Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш тдау-2020 Ўзбекистон республикаси


Ер ресурсларидан фойдаланиш коэффициенти


Download 1.13 Mb.
bet38/225
Sana11.01.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1089269
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   225
Bog'liq
Дарслик-Ўрмон хўж.

Ер ресурсларидан фойдаланиш коэффициенти ( ЕРФК) қ.ишлоқ хўжалигига яроқли ерларни (Қ/ХЯЕ) хўжаликка беркитилган жами ер майдонига (ЖЕМ) нисбати билан ифодаланади:
Қ/ХЯЕ
ЕРФК = ---------- (4.1)
ЖЕМ
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш коэффициенти (Қ/ХЯЕФК). Ҳайдаладиган ерларни (ҲЕ) қишлоқ хўжалигига яроқли ерларга (Қ/ХЯЕ ) нисбати билан ифодаланади.
ХЕ
Қ/ХЯЕФК = ----------- (4.2)
Қ/ХЯЕ
Ҳайдаладиган ерлардан фойдаланиш коэффициенти (ҲЕФК) жами экин майдонларини (ЖЭМ) ҳайдаладиган ерларга (ҲЕ) нисбати билан ифодаланади.
ЖЭМ
ҲЕФК = -------------- (4.3)

ҲЕ


Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан интенсив фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ер қайтими ва ер сиғимидир. Ер қайтими (ЕК) 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга тўғри келган соф маҳсулотни (СМ) ифодаласа, ер сиғими (ЕС), 1 сўмлик соф маҳсулот қанча гектар ердан олинганлигини ифодалайди.
СМ Қ/ХЯЕ

ЕК = ------------ ; ЕС = ------------- (4.4)


Қ/ХЯЕ СМ
ЯМ;ТМ Қ/ХЯЕ

ЕК = ------------- ; ЕС = -------------- (4.5)
Қ/ХЯЕ ЯМ;ТМ
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан интенсив фойдаланиш самарадорлигининг қўшимча кўрсаткичлари ана шу ерлардан олинган натура ва қиймат шаклидаги ялпи ва товар маҳсулотлари ҳисобланади. Ер қайтими ва ер сиғимининг натурал кўрсаткичлари алоҳида олинган хўжаликларда ёки бир хил табиий ва иқтисодий шароитларда жойлашган ва бир хил ихтисослашган хўжаликларда алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда фойдаланилинади. Ер қайтими ва ер сиғимининг натурал кўрсаткичлари 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ер ҳисобига тўғри келган қишлоқ хўжалиги ялпи ва товар маҳсулотини характерлайди ва аксинча:
Бунда ҳар бир тур қишлоқ хўжалиги маҳсулоти уни ишлаб чиқариш учун керак бўлган қишлоқ хўжалигига яроқли ерга мос келади. Ер қайтимининг натурал кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
- 1 га ердан олинган қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги; 100га ҳайдаладиган ер ҳисобига тўғри келган, центнер: ғалла, пахта, картошка, сабзавот ва бошқалар.
- 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерларга ёки озуқа экинлари майдони ҳисобига озуқа ишлаб чиқариш, озуқа бирлиги.
- 100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар ҳисобига ишлаб чиқариш, центнер сут, гўшт (турли хил), жун, тухум, ғалла, пахта ва бошқалар.
Деҳқончилик, чорвачилик ёки бутун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан, шунингдек бошқа турли ихтисослашган хўжаликларни таққослашда, ер ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш учун ялпи ва товар маҳсулоти қийматини, шунингдек фойдани қишлоқ хўжалигига яроқли ерга бўлиб ҳисоблайдиган, ер қайтими ва ер сиғимининг қўшимча қиймат кўрсаткичларидан фойдаланилади.
ЯМК; ТМК; Ф Қ/ХЯЕ
ЕҚ = -------------------- ; ЕС = ---------------- (4.6)
Қ/ХЯЕ ЯМК; ТМК;Ф
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш самарадорлигини характерлайдиган кўрсаткичларга, шунингдек деҳқончилик, чорвачилик алоҳида маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг, шунингдек тармоқлар ва бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг рентабеллиги ҳам киради.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling