

  • ер қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси. Бошқа соҳаларда ер жой вазифасини бажариб келмоқда.

  • ер майдонининг чекланганлиги ва такрор ишлаб чиқарилмаслиги. ер табиатан чекланган, унинг майдонини инсон кенгайтира олмайди. Бошқа асосий воситаларни, масалан, тракторларни, машиналарни талабни қондириш мақсадида хоҳлаганча ишлаб чиқариш мумкин;

  • ернинг табиат маҳсули эканлиги. ернинг келажакдаги тақдири табиатга боғлиқ. Бошқа асосий воситалар, яъни бинолар, иншоотлар, комбайнлар, тракторлар инсон меҳнатининг маҳсулидир. Зарурият туғилганда улар инсон томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин. ерни эса инсон ишлаб чиқара олмайди;

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ерни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юриш имконияти чекланган. Ундан жойлашган маконида оқилона фойдаланиш мумкин. Лекин машина ва тракторларни талаб этилган жойга олиб бориб, турли хилдаги ишларни амалга ошириш, бино-иншоотларни ҳам талаб этилган жойга қуриш мумкин;

  • ернинг юқори қатлами ҳисобланган тупроқ унумдорлигининг мавжудлиги, яхши қараш натижасида унинг ошиб бориши, тупроққа вақтида ишлов берилса, ўғитланса, унинг унумдорлиги ошиб бориши мумкин. Лекин бошқа асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши оқибатида жисмоний жиҳатдан ишдан чиқади. Улар вақт ўтиши билан фан-техника тараққиёти натижасида маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. ернинг унумдорлигидан тадбиркорлик билан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир(3.21).

Ўзбекистон – қадимдан суғорма деҳқончилик мамлакати бўлиб келган. Суғорма деҳқончилик озиқ-овқат соҳасида Республика мустақиллигининг негизи ва асосий экспорт маҳсулотининг манбаидир.
Ўзбекистон ҳозирда жаҳонда суғорма деҳқончилик марказларидан бири ҳисобланади. Суғориладиган ерларнинг умумий майдони салкам 4,3 млн. гектарни ташкил этиб, унинг асосий қисми тупроқ-сув шароити нисбатан қулай бўлган водий ва воҳаларда жойлашган. Фарғона, Зарафшон водийлари, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм воҳалари шулар жумласидандир. 1960 йиллардан сўнг суғориладиган ерлар майдони икки мартадан зиёд кўпайди. Ўсиш асосан Мирзачўл, Қарши чўли, Элликқалъа массиви ҳисобига таъминланган.
Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган ерлар деб қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига ажратилган, шунингдек шу мақсадларда ҳудудий режалаштиришга мувофиқ белгиланган ер майдонларига айтилади.
Бўз ерларга илгари ҳайдалмаган аммо бир йилдан ортиқроқ муддат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун турли уруғларни экишда фойдаланилмайдиган ер майдонлари киради.
Кўп йиллик дарахтзорларга - боғлар, узумзорлар, тутзорлар, бодомзорлар, анорзорлар, анжирзорлар киради.
Яйловлар-қишлоқ хўжалик мулкининг барқарор бўлмаган вақтинчалик кўринишидир. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги экинлари учун яроқли бўлган бўз ерлар майдонларини аста-секин ҳайдаладиган ерларга айлантириш, бунга яроқсизларидан пичанзорлар ва яйловлар сифатида фойдаланиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Чорвачилик учун табиий озуқа базаси бўлган пичанзорлар ва яйловлар ҳам қишлоқ хўжалигида мулк сифатида катта аҳамиятга эга. Бу майдонлар майсазорлар, табиий ўсим-ликлар билан қопланган бўлиб, пичан олиш ёки чорвани ўтлатиш учун мўлжалланган.
Пичанзорлар ва яйловлар сувли, сувсиз, хўжалик ҳолатига кўра соф, бутазор, ёш дарахтзор билан қопланган, адирли ва бошқа турларга бўлинади.
Бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қиёслаганда 1 га. ҳайдаладиган ердан олинган маҳсулот ҳосили энг юксак кўрсаткич ҳисобланади. Ана шундан келиб чиқиб, ер майдонларидан имкон қадар самарали фойдаланиш, унинг ўлчамларини камайтирмай, иложи бўлса кенгайтириб бориш керак.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлмаган тоифага ўтказиш истисно ҳолатларда Республика Ер кодексида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ер ислоҳоти – бу иқтисодий ислоҳотлар жараёнида, ерни деҳқонларга тўлиқ бириктириш, ерга эгалик ва ундан фойдаланиш, ҳар бир деҳқоннинг юқори самарада ишлаб, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришдаги маъсулияти ва манфаатдорлигини таъминлайдиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий чора- тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ҳалқ амалиётига жорий қилиш ҳисобланади.



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling