4.3. Ер унумдорлиги ва уни ошириш йўллари.
Ердан самарали фойдаланиш учун унинг иқтисодий унумдорлигини ошириш керак. Унда алмашлаб экиш, экинларни тўғри жойлаштириш, Ернинг табиий ва сунъий унумдорлиги бир-биридан фарқ қилади. Табиий унумдорлик - бу инсон меҳнати аралашувисиз табиат инъом этган ернинг ҳосил бера олиш қобилиятидир. Инсон меҳнати натижасида яралган унумдорлик сунъий унумдорлик дейилади. Бу унумдорликни ошириш имкониятлари катта.
Ердан самарали фойдаланиш учун унинг иқтисодий унумдорлигини ошириш керак. Унда алмашлаб экиш, экинларни тўғри жойлаштириш, тармоқларни бир-бири билан ихтисослаштирилганда ернинг физик ҳолати бузилмай, тупроқ унумдорлиги ошади. Тупроқ унумдорлиги ўз хусусиятига қараб 3 га бўлинади:
1. Тупроқ табиий унумдорлиги – тупроқнинг нам сиғими, сув ўтказувчанлиги, механик, физик, кимёвий, биологик таркиби, озуқа моддаларининг умумий захираси билан ўлчанади.
2.Тупроқнинг таркибий унумдорлиги - ерга вақтинча дам бериш, дарахт барглари, ёввойи ўтлар таналари, илдиз чириши, дуккакли экинлар экиш билан тупроқ озуқаси бойитилади.
3.Тупроқ сунъий унумдорлиги - кишилар ўз меҳнати, қўшимча капитал маблағ сарфлаш йўли билан тупроқ озуқасини кўпайтириш тушунилади.
Ернинг унумдорлигини оширишда компост, органик, минерал ўғитлар, алмашлаб экиш, прогрессив агротехнологияларни қўллаш, агротехника, меҳнат ва ишлаб чиқариш воситаларини, бизнес режани тўғри тузиш, ернинг шўрланишига йўл қўймаслик каби омилларга боғлиқ бўлади.
4.3.1- жадвал
Республикада қишлоқ хўжалик экин майдонлари кўрсаткичлари таҳлили. (минг га)
Do'stlaringiz bilan baham: |